6. Ташқи таъсирлар ва
мухофазаланиш
чоралари.
6.1. Электромагнит
таъсир манбалари.
Алоқа иншоотларига таъсир
этувчи ташқи электромагнит таъсирларнинг манбаларига қуйидагилар киради:
атмосферадан ҳосил бўлувчи
электр таъсир (яшин, чақмоқ, момақалдироқ). электр узатиш линиялари (ЭУЛ);
электрлаштирилган темир йўллар; радиостанциялар; индустриал халақитлар (маиший халақитлар, шаҳар транспорти) магнит
бўронлари ва х.к. Электр узатиш линиялари ва электрлаштирилган темир йўллар
таъсирлари баъзи бир холларда юқори вольтли линиялар деб юритилади.
Ташқи электромагнит майдонлар таъсирлари
хисобига алоқа иншоотларида
кучланиш ва ток бўлади:
Хавфли-бундай ҳолатда катта кучланиш ва токлар
ҳосил бўлиб, улар иншоотларга хизмат кўрсатувчи ишчи ва хизматчиларга
ҳамда иншоотдан фойдаланувчи абонентлар хаётига ҳавф солиши ёки
линия иншоотлари ва алоқа ускуналарини шикастлаб ишдан чиқариши мумкин. Ҳавфли кучланиши >36 В
ва ҳавфли ток I>15мА
бўлган ҳолда хисобланади.
Ҳалақит берувчи –
бундай ҳолатда ҳалақитлар, шовқинлар ҳосил бўлиб, улар алоқа ускуналарини
нормал ҳолатда ишлашини бузишга олиб келади. Ҳалақит берувчи
кучланиш U≈1¼2мB ток эса I≈2мА ҳолатда рўй беради.
Ташқи таъсирлар ўз
навбатида узоқ муддатли ва қисқа вақтли турларга
бўлинади. Булар орасидаги бўлиниш чегара вақти t=1 секунд хисобланади.
Ташқи манбаларнинг частота
спектори одатда кенг полосани эгаллайди. Таъсир этувчи кучланиш ва ток амплитудаси асосан ускуна қуввати ва уни алоқа линиясини жойлашган
масофага боғлиқдир. Юқорида қайд этиб ўтилган ҳалақит берувчи
таъсир манбаълардан энг кўплаб равишда тарқалган таъсирлар электр узатиш
линиялари, электрлашган темир йўлларнинг контакт тармоқлари ва радио
станциялар хисобланади. Ташқи таъсир манбаларида энг ҳавфлиси
атмосферадан ҳосил бўлувчи электр таъсир ва юқори вольтли линияларнинг
авариявий ҳолати ҳисобланади.
Таъсирларнинг характери бўйича
улар қуйидаги
кўринишдаги ташқи таъсирларга бўлинади: (6.1-расм).
Электр- электр майдон таъсири
ҳисобига ҳосил бўлади;
Магнит- магнит майдон таъсири
ҳисобига ҳосил бўлади;
Галваник- ердаги дайди токлар
таъсири ҳисобига ҳосил бўлади. Дайди токлар юқори вольтли
линияларда қарама-қарши томонга йўналтирилган ток ўтказгич
вазифасини ер бажарганда ҳосил бўлади.
ЮВЛ АЛ
6.1.
расм. Ташқи таъсир турлари; Е- электр; Н –магнит; I- гальваник; ЮВЛ- юқори вольтли
линия; АЛ- алоқа линияси;
Дайди токлар таъсири ҳисобига алоқа кабеллари
қобиғларида кучланиш ҳосил бўлади ва алоқа занжирларида
таъсирлар рўй беради. Гальваник таъсир кучи катта бўлиши айниқса
юқори вольтли линияларнинг авария ҳолатида ва электр станциялар
жойлашган ерларда бўлади. Бундан ташқари кабелларнинг металл
қобиғлари дайди токлар таъсири ҳисобига ва ердаги
электрохимик жараёнда бузилади. Бундай
ҳолат коррозия деб аталади. Линия ва алоқа ускуналарини ҳамма
кўринишдаги таъсирлардан мухофазалаш учун махсус мухофазаланиш чоралари
кўрилади.
6.2.
Атмосфера электр таъсири.
Атмосферадан ҳосил бўлувчи
хавфли электр таъсирлар ўз навбатида ҳаво орқали ўтган алоқа
линияларига ва кабели алоқа линияларига таъсир этиши мумкин.
Бизнинг Республикамизда
момақалдироқлар асосан тоғлик худудларда ва баҳор
фаслида яъни бир йилда момақалдироқ кунлари 5-10 кундан ошмайди. Ер
куррасида эса бундай кунлар баъзи бир худудларда 80 кунгача бориши мумкин.
Кабелларни яшиндан шикастланиш
эхтимоллик шикастланиш зичлигини характерлаб, у бир йил мобайнида 100км
узунликдаги кабелли линияда умумий алоқада бузилишлар сонини билдиради ва
у қуйидаги формула
билан аниқланади.
n=(N*100)/KL
бу ерда; N-ҳавфли яшин уриш ҳисобига
бўладиган умумий шикастланишлар сони К-N шкастланишлар бўлиб ўтган давр, йил; L- трасса узунлиги км: олиб борилган
тадкикотлар йилига 20-25 кун момақалдироқ
ҳисобига яшин урадиган пайтда ҳар 100км трассада саккиз-ўн
ҳолатда яшин тўғридан –тўғри алоқа линиясини
шикастлайди.
Кабелли линияда шикастланиш
ҳавфи ер қаърининг
тупроғига ва кабел қобиғини ўтказувчанлигига
боғлиқдир.
