Интернет технологиялари

Режа:

1. Ахборот (информацион) ва коммуникацион хизматлар

2. IP-адрес

3. Домен тушунчаси

         Калит сўзлар

         Интернет, ахборот хизматлари, IP-адрес,  поғона доменлари.

 

Бутун жаҳон глобал тармоғи. У давлат, таълим, тижорат, ҳарбий ва корпоратив тармоқларни бирлаштириб, IP (Интернетворк Протокол) маълумотларни узатиш протоколига асосланган.
        
Оммавий ёки хусусий равишда юқори даражали коммуникация хизматларини таъминловчи глобал ахборот тизими. Унинг қисмлари IP протоколига асосланган ноёб манзил макони орқали ўзаро боғлиқдир.
         Ер шарини қамраб олган ўзаро боғлиқ компьютер тармоқлари тўплами. Internet, барчаси IP протоколидан фойдаланувчи компютерлар, электрон почтаси, эълонлар доскалари, маълумотлар базалари ва мулоҳаза гуруҳларидан эркин фойдаланишни таъминлайди.

Интернет   -   International - халқаро ва  net - тармоқ  сўзларидан олинган.

Internet бир рангли (одноранговый) тармоқ ҳисобланади, яъни тармоқдаги барча компьютерлар бир тоифали бўлиб, исталган компьютер тармоқдаги бошқа компьютерга уланиши мумкин.

 

 

 

 

Internet фойдаланувчиларга  Ахборот (информацион) ва коммуникацион хизматларини кўрсатиб келмоқда;.

Ахборот хизматларибунга ахборотлардан фойдаланишга рухсат берувчи хизматлар киради

-         тармоқнинг ахборот ресурсларига, яъни серверда мавжуд бўлган ахборотларни олиш. Мисол учун хужжатлар, файллар, хар хил турдаги маълумотлар базасидан ахборотларни олиш ва бошқалар.

          тармоққа шахсий маълумотларни жойлаштириш. Маълумотларни жойлаштириш учун тармоқда жуда хам кўп миқдорда серверлар мавжуд бўлиб, уларга бепул маълумотлар жойлаштириш мумкин.

Коммуникацион хизматлармулоқот ва маълумотларни алмашиш хизматлари:

          қулай вақтларда маълумотларни ўзаро алмашиш. Мисол учун электрон почта мана шу тарзда ишлайди. Юборувчи маълумотни қабул қилувчининг почта қутисига жўнатади.

          реал вақт режимида маълумот алмашиш. Мисол учун тармоқ орқали сўзлашиш. Буларга чат серверлари хизматлари киради

Интернат тармоғига уланган хар бир компьютер ўзининг ноёб IP адресига эга бўлади.

IP-адрес - Нуқталар билан ажратилган тўртта сондан (октет )иборат ноёб сон. Ҳар бир сон 0-255 оралиғида бўлиши лозим. Масалан, 212.134.145.156. Компютердан осонроқ эркин фойдаланиш учун одатда унинг домен номидан фойдаланилади.

Интернетга уланган тармоқларни қуришда IP манзиллар провайдер томонидан тақдим этилган оралиқдан танлаб олинади.

Провайдер томонидан берилган IP манзилга эгa бўлмаган компютерлар (йўналтириш тўғри созланганда) маҳаллий тармоқлар учун заҳираланган оралиқдаги IP манзилларга эгa бўлиб, бошқа маҳаллий компютерлар билан ишлаши мумкин:

192.168.0.1 - 192.168.255.255
172.16.0.1 - 172.16.255.255
10.0.0.1 - 10.255.255.255

         Ушбу компютерлар Интернетга прокси серверлар ёрдамида уланиши мумкин.

