3. Алоқа линияларининг узатиш
тизимлари.
Иқтисод томондан телефон
алоқАси учун қўлланувчи алоқа линияси кўп, каналли деб
юритилади. Чунки алоқа линияси бўйича узатилаётган сигналлар бир
қанча каналлар бўйича зичлаштириш усули қўлланиб бунинг натижасида
бир вақтнинг ўзида жуда ҳам кўплпб телефон каналларини ҳосил
қилиш мумкин.
Чунки алоқа
линияси бўйича узатилаётган товуш спекторида сўзларнинг тиниқлиқ ва
жарангдорлик сатҳи 85¼90% ташкил қилиб унинг частотаси 3100
Гц бўлиб, бу полоса 300 дан 3400 Гц гача ташкил этади.
Стандарт телефон канал спектр кенглиги 4 кГц
қилиб олинган.
Алоқа линиялари бўйича аналог ва рақамли
узатиш тизимлари орқали ахборотларни узатиш
мумкин. Аналог (узлуксиз) узатиш тизимлари асосан
сигналларни частота бўйича бўлишга асосланган бўлиб, электр
фильтрлар ёрдамида бутун узатилаётган спектр частота полосаларига бўлинади. Асос сифатида кенглиги 4 кГц бўлган телефон канали яъни 300÷3400Гц
(0,3÷3,4кГц)олиниб у тонал частота (ТЧ) деб юритилади. Алоқа линияси
бўйича узатилаётган частоталар
полосаси қанчалик кенг бўлса, шунчалик кўп каналлар ҳосил қилиш мумкин. Шунинг хисобига
каналларнинг нарҳи
анча арзон бўлади. 1960
йиллардан бошлаб рақамли узатиш тизимларида ИКМ асосидаги алоқа
тармоқларига кириб келиши плезихрон ва синхрон рақамли тармоқларни
кенг равишда ровожланишига асос бўлди.
Телекоммуникациянинг
янги технологияси алоқа соҳасида маълумотларни аналог узатишдан
рақамли узатиш усулларига ўта бошлади, яъни бошқача қилиб
айтганда каналларни ажратиш вақт бўйича олиб борилиб у маълумотлаштириш
деб юритилади.
1980 йиллардан бошлаб оптик
рақамли тармоқларнинг асосий элементларидан бири бўлиш оптик-толали
кабеллар пайдо бўла бошлади ва бугунги кунга келиб узатиш муҳитининг
асоси бўлди. Бу вақтга келиб плезохрон рақамли иерархия (PDH) асосида ишловчи алоқа узатиш
воситалари кенг равишда қўлана бошлади.Унинг асосий рақамли канал
тезлиги қилиб 64 кбит/с қабул қилинди. Рақамли узатиш
тизимлари асосан каналларни
вақт бўйича бўлинишга асосланган, бунда
алоқа линиялари бўйича
турли хил хабарлар кетма-кет равишда яъни турли хил вақт оралиғида узатилади. Бундай ҳолатда линия бўйича маълум кетма-кетликда ва доимийликдаги (длительность)
импульслар тарқалиб улар ўз навбатида рақамли сигналларни ҳосил қилади. Бунинг учун ҳамма
кўринишдаги
ахборотлар (телефон, телеграф, радио, телевидения ва бошқалар) олдиндан
кодлаштирилади. Ҳозирги пайтда телекоммуникация тармоқларида рақамли
узатиш тизимлари вазифасини импульс
кодли модуляция (ИКМ) асос бўлиб, унда импульслар микросекунд ёки наносекунд доимийлигида узатилади ва қабул қилинади. Рақамли узатиш тизимларининг афзалликлари: узоқ масофаларга сифатли алоқа
ташкил этиш, линия трактларида импульсларни кириш-чиқиш жараёни, тизимни бошқариш, турли ҳил халақтларга чидамлигидир. Камчилиги эса битта
телефон канали учун частота
полосасининг кенглиги 64 кГц (частота бўйича бўлинишда эса 4 кГц) ташкил
этишдадир. қуйида келтирилган 5.1 ва 5.2 жадвалларида алоқа линиялари бўйича ишловчи алоқа узатиш воситалари ҳақида маълумот берилган.
