7.Симли линия иншоотларининг техник эксплутацияси

 

7.1. Магистрал ва минтақавий тармоқларнинг симли линия қурилмалари.

 Бундай симли линияга таалуқли қоидаларнинг бажариш Ўзбекистон Ахборот ва Ахборотлаштириш агентлиги тассаруфидаги ахборот технологиялари бўйича ахборотларнинг узатиш симли линия қурилмаларини техник эксплутация қилувчилари учун таалуқлидир.

Ушбу симли линия-кабел қурилмаларнинг техник-эксплутация қоидаларни бажариш бўйича қоидалар кучга киргандан сўнг, бундан аввалги шахарлараро тармоқлардаги симли линия кабел  қурилмаларининг қоидалари бекор қилинади. (1988 йилда ишлаб, чиқарилган).

Ушбу техник-эксплутация қоидаларнинг асосий вазифалари минтақавий тармоқлардаги линия-кабел қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш линия-кабел қурилмаларини қурилишда, реконструкциялашда ва капитал таъмирлашда техник кузатувчилари учун асосий талабларни бажариш ва такомиллаштиришдир.

Симли-линия-кабел қурилмаларига қуйидагилар киради:

Алоқа кабеллари ва арматуралари, кабел канализацияси, ер ости ва ер усти  қурилмалари, НРП контейнерлари, сув иншоотларини кесиб ўтувчи кабеллар, қувурлар, осма ускуналар, коррозия ва турли электромагнит таъсирларидан мухофазалаш ускуналари,  симли кабел трассалари ўтган жойларни белгиланишлари, кабел шахталари, шкафлари, симёғочлар,  усти берк жойлар, кабел арматураларини кабел монтажи учун зарур асбоб ускуналарни сақлаш жойлари.

Шунингдек, симли-линия қурилмалари хизматини олиб борувчилар хизматчи ва ишчилар учун чиқариш қурилмаларидир.

Симли-кабел арматураларига қуйидагилар киради:

Тўғридан-тўғри уланувчи, тарқатувчи газ ўтказмайдиган ва изоляцияловчи муфталар, кабел охирлаш ускуналари, бино ичидаги кабел ётқизгичлар, консоллар, мухофазалаш разрядникларини ўрнатиш учун ускуналар ва х.к.

Симли-линия-кабел қурилмаларнинг асосий элементларидан бири бу алоқа кабеллари.

Ахборотларни узатиш бўйича симли кабеллари электр симли металл ўтказгичлардан ва оптик кабелларга бўлинади.

Электр  кабелларининг  ўтказгичлар конструкциясига қараб паст частотали симметрик ва юқори частотали симметрик кабелларга узатилаётган частоталарга қараб паст частоталарга ва юқори частотали кабелларга бўлинади.

Ҳалқаро, шахарлараро, минтақавий ва маҳаллий симли-кабел иншоотларини техник эксплутацияси деганда, юқорида қайд этиб, ўтилган иншоотларни ишдан чиқарсмасдан шикастланмасдан ва сифатли алоқа ташкил этиш тушунилади. Телекоммуникация тармоқларида симли тармоқларида симли алоқа линияларининг асосий элементларидан бўлиб, у сифатли ишлаши зарур.

Давлатимизда симли линия-кабел иншоотларининг техник эксплутацияси Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш агентлиги тасаруфидаги “Ўзбектелеком” Акциядорлик компаниясининг Шаҳарлараро Алоқа Кабеллари филиали томонидан тайёрланган ва Агентлик томонидан меъёрий хужжатлар асосида олиб борилади. Одатда, техник эксплутация худудий территорияда олиб борилади ва у ишларни “ШАК” олиб боради.

 Республикамиздаги бирламчи тармоқларни ишлаши яъни траклар бўйича ҳосил бўлувчи канллар ва оқимларни (потоклар) бошқариши учун ҳудудий Шаҳарлараро  ва ҳалқаро алоқа тармоқларини бошқариш маркази (ШХАТБМ) олиб боради.

