6.4. Электрлаштирилган темир йўл таъсири.

 

Шаҳарлараро ва шаҳар ташқарисига қатнайдиган электрлаштирилган темир йўлларнинг контакт тармоқлари, трамвай, тролейбуслар алоқа линияларига таъсир кўрсатади. Контакт тармоқларининг ўзгармас ток кучланиши трамвай тролейбуслар учун 0,6 кВ, шаҳар ташқарисига қатнайдиган электрлаштирилган темир йўл учун 1,65кВ, шаҳарлараро қатнайдиган электрлаштирилган темир йўл учун 3,3 кВ бўлса магистрал электрлаштирилган темир йўлларда эса 25кВ кучланишга эга бўлган ўзгарувчан ток қўлланади.

Электрлаштирилган транспорт бир ўтказгичли симметрик бўлмаган система бўлиб, унда ер (рельс) қайтарувчи ўтказгич вазифасини бажаради, бундай ўтказгич бўйлаб кучли ток оқиб ўтади ва кучли магнит таъсир (IH) кўрсатади. Электрлаштирилган темир йўлларнинг контакт тармоқларида қўлланувчи ток бир неча юз амперга етади.

Электрлашган транспорт алоқа линияларига ҳавфли ва ҳалақит берувчи таъсир манбаи бўлиб хисобланади., бундан ташқари магнит таъсир билан  бирга гальваник таъсир мавжуддир.

Ўзгарувчан ток ёрдамида харакатланувчи электрлаштирилган темир йўллар асосан 50Гц частотада ва тонал частоталарда таъсир кўрсатади. Ўзгармас ток ёрдамида харакатланувчи электрлаштирилган темир йўлларда эса  ўзгарувчан токни ўзгармас токга ўзгартирилгандаги гармоник ташкил этувчилар тонал частотада ва 30кГц частотагача бўлган диапазонда таъсир этади.

Алоқа линияларига электр узатиш линиялари ва электрлаштирилган темир йўл таъсири 6.2-жавалда келтирилган.

6.2-жадвал.

 

Кўрсатгичлар

 

Электр узатиш линиялари

Электрлаштирилган темир йўл.

1

2

3

Алоқа трассаси

Номаълум

Маълум

Таъсир муддати

қисқа вақтли

Узоқ вақтли

Таъсир схемаси

Симметрик

Симметрик бўлмаган

Таъсир кучи (шартли ўлчов бирлиги).

1

10-20

Бу жадвалдан кўриш мумкинки, электр узатиш линияларига қараганда бир ўтказгичли электрлаштирилган темир йўл системаси алоқа линияларига кучли таъсир кўрсатади ва унинг таъсир муддати бир мунча каттадир, аммо электр узатиш линияларининг масофаси бир мунча узоқ, бундан ташқари янги қуриладиган линияларни муҳофазалаш бир мунча мураккаб.

30.3-жадвалда ерга ёткизилган МКСБ-4х4х2 кабелини электр узатиш линиялари ва электрлаштирилган темир йўл билан руҳсат этиладиган ўртача яқинлашиш масофаси метрда кўрсатилган.

Бу жадвалдан шуни кўриш мумкинки, тупроқ тури қанчалик ёмон бўлса, яъни солиштирма ўтказувчанлиги қанчалик кичик бўлса, алоқа кабелини шунчалик узоқ масофага четлаштириш лозим.

6.3-жадвал.