3.1.жадвал
Узатиш тизими |
Тизим ишлайдиган ўтказгич
материали ва диаметри |
Каналлар сони |
Тизим ишлайдиган линия
спектори, кГц |
Кучайтириш участкасининг сўниш |
Кучайтиргичнинг участка манзилгохи
орасидаги масофа км. |
Алоқа ташкил этиш мумкин
бўлган масофа. км. |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
В-3-3 В-12-2 |
Биметалл 4мм Мис 4мм |
3 12 |
4…31 36…143 |
43 43 |
250 25 |
12500 12500 |
В-2-2 В-3-3 |
Пўлат 4мм |
2 3 |
4,5…25,7 4…31 |
39 39 |
25/30 40 |
- - |
3.2.жадвал
Узатиш тизими |
қўлланилган кабел тури |
Тизимда ишлайдиган линия спектори,
кГц ёки узатиш тезлиги, кбит/с |
Кучайтиргич участкасининг узунлиги,
км |
Кучайтиргич манзилгохлари орасидаги
масофа, км |
Алоқа ташкил қилиш
мумкин бўлган масофа. км |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
Магистрал тармоқлар |
|||||
2,6/9,5-турдаги коаксиал кабел |
|||||
К-1920 К-3600 К5400 К-10800 ИКМ-1920 ИКМ-120х2 |
КМ-4 КМ-8/6 |
312…85000 312…17600 4332…31100 4332…60000 140000 140000х2 |
6 3 3 1,5 3 3 |
240 180 240 120 240 240 |
12500 12500 12500 12500 12500 12500 |
1,2/4,6-туридаги кичик ўлчамли коаксиал кабел |
|||||
К-300 ИКМ-480 ИКМ-480х2 |
МКТ-4 |
60…1300 34000 34000х2 |
6 3 3 |
240 200 200 |
12500 12500 12500 |
Симметрик кабел |
|||||
К-60 К-1020С ИКМ-120 |
МКС-4х4 |
12…25 312…4640 8500 34000 |
20 3 5 2,5 |
240 280 240 200 |
12500 12500 12500 12500 |
Оптик кабел |
|||||
ИКМ-480 ИКМ-1920 |
ОК |
34000 140000 |
30-50 30-50 |
200 200 |
-------- -------- |
Минтақавий тармоқлар |
|||||
2.1/9.7 –турдаги коаксиал
кабели |
|||||
К-120 К-420 |
ВКПА-1 |
60…552ВА 812…1300 312…20440 ва 2852…4584 |
10 6 |
200 300 |
600 600 |
Симметрик кабел |
|||||
К-60 ИКМ-120 |
ЗКП-1х4 ЗКП-1х4 |
12…250 8500 |
10 5 |
240 240 |
600 600 |
Оптик кабел |
|||||
ИКМ-120 |
ОК |
8500 |
10…30 |
200 |
600 |
Шаҳар телефон тармоқлари |
|||||
КАМА(30) ИКМ-30 ИКМ-30 ИКМ-120 |
МКС-7х4 ТГ ва ТП ОК ОК |
12…252 ва 312…552 2000 2000 8500 |
13 2 30…50 30…50 |
80 - - - |
80 - - - |
Қишлоқ телефоон тармоқлари |
|||||
КНК-6 КНК-12 КАМА ИКМ-15 ИКМ-30 |
КСПП-1х4 КСПП-2х4 |
16..60 ва 76…120 6…54 ва 60…108 12…252ва 312…552 1000 2000 |
16 16 9 6 5 |
80 120 50 50 50 |
120 120 50 50 50 |
Изоҳ: «К»
ва «В»- харфларида кўрсатилган рақамлар алоҳида узатиш воситалари
бўйича ҳосил қилинадиган каналлар сони.
«К» ва «В»- харфларида кўрсатилган рақамлар алоҳида
узатиш воситалари бўйича ҳосил қилинадиган каналлар сони.
Бу жадвалларга назар coладиган бўлсак ҳамма тармоқларда
рангли металлардан ишлаб чиқарилган электр кабеллар қўлланади. Бундай кабеллар бир қанча камчиликка эга эканлигини
биз юқорида кўриб чиқдик.
Бугунги кунда бутун дунё бўйича учта рақамли иерархия
стандартлари қўлланилмоқда
Ҳозирги пайтда телекоммуникация тармоқларида жуда ҳам кўплаб оптик кабеллар қўлланилмоқда бундай кабеллар глобал тармоқлардан бошлаб локал тармоқларда
қўлланмоқда ва бундай кабеллар бўйича SDH технологиялари бўйича
ишловчи жуда ҳам кўплаб алоқа узатиш воситалари қўлланмоқда. SDH технологияси бўйича
рақамли узатиш тизимлари
хақида маълумот 5.3 – жадвалда келтирилган.
3.3- жадвал.
Рақамли иерархия сатхи |
Турли хил стандартлар бўйича узатиш тезлиги Кбит/с, каналлар сони |
||
АС |
ЯС |
ЕС |
|
0 (асосий) |
64 (1) |
64 (1) |
64 (1) |
1 (биринчи) |
1544 (24) |
1544 (24) |
2048 (30) |
2 (иккинчи) |
6312 (96) |
6312 (96) |
8448 (120) |
3 (учинчи) |
44736(672) |
32064 (480) |
34368 (480) |
4 (тўртинчи) |
274176 (4032) |
97728 (1440) |
139264 (1920) |
5 (бешинчи) |
- |
397200 (5760) |
564992 (7680) |
SDH иерархияси асосида ишлайдиган синхрон модулларнинг қисқача тавфсилоти 5.4- жадвалда келтирилган.
3.4- жадвал.
SDH даги транспорт модул |
Узатиш тезлиги, Мбит/с |
Оқимлар |
||
2 Мбит/с |
34 Мбит/ск |
Хосил қилинадиган каналлар сони |
||
STM-1 |
155,52 |
63 |
3 |
1890 |
STM-4 |
622,08 |
252 |
12 |
7560 |
STM-16 |
2488,32 |
1004 |
48 |
30240 |
STM-64 |
9953,28 |
4016 |
192 |
120960 |
STM-256 |
39813,12 |
16256 |
768 |
483840 |