Фаннинг мақсади ахборот технологияларининг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини, ахборот технологияларини инсон фаолиятининг турли сохаларида қўлланилиш асосларини ўргатишдан иборатдир. Бунда асосий эътибор ахборот технологияларини телекоммуникация сохасида қўлланилишига қаратилгандир. Фаннинг вазифаси, талабаларни ахборот технологияларини техник ва дастурий воситалари билан таништириш ва бу воситаларни ишлаб чиқариш, илмий талқиқот ишлари, хамда ўқув жараёнларига тадбиқ этиш усуллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатишдан иборатдир.

 Фан бўйича талабаларнинг билимига, уқувига ва кўникмасига талаблар:  

Ушбу фанни ўрганиш натижасида талабалар ахборот технологиялари, уларнинг имкониятлари ва уларни инсониятнинг барча фаолиятларига, шу жумладан телекоммуникация сохасидаги фаолиятига таъсири тўғрисида маълумотга эга бўлишлари керак. Шунингдек, талабалар қуйидагиларни билишлари шарт:

-         турли сохаларда ахборот тизимлари ва уларни қўлланилиши билан боғлиқ  бўлган асосий тушунчаларни ўзлаштириш;

-         маълумотлар типи, уларни турли хисоблаш машиналари ва тизимлари хотираларида тасвирлаш билан боғлиқ бўлган асосий тушунчаларни ўзлаштириш;

-         маълумотларни қайта ишлаш алгоритмларини ўрганиш ва ўзлаштириш, хамда турли маълумотлар структуралари билан ишлаш алгоритмларини ўзлаштириш;

-         телекоммуникация тизимларида рўй берадиган асосий ахборот жараёнлари билан танишиш;

-         масофавий таълим технологияси ва унинг дастурий ва техник воситалари билан танишиш.

Ўқув режасидаги бошқа фанлар билан алоқаси

Ушбу фан, асосан, “Информатика” фани билан узвий боғлиқ ва шу фандан олинган билимларга асосланади.

  Фани ўқитишда янги технологиялар

Фанни  ўзлаштиришда масофада ўқитиш, дарслик, ўқув қўлланмалари ва маърузалар матнларининг электрон версияларидан, электрон плакатлар ва виртуал лаборатория ишларидан фойдаланилади.

Ушбу  ўқув фани бўйича талабанинг мустақил иши маърузалар конспекти ва  тавсия этилган адабиётлар ҳамда даврий журналлар ва Интернет материаллари билан ишлашни, лаборатория ишларини  ўтишга тайёргарлик кўришни, рефератлар ёзишни, стандарт талабларига мос равишда ва ҳисоблаш техникасидан фойдаланиб мустақил иш бажаришни ўз ичига олади.