Параметр

Ўлчов бирлиги

Тупроқ тури

Эски қора тупроқ

Лой

Қотиб қолган лой

Оҳак

қум

Тошлоқ

1

2

3

4

5

6

7

8

Солиштирма ўтказувчанлик

См/м

0,2

0,1

0,05

0,02

0,01

0,001

Электр узатиш линияси билан яқинлашиши

Метр

300

370

560

830

1200

3800

Электрлаштирилган темир йўл билан яқинлашиши

Метр

300

260

350

480

600

1470

 

 

6.5. Радиостанциялар таъсири

    Радиостанциялар юқори частотали алоқа каналларига ҳалақит берувчи таъсир кўрсатади, чунки радиостанцияларнинг ишчи частотаси юқори частотали системалар диапазонига тўғри кедади. Алоқа линияларига айниқса ўта узун тўлқин диапазонидаги, яъни 3-30лГц  частота диапазони, узун тўлқинлар -30-300 кГц ва ва ўрта тўлқинлар 300-3000кГц частота диапазони тўғридан тўғри таъсир кўрсатади, бундан ташқари радиостанциялар станция биносига киритиладиган вертикал ўтказгичларга кўпроқ таъсир кўрсатади.

Алоқа линиялари занжирларига радиостанцияларнинг ҳалақит таъсир даражаси кўпгина факторларга боғлиқ; тарқатиш қуввати, алоқа линияси траасасини таъсир этувчи радиостанцияни жойланишига, ернинг ўтказувчанлигига, занжир ўтказгичларини ерга нисбати асиметриясига. Шу моносабат билан турли ҳил радиостанциялардан турли ҳил линияларга бўлган руҳсат этиладиган масофа қуйидагича:   

-Ҳаво орқали ўтган алоқа линиялари; крюкли профилда-1200, траверсли профилда 500км:

-Симметрик кабеллар; қўрғошин қобиғли  -7,7 км, алюминий қобиғли -1,3 км, пўлат қобиғли  3,3км.

-Коаксиал кабел-1 км.

 6.6. Муҳофазаланиш чоралари.

Алоқа иншоотларини ташқа электромагнит таъсирлардан муҳофазалашда бир қанча чоралар кўрилади. Бундай муҳофазаланиш чоралари электр узатиш линялари, электрлаштирилган темир йўллар, радиостанциялар каби таъсир этувчи линияларда ва таъсир остида бўлган алоқа линияларида қўлланади. 30.4-жадвалда асосий муҳофазаланиш чоралари келтирилган.

6.4-жадвал.

Ташқи таъсир манбаи

Таъсир характери

Линияларда қўлланувчи чоралар

Таъсир этувчи

Алоқа

1

2

3

4

Электр узатиш линиялари

Ҳавфли ва ҳалақит берувчи Е ва Н майдонлар

Автоматика

Тўғирловчи филтрлар

Экранловчи трослар

Трассани четга олиб кетиш.

Кабеллаштириш.

Кесиштириш ва симметриялаш.

Экранлаштириш.

Разрядник ва сақлагичлар.

Ерга улаш.

Нейтралловчи ва редукцион трансформаторлар.

Электрлаштирилган темир йўл

Ҳавфли ва ҳалақит берувчи майдон

Тўғриловчи филтрлар

Сўриб олувчи трансформаторлар

Ўтказувчанликни ошириш ва рельсларни изоляуиялаш.

Трассани четга олиб кетиш.

Кабеллаштириш.

Кесиштириш ва симметриялаш.

Экранлаштириш.

Разрядник ва сақлагичлар.

Ерга улаш.

Яшин

Ҳавфли Е майдон

-

 

Кабеллаштириш

Ҳаво орқали ўтган алоқа линияларида яшин ўтказгичларни қўллаш

Кабели алоқа линияларида тросслар.

Каскадли муҳофазалаш.

Разрядник ва сақлагичлар.

Ерга улаш.

Радио станциялар

Ҳалақит берувчи Е майдон

Ташувчи частотани танлаш.

Радиостанцияни четга олиб кетиш.

Трассани четга олиб кетиш.

Кабеллаштириш.

Кесиштириш ва симметриялаш.

Филтрлар ва беркитувчи ғалтаклар..

 

6. Назорат саволари

1. Электромагнит таъсир манбалари.

2. Атмосферадан ҳосил бўлувчи электр таъсир.

3. Электр узатиш линияларнинг таъсири.

4. Ҳавфли ва халақит берувчи таъсир нормалари.