5.13 Магистрал
тармоқларда қўлланувчи КМ-4 туридаги коаксиал
кабеллар.
КМ-4 туридаги
коаксиал магистрал кабел К-1920П, К-3600, К-5400, К-10800 аналог алоқа узатиш воситалари ёрдамида 8,5МГц, 17,6МГц, 31
МГц, 60МГц частота диапазонида,
ҳамда рақамли ИКМ-1920 алоқа узатиш воситаси ёрдамида 140 Мбит/с узатиш тезлигида ишлатилади.
КМ-4 туридаги
коаксиал магистрал кабелнинг қурилиш узунлиги 600 метр, думалоқ симли зарх остидаги кабелнинг
қурилиш узунлиги 400 метр.
КМ-4 туридаги
коаксиал магистрал кабели тўртта дона коаксиал жуфтликдан ва битта симметрик тўртлик ўрамидан ташкил топади. Коаксиал жуфтликнинг ички ўтказгичи тўлиқ мис
ўтказгичдан иборат бўлиб, унинг диаметри 2,6
мм, ташқи ўтказгич қалинлиги 0,26 мм юмшоқ мис тасмаси думалоқ найча шаклида бутун узунасига чок
қилиб ўралгандир, ташқи ўтказгичнинг
ички диаметри 9,5мм ни ташкил этади. Ички ва ташқи ўтказгич оралиғида яъни ички ўтказгич устига
қалинлиги 2,2 мм бўлган фторопласт шайба ҳар 25 мм оралиғида жойлаштирилган бўлиб, у коаксиал
жуфтликнинг изоляцияси деб
юритилади. Диаметри 10,02 мм бўлган ташқи ўтказгич устига қалинлиги мм икки қават
юмшоқ пўлат тасма ўрами коаксиал жуфтликнинг
экранини ҳосил этади, экран устида эса К-12 туридаги кабел коғозлари ўрами коаксиал жуфтликнинг устки
изоляциясини ташкил этади. Бундай ҳолда бир дона изоляцияланган коаксиал
жуфтликнинг диаметри 11,3 мм бўлади.
Қолган
коаксиал жуфтликлар ҳам шундай ҳолда ўралиб кабелнинг ўзагини
ташкил этади.
Юқорида қайд
этилганидаек КМ-4 туридаги коаксиал магистрал кабели тўрт дона коаксиал жуфтликдан ташқари бешта симметрик тўртлик
ўрамидан ташкил топади. Симметрик
тўртлик ўтказгичлари мис материалидан иборат бўлиб, унинг диаметри 0,9 мм,
ўтказгичлар 0,17 мм қалинликдаги қоғоз билан изоляцияланган бўлиб, тўртлик диаметри 2,2 мм бўлади. Кабел ўзаги
марказида жойлашган тўртлик ток
ўтказгичи эмал қоплами билан қопланган унинг изоляция
қоғоз-ҳаволидир. Симметрик тўртликлар турли хил рангда бўлиб,
биринчи занжир қизил-сариқ рангли, иккинчи жуфтлик эса
яшил-кўк ранглидир. Ҳар бир тўртлик спирал бўйича турли хил рангли ип тўқималари билан ўралган бўлиб, марказда биринчи тўртлик сариқ иккинчиси қизил, учинчиси кўк,
тўртинчиси оқ ва бешинчиси жигар ранг ип билан ўралган коаксиал
кабел ўзаги тўрт-олти қават қилиб ўралган қоғоз ўрами белбоғли изоляцияни ташкил этади, унинг
диаметри 28,2 мм. Кабелнинг ташқи қобиғига қараб
улар турли русмларда бўлиши мумкин:
КМГ-4
(Коаксиальный междугородный кабель голый) коаксиал магистрал кабели
қўрғошин қобиғли ва у ҳеч қандай ташқи мухофазаловчи қобиғсиз бўлиб,
у асосан телефон канализацияда, коллекторларда ва қуврлар
ичида ётқазилади;
КМБ-4 (Коаксиальный междугородный кабель бронированный с
двумя стальными лентами)
қўрғошин қобиғли ва у мухофазаловчи икки қават
пўлат тасмалар билан ўралган зирх
қатламли бўлиб, тўғридан-тўғри ерга ётқизилади;
КМК-4 (Коаксиальный междугородный кабель бронированный с
круглыми проволоками) қўрғошин
қобиғли ва мухофазаловчи зирх қобиғи думалоқ симлардан иборат, у сув хавзаларидан ёки катта
ташқи механик куч таъсири бор ерларда ва
тоғлик ерларда ётқизилади;
КМАШп-4
(Коаксиальный междугородный кабель с алюминиевой оболочкой в полиэтиленовом
шланге) алюминий қобиғ ва унинг устидан полиэтилен ичак (шланг)
қопланган бўлиб, бу турдаги
кабель кўприклардан ва унча агрессив бўлмаган ерларда
ёткизилади.