      Ҳамма алоқа тармоқларини бошқариш мақсадиди магистрал минтақавий боғловчи линиялар ҳамда шаҳарлараро алоқа линиялари маълум бир тартиб рақамига эгадирлар. Бундан ташқари, оралиқ ва охирлаш манзилгохлари ҳам ўзининг тартиб рақамига эга. Тартиб рақам бўйича рақамлаштириш системаси ва тартиби Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги томонидан тайёрланган буйруқ асосида олиб борилади. Бошқариш маркази линия ва трактларнинг ҳолати ва улар бўйича статистик маълумотлар йиғади ва ташхиз қилади, ҳамда профилактик ўлчовлар  режасини тузади  ва таъмирлаш ишларини олиб бориши учун рухсатлар беради. “ШАК”нинг асосий ишлаб чиқариш корхоналари этиб кабел участкалари ҳисобланади. Баъзи бир ҳолатларда кабел учаскаси ва кучайтиргич манзилгохи ходимларининг иши бирлаштирлиб, улар бирлашган  кабел участкаси  деб юритилади. Кабел турига ва кабелни ётқизиш шароитига қараб кабел участкалари  орасидаги масофа 120-180 км оралиқ масофасини ташкил этади.

 

7.2. Симли-линия кабел қурилмаларининг техник эксплутациясини ташкил этишни асосий принциплари.

Симли-линия кабел қуриламаларининг техник хизмати методлари  асосан шаҳарлараро, ҳалқаро ва минтақавий алоқа кабел линияларини трассасини қай ҳолатда ўтказилишига боғлиқдир, яъни автомобил йўлларининг ҳолати ва трассада жойлашган аҳоли яшайдиган манзилгохларнинг жойланиши, эксплутация қилувчи корхона бўлинмасининг транспорт билан таъминланганлиги,  техник хизмат учун қўлланувчи асбоб ускуналарни замонавийлиги ва қўл меҳнатини камайтирган ҳолда эксплутацион харажатларни ва материалларга кетадиган харажатларни камайтириш асосида юқори квалификацияли  мухандис ишчиларидан фойдаланган ҳолда юқори сифатли ва узлуксиз алоқани симли линия кабел қурилмалари бўйича ташкил этишга боғлиқдир.

Бугунги кунда “ШАК” да қуйидаги хизмат методлари мавжуд:

Марказлашган, участкали  ва икки усулни бирлаштирилган методдир.

Марказлашган хизматни ташкиллаштириш методида симли кабел учаскасини ҳамма ишчи ва хизматчилари битта корхонада бўлиб, у линиянинг техникавий цехини ташкил этади. Агар техник хизмат кўрсатувчи трасса узунлиги бир мунча катта бўлса, у ҳолда унинг таркибида маълум бир бригадалар ташкил этилиб, бригадалар бириктирилган участкада техник хизматларни олиб борадилар. Марказлашган хизмат методи маълум миқдорда илғор методалрдан бўлиб, унда транспорт механизмларни ишлаб чиқариш самараси ва сифати ошади. Бундай методда бригада методи қўлланилади.

Участкали хизмат методи асосий симли кабел линия трассаси бўйича бориб бўлмайдиган ёки бориш қийин бўлган жойларда ташкил этилади. Бундай хизмат этиш методида бутун симли кабел линия трассаси маълум бир участкаларга бўлинади ва шу ерда яшайдиган монтёрларга тақсимланди. Бундай тақсимланиб бириктирилган участка миқдори ва бажарган иш ҳажми ва таркиби кабел участкаси ёки ЛТЦ бошлиғи томонидан ишлаб чиқилган номативлар асосида олиб борилади. Юқорида қайд этиб ўтилган марказлашган хизмат методи ва участкали хизмат методларининг бириктирилган методи ҳам мавжуд симли линия кабел қурилмаларининг симли линия кабел қурилмаларининг техник эксплутацияси ишлари ҳар қандай бўлинма бўйича ва режа асосида олиб борилади.

Қуйидаги  режа ишлари  мавжуд: йиллик, чорак ва ойлик режа ишлари.

Йиллик иш режасида асосий хўжалик ва эксплутация ишлари режалаштирилиб, унда тармоқларнинг концепциялари,  уни замонавийлаштириш ва ривожлантириш дастурини амалга оширишларини таъминлаш, симли-линия кабел иншоотларини сифатли ва тўлиқ бўлиши режалаштирилади.