Алюминий қобиғли кабелларни яшиндан шикастланиши
қўрғошин қобиғли
ёки пўлат қобиғли кабелларга
нисбаттан анча кам чунки алюминий қобиғли кабелнинг каршилиги бир мунча кам.
Яшин- ҳаво орқали
разрядланиш ҳолатидир. Атмосферавий электр ҳисобига ҳосил
бўлувчи разрядланиш йўли- яшин канали деб аталади. Яшин канали- тахминан қуйидаги параметрларга эга:кучланиш
1¼10млн Вольт; Яшин токи -20¼30 кА; яшин уриш даври 0,3 ¼0,5 секунд; битта яшин уриш
ҳисобига ҳосил бўлувчи разрядлар сони 3¼10 та; битта разряднинг
вақти 100¼200 мкс; асосий тебраниш частотаси 5¼10кГц; яшин
тўлқиннинг кенгайиш фронти 10¼40мкс; яшин тўлқиннинг тушиш
фронти 40¼120мкс; яшин каналининг узунлиги 2¼3км; яшиннинг
харакатланиш тезлиги 100км/с; яшин кенглигидаги харорат 20000°С.
Яшин разрядланиш ҳолатида
ҳаво орқали ўтган алоқа линияларининг ток ўтказгичларида
ҳосил бўладиган юқори волтли кучланиш, осмондаги булутларни ерга
разрядланиш ҳисобига бўладиган индукцияланиши ёки яшин разрядини
тўғридан-тўғри алоқа линиясига уришидан ҳосил бўлади.
Баъзи бир пайтларда эса яшин ер
юзасидаги баланд ўрнатилган ускуналарни шикастлантириши мумкин. Маълум бир
ҳолларда эса яшин текис ер юзига ҳам уриб, ернинг катта электр
ўтказувчанлик жойларига интилиб боради. (30.2-расм). Агар ер остида ётқизилган кабел тупроғи катта солиштирма қаршиликга эга бўлса, у ҳолда яшин разрядлари
ер қарида жойлашган.
Яшин ўтказувчанликга эга бўлган кабел қобиғларига етиб бориб уларни
шкастлантиради.
6.2-расм. Яшин уриши;
тўғридан-тўғри кабелга; б) дарахт орқали.
Кўпчилик ҳолларда ер ости
кабелларини шикастланиши кучли қаршиликга эга бўлган тупроқларда (тошлоқ,қумлик, ва х.з) рўй беради.
Ҳаво орқали ўтган
алоқа линияларининг ток ўтказгичларига тўғридан-тўғри равишда
яшин уриши ҳисобига кучли ток таъсири остида битта ёки бир нечта
симёғочлар оралиқлари
куйиб кетиши, симёғочлар эса ёрилиб ёниб кетиши, симёғочларга
махкамланган изоляторлар эса ёрилиб яроқсиз ҳолга келиши мумкин. Яшин токи ер
юзаси бўйлаб ҳар томонлама тарқалиб кетади, агар шу яқин атрофда алоқа кабелининг ёкии металл
ускуналар ер остида бўлса, у ҳолда токнинг катта бир қисми металл қобиғлар бўйлаб
харакатланади. Яшин урган жой билан ва кабел оралиғида каттадан-катта
кучланиш ҳосил бўлиб бу электр оралиқда ёй ҳосил бўлади бу ёй
узунлиги 30 метр ва ундан ортиқ масофада бўлиши мумкин.
Яшин токидан шикастланган кабел
турли ҳил кўринишда бўлади: кучли қизиш ҳисобига қўрғошин
қобиғ эриб кетади, джут ўрами ёниб кетади, изоляция куйиб кетади,
кабел ток ўтказгичлари эса эриб бир-бири билан ёпишиб кетади.
Ер остида жойлашган алоқа
кабелларини яшин токидан шикастланиши шу кабел ётган ер атрофида ўсган дарахт
илдизлари орқали ҳам бўлиши мумкин. Дарахтларни ер ости кабеллари
билан оралиғидаги масофа қуйидагича бўлиши мумкин.
ℓ≈1.5h (агар h=10): ℓ =1.25h (агар h=20): ℓ =h (агар h=30метр бўлса).
бу ерда h- дарахтнинг ўртача баландлиги, метр.
Агар кабелли линия участкаларида
яшин токидан шикастланиш эхтимоллиги руҳсат этиладиган миқдордан ошиб кетадиган бўлса, у ҳолда
қуйидаги чоралар кўрилади; яшинга
чидамбардош кабеллар қўлланади, яъни қобиғ ўтказувчанлиги
юқори бўлган кабеллар мисол учун алюминий қобиғли кабеллар, изоляцияси юқори электр
мустахкам бўлган кабеллар, муфталар ичига кичик ўлчамли разрядниклар
қўлланади, яшиндан мухофазаловчи тросалар ётқизилади.
Алоқа занжирларига яшин
электрлигидан ташқари магнит бўронлари ҳам таъсир этиши мумкин.
Магнит бўронлари маълум бир вақтларда ер юзасида магнит майдони кучланганлигини
кескин ўзгариши ҳисобига бўлади ва ер юзасини маълум бир нуқта оралиғида
потенциаллар фарқи ҳосил бўлади, натижада ҳосил бўлган ер
токлари бир ўтказгичли алоқа занжирларига кучли ҳалақит
таъсирларини кўрсатади. Узоқ вақт мобайнида бундай занжирлар бўйлаб
оқиб ўтувчи ер ости токлари НРП даги алоқа ускуналарини шикастланишига
олиб келади.