5.19-расмда КМ-4
туридаги коаксиал магистрал кабелининг кўндаланг кесим юзаси келтирилган. Бу турдаги кабел уч хил русумда
(КМГ-4, КМБ-4 ва КМК-4) бўлиб улар бир-бири билан ташқи
мухофазаловчи қобиғи билан фарқ қилади.
5.19-расм КМ-4 туридаги кабел:
1-ички
ўтказгич; 2-шайбали изоляция; 3-ташқи ўтказгич; 4-иккита пўлат тасмали экран; 5-коаксиал
жуфтликнинг ташқи қоғозли изоляцияси; 6- симметрик тўртлик ўрам; 7-қоғоз тасмадан иборат бўлган белбоғли изоляция; 8-қўрғошин қобиғ; 9-зирх ости ёстиғи; 10-пўлат тасмали зирх; 11-пўлат симли зирх; 12-ташқи қоплам (джут).
МКТ-4 туридаги кабел.
МКТ-4
туридаги коаксиал кабеллар (МКТ - малогабаритный коаксиальный кабель с трубчатой изоляцией) кичик ўлчамли коаксиал
кабел туркумида бўлиб, улар асосан
минтақавий тармоқларда 10 МГц частота диапазонида К-300 ва К-1020 аналог алоқа узатиш воситалари ҳамда
рақамли ИКМ-480 алоқа узатиш
воситаси 34 Мбит/с узатиш тезлигида ишлатилади. Бу кабелнинг қурилиш узунлиги 600 метр.
МКТ-4
туридаги коаксиал кабел тўртта 1,2/4,6 туридаги коаксиал жуфтликлардан, бешта дона симметрик жуфтликдан ва бир
дона назоратловчи сим ўтказгичидан
ташкил топган. Коаксиал жуфтликнинг ички ўтказгичи думалоқ кўринишда мис материалидан тайёрланиб, унинг диаметри 1,2
мм. Ташқи ўтказгич
тўлқинсимон тасма кўринишда бўлиб, унинг қалинлиги 0,6 мм ва думалоқ шаклга келтирилиб ўралиб унинг ички
диаметри 4,6 мм. Ички ва ташқи ўтказгичлар
орасида қалинлиги 0,45 мм бўлган баллон-полиэтиленли изоляция яъни полиэтилен найча маълум бир масофада
сиқилган кўринишда ташқи ўтказгич
диаметри эса 5,1 мм бўлиб, унинг устида қалинлиги 0,1 мм бўлган иккита пўлат тасма экран вазифасини бажаради. Экран
асосан коаксиал жуфтликлар
занжирлари орасидаги ўзаро таъсирлардан мухофазалайди. Ҳар бир коаксиал жуфтлик қалинлиги 0,23 мм бўлган
поливинилхлорид тасма билан изоляцияланади,
қолган коаксиал жуфтликлар ҳам худди шундай кўринишда бўлади.
