6.3. Электр узатиш линиялар таъсири.
Электр узатиш линиялари бўйича
электроэнергия ўзгармас ток ва ўзгарувчан ток кўринишида узатилиши мумкин. (6.3-расм).
6.3- расм. Ўзгарувчан
ток узатиш линияси.
Ўзгарувчан ток электр узатиш
линияларининг кучланиши 3.3: 6,6: 11: 35: 220: 500 ва 750 кВ бўлса, ўзгармас
ток 400: 500: 600: 800: 1000ва 1500кВ бўлган кучланиш электр узатиш линиялари
бўйича узатилади. Ўзгарувчан электр узатиш линияларида уч фазали ток узатилади.
Электр узатиш линиялари бўйича
ўзгарувчан ток узатишда қуйидаги иш режимлари мавжуд; Симметрик бўлиб ток
ўтказувчиларнинг нейтрали изоляцияланган; ёки нейтрали ер билан. Ток
ўтказгичлари симметрик бўлмасдан “иккита ўтказгич-ер“ схемаси қўлланади.
Нейтрали изоляцияланган линиялар 35кВ кучланишгача бўлган электр узатиш
линияларида қўлланади. Техника ҳавфсизлиги бўйича катта
кучланишдаги электр узатиш линияларида нейтрали албатта ер билан улани лозим.
Электр узатиш линияларини
алоқа линияларига таъсири электр ва магнит кўринишда бўлиши мумкин. Электр
узатиш линияларини иш режими бўйича таъсирлар у ёки бу кўринишда бўлиб.
Симметрик системалар юқори потенциалликга эга бўлганлиги учун кучли
электр таъсирлар кўрсатади. (U→Е).
Симметрик бўлмаган системаларда яъни фазаси ер билан уланган системанинг авария
режимида катта миқдордаги токга эга бўлганлиги учун кучли магнит
таъсирлар ҳосил бўлади. (I→Н).
Электр узатиш линияларини ер билан уланган холатда гальваник таъсирлар рўй
беради.
Алоқа линияларига электр
узатиш линияларининг ўзгармас ва ўзгарувчан токлари таъсир этади. ўзгарувчан
ток асосан 50Гц частотада таъсир этиб унинг таъсири асосан тонал частотада рўй
беради. Ўзгармас ток таъсири эса ўзгарувчан токни ўзгармас токга айлантиришда
қўлланувчи симобли ўзгартиргичларнинг пульсацияси хисобига рўй беради.
Унинг гармоник ташкил этувчилари 30кГц частота диапазонида таъсир этиб
юқори частотали учта канал бўйича ишлайдиган В-3 алоқа узатиш
воситасига таъсир кўрсатади.
Алоқа линияларига электр
узатиш линияларининг ўзгарувчан ва ўзгармас ток таъсирларини солиштирадиган
бўлсак, у ҳолда ўзгарувчан ток кучли таъсир кўрсатади, шунинг учун
алоқа линияларини электр узатиш линияларидан маълум бир масофага олиб
кетиш зарур. Частота диапазони бўйича ўзгармас электр узатиш линиялари кўпроқ таъсир кўрсатади. (6.1-жадвал).
6.1-жадвал
Кўрсатгичлар |
Ўлчов
бирлиги |
Ўзгарувчан
ток |
Ўзгармас
ток |
1 |
2 |
3 |
4 |
Частота |
кГц |
0,05¼3,0 |
30,0 |
Таъсир кучи |
Шартли белги |
50 |
1 |
Алоқа линиясини четга олиб кетиш масофаси |
км |
5,0 |
0,1 |
Таъсир характери |
- |
Ҳавфли |
Ҳавфли ва ҳалақит берувчи.
|
Алоқа линиялари занжирларга
таъсирларни кўриб чиқишда
қуйидаги юқори вольтли таъсир режимларини эътиборга олиш лозим.
Мажбурий ишлаш зўрлаб ва авария.
Нормал иш режими деганда тўлиқ ишлаши тушунилади, Мажбурлаш ишлаш режимида
эса линия шу режимда маълум вақт ишлаб нормал иш режимидан бир мунча
фарқ қилади. Авария режимида эса юқори вольтли линияни нормал
ишлаш режимини бузилишидир, бу ҳолатдда линия узилиши ва нейтрали ер
билан уланган уч фазали линияни битта фазасини ер билан уланган ҳолати
тушушунилади. Электр узатиш линиясининг битта фазаси ер билан уланган
ҳолатда мослашмаган кучланиш ҳосил бўлади, у линия кучланишнинг
1,73ортиғига тенг.
Ташқи электромагнит
таъсирлар ҳаво орқали ўтган алоқа линияларига ва кабелли
алоқа линияларига турли таъсир кўрсатади. (6.4-расм).
а
б.
б
6.4- расм. Алоқа линияларига таъсирлар.
а)
ҳаво орқали ўтган алоқа линиялари; б) кабели линия.
Бу расмга разм соладиган бўлсак, ҳаво орқали ўтган алоқа линияларига бир вақтнинг ўзида электр ва магнит майдон таъсир кўрсатади. Кабелли линияларга эса асосан магнит майдони таъсир кўрсатади. Электр майдоннинг кучланганлик линиялари кабелнинг металл қобиғларида туташиб кабелнинг ўзагига кириб бормайди. Кабелли линияларга магнит таъсирлар кабел қобиғининг экранловчи хусусияти хисобига камайиб боради. Ерда ётқизилган кабелли линиялар ва ҳаво орқали ўтган алоқа линиялари “ўтказгич-ер” системаси бўйича ишлаши хисобига уларга гальваник таъсирлар кўрсатади.