Чорак ва ойлик режалаштириш ишлари асосан йиллик иш режалари асосида олиб борилади, бунда қилинадиган ишлар конкрет равишда кўрсатилади. Режалаштирилган ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш асосида линия-кабел иншоотларини сифатли ва тўлиқ ишлашини таъминланади.

Симли-линия кабел иншоотларининг техник-эксплутациясида назорат ишлари албатта, олиб борилиши шарт. Назаорат ишлари икки хил бўлиши мумкин: кундалик ва махсус.

Кундалик назоратида ишчи ва хизматчиларнинг билим савияси ва  техник маҳорати ҳамда норматив-хужжатларни олиб бориш жараёни текширилади, хозирги пайтда бу жараён аттестация деб юритилади.

Симли-линия кабел иншоотларининг ишчи хизматчиларининг ўз малакаларини корхонада ёки ўқув марказларида оширишлари мумкин. Малака ошириш жараёнида ишдан озод этилиб, ўқиш хафтасига қирқ соатдан кам бўлмаслиги керак.

Эксплутация қилувчи ҳамма корхоналар симли-линия кабел иншоотларни ҳолатини анализ қилиш учун ишлаб чиқариш хужжатларини олиб боришлари керак.

Симли-линия кабел иншоотларининг  техник эксплутациясида қуйидаги ишлаб чиқариш ва норматив хужжатлари олиб боришлари керак:

-         норматив-маълумотлар;

-         оператив –техник хужжатлар;

-         техник хужжатлар;

-         қабул қилиш ва топшириш хужжатлар;

-         ташкилий хужжатлар.

Норматив маълумотнома хужжатларига қуйидагилар киради: давлат ва соха стандарти, корхона стандарти, қоидалар, инструкция, йўриқномалар, таклифлар, агентлик томонидан тайёрланган тавсия хужжатлари;

Оператив техник хужжатлар, эксплутация қилувчи корхона ишчилар томонидан тайёрланади ва унга қуйидаги хужжатлар киради:

а) симли алоқа кабелларининг электр параметрларининг ўлчов баённомалари;

б) коррозия ва ташқи электромагнит таъсирларидан мухофазалаш учун ўлчанадиган параметрлар баённомалари ва журнали;

в) ўзгармас ҳаво босими остида ушлаб турувчи системаларни текшириш журналлари ва баённомалари;

г) ерга улагич ускуналарни ўлчаш баённомалари;

д) кабел трассасининг паспорти;

е) қўриқлаш-огохлантириш ишлари бўйича хужжатлар;

ж) симли-линия кабел иншоотларини ишдан чиққан ва авария ҳолатларини ҳисобга олувчи хужжатлар;

з) линия кабел иншоотларини эксплутация бўйича статистик хужжатлар;

и) кабел секцияси ва герметик бўлмаган қобиқларни тузатганлик ҳақидаги далолатнома;

к) кабелларни чуқурлаштирилганлиги ҳақидаги далолатнома.

Техник хужжатларга қуйидагилар киради: паспортлар, формулалар, ускуналарнинг техник қўлланмалари, ўлчов асбоблари, кабел арматураларининг паспорти ва сертификати.

Қабул қилиш топшириш хужжатларига қуйидагилар киради:

Симли-линия кабел қурилмаларини қурган қайта таъмирлаган корхона томонидан эксплутациясига топшириш хужжатлари.

Ташкилий хужжатларга қуйидагилар киради:

Корхонанинг структуравий тузилиш (КУ, ЛТУ, ҚТБ), бўлим хизматининг низоми;

Ишчиларини мансабий йўриқномаси;

Корхона бўйича буйруқ ва фармойишлар;

Иш режалари ва уларнинг бажарилиш ҳисоботи;

Техник ўқиш ўтказиш режаси ва уларни ҳисобга олиш журнали;

Техника ҳавфсизлиги ва атроф муҳитни химоя қилиш бўйича хужжатлар;

Бошқа ташкилий хужжатлар.

Керак бўладиган хужжатлар формаси ва уларни тўлдириш ҳамда сақлаш муддати таълуқли йўриқномалар асосида олиб борилади