 

         IP – адрес

       N=232=4 294 967 296 та адреслар

Синф

 

Тармоқ адреси

Тармоқлар сони

Компьютер

адреси

Компьютерлар сони

А

0

 

 

7 бит

128

24 бит

16 777 216

В

1

0

 

14 бит

16 384

16 бит

65 536

С

1

1

0

21 бит

2 097 152

8 бит

256

 

         А синф адреси     0 дан 127 гача

         В синф адреси 128 дан 191 гача

         С синф адреси  192 дан 223 гача

         Д синф адреси - 224дан 239 гача

         Е синф адреси - 240дан юқори

Домен тушунчаси

         Домен  номлар тизимига (DNS – Domain Name Systems) биноан компютер тармоғи боғламасига берилган ноёб белгили ном. Internet тармоғида бу доимий IP-манзилга эгa бўлган қурилма номидир. Одатда у боғламанинг умумий жойлашишини белгилайди. Ҳар бир домен номи тармоқда рўйхатдан ўтказилиб, алоҳида компьютер ёки функционал гуруҳ (домен)гa бирлаштирилган идентификатор бўлиб хизмат қилади.

Масалан,  www.mvs.gov.uz 3-поғона домени;

                           mvs.gov.uz 2- поғона домени;

                                   gov.uz 1- поғона домени;

                                          uz 0- поғона домени.

         Шундай қилиб, юқори поғона доменлари шажараси ташкил бўлади: юқори поғона uz (Ўзбекистон) домени, ўз ичига олган gov (ҳукумат) домени, уни ўз ичига олган mvs (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги) ва уни ўз ичига олган www (www сервери). Нолинчи поғона доменлари ҳар доим тармоқ номларини билдиради. Нол поғона доменлари – ICANN томонидан. 1чи ва ундан юқори поғона доменларини тақсимлаш ваколатли ташкилотлар ва провайдерлар томонидан амалга оширилади.

         ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers)   домен номларини бошқарувчи ҳалқаро марказ (www.icann.org)

Эътибор берган бўлсангиз доменлар номи кўпинча .cоm, .edu ёки .оrg билан тугайди.

*.сот Тижорат ташкилотлари учун ишлатилади, масалан: micrоsоft.cоm, ibm.cоm.

*.edu Ўқув муассасалари учун ишлатилади, масалан: vcu.edu (Virginia Cоmmоwealth University), cmu.edu (Корнеги  Меллон Университети), wsu.edu (Washingtоn State University)

*.gоv Давлат муассасалари учун ишлатилади, масалан: gov.uz Ўзбекистон хукумати;  whitehоuse.gоv (АҚШ ОҚ уй),

*.оrg Нотижорат ташкилотлар учун ишлатилади, масалан: irex.оrg (Айрекс ташкилоти), redcrоss.оrg (Америка қизил крести).

*.net Internet нинг хизмат провайдерлари учун ишлатилади, масалан: internic.net (InterNIC), si.net (Sрrint Internatiоnal).

Бундан ташқари Давлатларни ифодаловчи кодлар хам мавжуд:

*.uz – Ўзбекистон

*.ru – Россия

*.us – АҚШ

*.kr – Корея

*.kz – Қозоғистон

*.tr – Туркия

*.uk Буюк Британия

*.jp Япония

ва бошқалар

URL -  Uniform Resource Locator

Унификация қилинган ресурс кўрсатувчиси. Internet тармоғида ахборот ресурси (саҳифа, файл) манзили. URL домен номи, сайтда саҳифага йўл ва саҳифа файли номидан иборат. Мисол:
http://www.
gov.uz/ru/uzbekistan/economics.html.

Бу ерда www.gov.uz сайтнинг домен номи, /ru/uzbekistan/ - йўл ва economics.html – файл номи. Одатда веб-саҳифаларни ташкил қилувчи файллар .xml ёки  .html кенгайтмасига эгa бўлади.

 протокол://сервер_адреси/каталог_номи/файл_номи

 

Саволлар

1.      Интернет қандай архитектура асосида қурилган?

2.      Ахборот хизматлари нима?

3.      Коммуникация хизматлари

4.      IP-адрес нима?

5.      Домен нима?