Минтақавий
тармоқларда қўлланувчи кичик ўлчамли коаксиал кабелдаги бешта симметрик жуфтликлар кучайтиргич участкасидаги
кучайтиргичлар учун электр манба
ва хизмат алоқаларини ташкил этиш учун қўлланади. Бундай симметрик жуфтликларнинг ўтказгичи мисдан иборат бўлиб,
уларнинг диаметри 0,7 мм ва улар 0,6 мм қалинликдаги полиэтилен билан
изоляцияланган. Коаксиал кабелнинг марказида жойлашган бир дона мис 0,7 мм
ўтказгич ва диаметри 0,3 мм қалинликдаги полиэтилен билан изоляцияланган,
бундай элементларнинг ҳаммаси
кабелнинг ўзагини ташкил этади. Кабел ўзаги устидан 0,8 мм қалинликда полиэтилен тасма кабелнинг
белбоғли изоляциясини ташкил
этади.
Агар кабель
МКТС - 4 русмида бўладиган бўлса у холда белбоғли изоляция устига 1,5 мм
қалинликда қўрғошин қобиғ қопланади ва кабел диаметри 20,5 мм ни ташкил этади(1.3-расм).
МКТСБ-4 русмдаги кабел эса
белбоғли изоляция устига 1,25 мм қалинликда қўрғошин қопланади, қўрғошин устидан эса
зирх қатлами остига 1,5 мм қалинликда бўлган мум шимдирилган қоғоз, битум
қатлами, поливинилхлорид тасма, мум билан шимдирилган ип тўқимилари зирх ости ёстиғини ташкил
этади. Бу турдаги кабелнинг зирх
қалинлиги 1 мм ли икки қават пўлат тасмадан иборат. Зирх қатламни коррозиядан мухофазалаш
мақсадида унинг устига 2,0 мм қалинликда битум билан шимдирилган ип тўқималари, битум ва мел
қопламлари ташқи
мухофазаловчи қатламни ташкил этади. Бундай русумдаги кабелнинг ташқи диаметри 29,5 мм ни ташкил этади.
МКТ - 4 туридаги коаксиал кабелнинг кўндаланг кесим юзаси 5.20 -расмда келтирилган
5.20-расм МКТ-4
туридаги коаксиал кабел:
1-ички
ўтказгич; 2-ички ва ташқи ўтказгичлар оралиғидаги;
полиэтилен балонли изоляцияси; 3-ташқи
ўтказгич; 4-иккита пўлат тасмадан иборат бўлган экран; 5
- поливинилхлорид тасмадан иборат бўлган ташқи изоляция; 6-симметрик
жуфтлик; 7-назорат ўтказгичи; 8-белбоғли
изоляция; 9-намгарчиликни ўтказмайдиган қўрғошин
қобиғ; 10-зирх ости ёстиғи; 11-пўлат
тасмадан иборат бўлган зирх; 12 - думалоқ симлардан
иборат бўлган зирх; 13-алюминий қобиқ; 14-полиэтилен
шланг.
МКТ - 4
турдаги кабель турли хил ташқи қобиқ билан
қопланганлиги учун улар
қуйдаги русмда бўлади:
МКТС - 4
кичик ўлчамли коаксиал кабел қўрғошин қобиғли бўлиб
улар кабелларни телефон
канализацияда, қуврларда, коллекторларда ётқизилиши мумкин;
МКТСБ - 4
кичик ўлчамли коаксиал кабель қўрғошин қобиғли ва унинг
устида икки қават пўлат
тасма зирх вазифасини бажаради, бундай кабел тўғридан-тўғри ерга ётқизилиши мумкин.
КМ-8/6
туридаги кабел
КМ-8/6 коаксиал
магистрал кабели 8 дона 2,6/9,5 туридаги коаксиал жуфтликларидан, олти дона 1,2/4,6 туридаги коаксиал жуфтликларидан, ҳамда бир дона симметрик
тўртлик, саккиз дона симметрик жуфтлик ва олти
дона изоляцияланган ўтказгичлар ўрамидан ташкил топади.
Бундай
кабелнинг қурилиш узунлиги 490 метр.
