Режа:

1.     Умумий тушунчалар

2.     Ахборот тизими тушунчаси

3.     Ахборот тизимининг ривожланиш босқичлари

4.     Ахборот тизимидаги жараёнлар

5.     Ахборот тизимларини қўллаб қандай натижалар олиш мумкин

6.     Ахборот тизимларида бошқарув тузилмасининг ўрни

7.     Умумий маълумотлар

8.     Ташкилотни бошқариш тузилмаси

Калит сўзлар

Тизим, ахборот тизими, ташкилотни бошқариш тузилмаси, ташкиллаштириш, хисобга олиш, тахлил қилиш.

Умумий тасаввурлар

Тизим – бир вақтнинг ўзида ягона объект хамда мақсадга эришиш учун тўпланган элементлар йиғиндиси сифатида тушунилади.

         Тизимлар бир-биридан таркиби ва қандай мақсадда қўлланилиши билан  ажратилади

Ҳар ҳил элементлар ва ҳар ҳил мақсадларда қўлланиладиган тизимларга мисоллар келтирамиз:

1.1.жадвал

Тизимлар

Тизим элементлари

Тизимнинг асосий вазифаси

Фирма

Ишчилар, воситалар, товарлар, бино ва бошқалар

Товар ишлаб чиқариш

Компьютер

Электрон ва электромеханик элементлар, алоқа линиялари ва х.к.

Маълумотларни қайта ишлаш

Телекоммуникация тизими

Компьютерлар, модемлар, кабеллар, тармоқ дастурлари ва х.к.

Ахборот юбориш

Ахборот тизими

Компьютерлар, компьютер тармоқлари, ахборот ва дастурий таъминотлар

Юқори даражадаги ахборот ишлаб чиқариш

 

Ахборот тизими тушунчаси

Тизим тушунчаси жуда хам кенг тарқалган термин бўлиб, жуда хам кўп маънони англатади. Кўп холларда техника воситалари ва дастурлари йиғиндисига “ТИЗИМ” деб аталади.

Тизим тушунчасига “ахборот” сўзини қўшсак у ҳолда “тизимнинг” яратилиш мақсади ва ишлаш принципи тушунилади. Ахборот тизими фойдаланувчиларга исталган мухитдаги ахборотларни сақлаш, қайта ишлаш, қидириш имконини яратади

Ахборот тизими деб олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун ахборотларни сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш методлари ва воситалари йиғиндисига айтилади

 

Ахборот тизимининг ривожланиш босқичлари

1.2 жадвал.   Ахборот тизимининг ривожланиш босқичлари

Вақт

Ахборотдан фойдаланиш концепцияси

Ахборот тизимининг тури

Фойдаланишдан мақсад

1950 – 1960 йй.

Ҳисоботларни қоғоз кўринишида сақлаш

Электромеханик машиналар ёрдамида ҳисоб-китоб қилувчи ахборот тизими

Ҳужжатларни қайта ишлашни тезлаштириш

Маош ҳисоблаш жараёнини қисқартириш

1960 –1970 йй.

Ҳисоботлар тайёрлаш учун асосий ёрдам

Ишлаб чиқаришдаги маълумотларни бошқарувчи ахборот тизими

Ҳисоботлар тайёрлаш жараёнини тезлаштириш

1970 – 1980 йй.

Савдо йўналишини назорат қилишни бошқариш

Бошқариш органлари учун тизим

Қулай ва тез қарор қабул қилишга эришиш

1980 – 2005 йй.

Рақобатбардош стратегик ахборот ресурслари

Стратегик ахборот тизимлари Автоматлаштирилган тизимлар

Фирма ва корхоналарни банкрот холатдан сақлаш

Ахборот тизимидаги жараёнлар

 

расм 1.1 Ҳар қандай ахборот тизимининг ишлаш жараёнини қуйидаги схема билан ифодалаш мумкин

Ахборот тизимлари қуйидаги ҳоссалар билан характерланади

ü       ҳар қандай ахборот тизими, тизимни ташкил этишнинг умумий принципи асосида таҳлил қилинади ва бошқарилади

ü       Ахборот тизими динамик кўринишга эга бўлиб, ривожланувчи тизим ҳисобланади

ü       Ахборот тизимининг маҳсулоти ҳам ахборот ҳисобланади

ü       Ахборот тизимини одам-компьютер тизими кўринишида тасаввур қилиш лозим

Ахборот тизимларини хаётда қўллаб қандай натижалар олиш мумкин

ü       Математик метод ва интеллектуал тизимларни қўллаб, бошқаришнинг оптимал вариантларини олиш.

ü       Тизимни автоматлаштириш натижасида ишчиларнинг вазифаларини енгиллаштириш.

ü       Энг тўғри ахборотга эга бўлиш.

ü       Ахборотларни қоғозда  эмас балки магнит ёки оптик дискларда сақлаш

ü       Маҳсулот ишлаб чиқариш сарф харажатларнини камайтириш.

ü       Фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш.

Ахборот тизимларида бошқарув тузилмасининг ўрни

Ахборот тизими жамият ва ҳар бир ташкилот учун қуйидагиларни бажариши лозим:

1.                 Ахборот тизимининг тузилмаси ва унинг қўлланилиш мақсади, жамият ва корхона олдида турган вазифа билан тўғри келиши керак. Масалан; тижорат фирмасида – фойдали бизнес, давлат корхонасида ижтимоий ва сиёсий вазифаларни бажариши керак. 

2. Ахборот тизими инсон томонидан бошқарилиши ва ижтимоий этика принциплари асосида фойда келтириши керак.

3. Тўғри, кафолатли ва ўз вақтида ахборотларни мижоз ёки тизимларга етказиши лозим.

 

 

Ташкилотни бошқариш тузилмаси

Ахборот тизимини яратиш, ташкилотнинг бошқарув тузилмасини тахлил қилишдан бошланади

Бошқариш деганда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш функцияси билан, қўйилган мақсадга эришиш тушунилади: 

Ташкиллаштириш – норматив хужжатлар комплекси ва ташкилий тузилмани ишлаб чиқиш; штат жадвали, бўлимлар, лабораториялар ва ҳ.к.

Ҳисобга олиш – бу функция фирма ёки ташкилот кўрсаткичларининг метод ва формаларини ишлаб чиқади. Масалан; бухгалтерия ҳисоботи, молиявий ҳисоб-китоб, бошқарув ҳисоботи ва бошқалар.

Тахлил (анализ) – режалаштирилган вазифаларни қай даражада бажарилганлигини аниқлайди

Ташкилотни бошқариш тузилмаси

Ҳар қандай ташкилотнинг бошқарув тузилмаси учта поғонага ажратилади

  


Расм 1.2 Ташкилотни бошқариш тузилмаси умумий кўриниши

 

Назорат саволлари

 

1.     Ахборот тизими, тизим компонентлари ва мақсади нимадан иборат?

2.     Ахборот тизимлари қандай хоссалар билан характерланади?

3.     Ахборот тизимлари нима?

4.     Ахборот тизимларида  ахборотларни киритиш, қайта ишлаш ва узатиш жараёнлари қандай амалга оширилади?

5.     Тизимлар қайси хоссалари билан бири биридан фарқланади?

6.     Ахборот тизимларини қўллаш халқ хўжалигида қандай қулайликлар яратади

7.     Бошқариш нима?

8.     Тизим нима?