Тармок протоколлари.

Режа:

1. Тармоқ протоколлари

2. Тармоқ протоколлари асосий турлари

Калит сўзлар

         Протокол, амалий протоколлар, транспорт протоколлари, тармоқ протоколлари, TCP/IP стеки, трейлер.  

Протокол -  қурилма, дастур ва маълумотларга ишлов бериш тизимларига ҳамда жараёнлар ёки фойдаланувчи-ларнинг ўзаро ишлашига оид алгоритмни белгиловчи жами қоидалар. Масалан, алоқа линияси протоколи – бу маълумотлар улушининг тузилмаси ва кодлаш усулларини хамда унинг алоқа линиялари орқали узатиш жараёнини тартибга солувчи қоидаларидир.

Протоколлар поғоналарга узатилаётган пакетларнинг сарлавҳалари орқали ишга тушади. Хар бир сарлавҳа аниқ бир поғона билан тўқнашганда пакетнинг бўлаги деб тушунилади.

Пакет, қабул қилувчи компьютерга етиб келганида маълумот узатувчи компьютер поғоналарида қўшиб юборилган сарлавҳалар қабул қилувчи компьютерда қандай функция бажарилишини кўрсатади. Тармоқ орқали узатилган ва қабул қилинган маълумотлар бир-бирига мос келиши учун узатувчи ва қабул қилувчи компьютерлар хар бир ишни бир хил усулда бажаришлари керак.

Тармоқ протоколлари асосий турлари

Ҳар хил фирмалар томонидан ишлаб чиқарилган протоколларнинг бир нечта стандарт стеклари мавжуд бўлиб, улар ўзларининг поғоналаридаги махсус ишларни амалга оширади. Аммо тармоқда бажариладиган коммуникацион топшириқлар протоколларни учта турга ажратади. Булар:

Амалий протоколлар;

Транспорт протоколлари;

Тармоқ протоколлари.

 

Амалий протоколлар OSI моделининг юқориги поғоналарида ишлайди. Улар дастурларнинг ўзаро ишлашини тамнлайди ва улар орасида ахборот алмашишни амалга оширади.

         Транспорт протоколлари компьютерлар орасида сеансни амалга оширади ва улар орасидаги ишончли маълумот алмашишга кафолат беради.

         Тармоқ протоколлари алоқа ҳизматларини кўрсатади. Бу протоколлар адреслаш, маршрутлаш, ҳатоларни текшириш ва қайта юборишни амалга ошириш каби вазифаларни бошқаради.

Хозирги вақтда 25 йил олдин АҚШнинг МВ буюртмаси билан ишлаб чиқарилган TCP/IP протоколлари стеки энг оммабоп ҳисобланади.

TCP/IP стеки  иккита асосий протоколни ўз ичига олади:

TCP (Transmission Control Protocol) – кетма-кет фрагментларга бўлинган  маълумотларни кафолатли етказишга жавоб беради. Транспорт поғонаси протоколи ҳисобланади.

IP (Internet Protocol) – пакетларни узатувчи протокол, тармоқ протоколлари жумласига киради.

TCP/IP протоколи хар хил тоифадаги компьютерлар орасидаги ахборот алмашувини амалга оширади. Бундан ташқари Интернет ресурсларидан фойдаланишга рухсат беради. Шу боис TCP/IP протоколи тармоқлараро протоколлар туркумига киритилди.

         TCP/IP протоколлари учун яратилган махсус протоколлар стекларига қуйидагилар киради: SMTP (Simple Mail Protocol) – электрон почта;

FTP (File Transfer Protocol) – ЭҲМлар орасида файл алмашишни амалга ошириш ва х.к.

Протокол номи

Вазифаси

HTTP

Hyper Text Transfer Protocol

Гиперматн узатувчи протокол

FTP

File Transfer Protocol

Файл узатувчи протокол

SMTP

Simple Mail Transfer Protocol

Электрон хат юборувчи протокол

POP3

Post Office Protocol 3

Электрон хатларни қабул қилувчи протокол

NNTP

News Net Transfer Protocol

Телеконференция протоколи

 

 

Саволлар

1.      Протокол нима?

2.      Протоколларнинг қандай турлари мавжуд?

3.      Тармоқ протоколларига мисоллар келтиринг

4.      TCP/IP стеки  иккита асосий протоколни ўз ичига олади улар қайсилар?