Коаксиал жуфтликнинг ички ўтказгичи
тўлиқ мис
ўтказгичдан иборат бўлиб,
унинг диаметри 2,6 мм ташқи ўтказгич қалинлиги 0,26 мм ли юмшоқ. мис тасмаси думалоқ найча шаклида бутун
узунасига чок қилиб
ўралгандир. Ташқи ўтказгичнинг ички диаметри 9,5 мм ни ташкил этади.
Ички ва ташқи ўтказгич оралиғида яъни ички
ўтказгич устига қалинлиги 2,2 мм бўлган фторопласт шайба ҳар 25 мм оралиғида жойлаштирилган бўлиб, у коаксиал жуфтликни
изоляцияси деб юритилади. Диаметри 10,02 мм бўлган
ташқи ўтказгич
устига қалинлиги мм
дан иборат бўлган икки қават юмшоқ пўлат тасма ўрами
коаксиал
жуфтликнинг экранини ҳосил этади.
Экран устида эса К-12 туридаги кабел коғозлар ўрами
коаксиал жуфтлик устки изоляциясини ташкил этади. Бундай ҳолда бир
дона изоляцияланган коаксиал жуфтликнинг диаметри 11,3 мм.
1,2/4,6
туридаги коаксиал жуфтликларнинг ички ўтказгичи мис бўлиб, унинг диметри 1,2мм. Ташқи ўтказгич қалинлиги
0,6 мм бўлган мис тасма тўлқинсимон
кўринишда бўлиб, унинг қалинлиги 0,25 мм. Ички ўтказгич ташқи ўтказгич билан балон-полиэтиленли изоляцияга эга
бўлиб, ташқи ўтказгичнинг ички
диаметри 4,6 мм. Ташқи ўтказгичи устига қалинлиги 0,1 мм иккита пўлат тасма ўрами экран вазифасини бажаради. Коаксиал
жуфтликнинг ташқи изоляцияси
0,23 мм қалинликдаги поливинилхлорид тасмаси билан ўралган бўлиб, унинг диаметри 6,4мм. қолган кичик
ўлчамли коаксиал жуфтликлар ҳам шундай
ҳолда тайёрланади.
Кабелнинг
ўзагининг марказида бир дона симметрик тўртлик ўрамидаги ток ўтказгичлар мис материалидан тайёрланиб унинг
диаметри 0,9 мм изоляцияси эса 0,4
мм қалинликдаги тўлиқ полиэтилендан иборат. Тўртлик марказида диаметри 0,8 мм бўлган кордел жойлашган. Коаксиал
кабелдаги тўртлик ўрами 0,2 мм
қалинликда металлаштирилган қоғоз билан экранлаштирилган.
Кабел ўзагидаги 3 дона симметрик жуфтликларидаги ўтказгичлар мис материалидан тайёрланиб уларнинг диаметри 0,9 мм ва у 0,4 мм
қалинликдаги тўлиқ полиэтилен билан изоляцияланган.
Агар расмга
назар соладиган бўлсак, кичик ўлчамли коаксиал жуфтликлар атрофида олти дона симметрик ўтказгичлар жойлаштирилган, бу ўтказгичлар мис материалидан тайёрланган бўлиб унинг
диаметри 0,9 мм, унинг устидан эса 0,4 мм
қалинликда тўлиқ полиэтилен изоляция вазифасини бажаради.
Кабел ўзаги
тўрт-олти қават кабел қоғози ёрдамида ўралган ўрами
белбоғли изоляция вазифасини бажаради, бу
ҳолда унинг диаметри 44 мм.
5.21 -расм КМ-8/6, турдаги кабел; 1 - 2,6/9,5 туридаги коаксиал жуфтлик;
2-1,2/4,6 туридаги кичик ўлчамли коаксиал жуфтлик;
3 - симметрик
жуфтлик; 4
- симметрик тўртлик;
5 - бир дона
изоляцияланган ўтказгич; 6 - қоғоз тасмалар ўрамидан
иборат бўлган белбоғли изоляция; 7 - қўрғошин қобиқ; 8
- зирх ости ёстиқ; 9 - пўлат тасмали зирх; 10-пўлат симли зирх; 11-ташқи мухофазаловчи қатлам (джут).
Кабел
белбоғли изоляцияси устидан 2,5 мм қалинликда қўрғошин қобиқ қопланади, у холда КМГ-8/6
русмли кабелнинг диаметри 48,0 мм ни ташкил
этади. Кабелнинг устига зирх қатлам ўралишидан аввал қўрғошин қобиғли кабель устига
1,6-5-2,0 мм қалинликда поливинилхлорид тасмали ёки битум аралашмаси шимдирилагн кабел қоғоз
тўқималари зирх ости
ёстиғини ташкил этади. КМБ-8/6 русмли кабелнинг зирх қатлами қалинлиги 1,0 мм бўлган икки қават
пўлат тасмадан иборат бўлади. КМК-8/6 русмли
кабелнинг зирх қатлами диаметри 4,0 мм бўлган пўлат сим ўрамидан ташкил топиб, унинг устидаги 2,0мм
қалинликда битум билан шимдирилган ва мел билан қопланган ип тўқималари (джут) мухофазаловчи
қобиғ қатламини
ташкил этади. КМБ-8/6 русмли кабелнинг ташқи диаметри 56,4 мм бўлса, КМК-8/6 кабелнинг ташқи диаметри 64,4
мм. Қолган коаксиал
жуфтликларнинг ўрами шундай ҳолда ўралади ва кабелнинг ўзагини
ташкил этади.
5.22 - расмда КМ-8/6 туридаги комбинацияланган коаксиал магистрал кабельнинг кўндаланг кесим юзаси келтирилган. Бу турдаги
кабел уч хил русмда (КМГ-8/6, КМБ-8/6, КМК-8/6) бўлиб, улар бир-бири билан
ташқи мухофазаловчи
қобиғи билан фарк қилади.
КМГ – 8/6 коаксиал магистрал кабели қўрғошин қобиғли ва у ҳеч қандай
ташқи мухофазаловчи қобиғсиз бўлиб, асосан
телефон канализацияда, коллекторларда ва қуврлар ичида ётқазилади;
КМБ – 8/6 қўрғошин қобиғли ва у мухофазаловчи икки қават пўлат тасмалар билан ўралган зирх қатламли
бўлиб, тўғридан-тўғри ерга ётқизилади;
КМК – 8/6 қўрғошин қобиғли ва
мухофазаловчи зирх қобиғи думалоқ симлардан иборатдир у сув хавзаларидан ёки катта ташқи механик куч таъсири бор
ерларда ва тоғлик ерларда
ётқизилади;
ВКПА-1 туридаги кабел
Минтақавий
тармоқларда ва қишлоқ телефон тармоқларининг
боғловчи линияларида
К-120 ва К-420 алоқа узатиш
воситалари ёрдамида ВКПА-1 туридаги
коаксиал кабел бўйича 1,3 МГц ва 4,6 МГц частота диапазонида алоқа ташкил этиш мумкин бу кабелнинг
қурилиш узунлиги 600 метр.
ВКПАП-1
русмдаги (внутризоновый коаксиальный кабель с пористо-полиэтиленевой изоляцией алюминиевым внешним проводником в полиэтиленовой оболочке) минтақавий
тармоқларда қўлланувчи бир жуфтлик коаксиал кабел пўкак-полиэтилен изоляцияли, ташқи ўтказгичи алюминийдан иборат бўлиб, ташқи
қобиғи полиэтиленли. Бундай кабеллар диаметри 2,1 мм бўлган бир дона мис ўтказгичдан иборат бўлиб,
ташқи ўтказгичи эса
қалинлиги 1,0 мм бўлган алюминий найчадан иборат бўлади, бундай бошқа ўтказгичнинг ички диаметри 9,7 мм ни
ташкил этади. Коаксиал жуфтликнинг
ўтказгичлараро изоляцияси 3,8 мм бўлган пўкак-полиэтилендан иборат. Алюминийдан иборат бўлган ташқи
ўтказгич найча шаклида бўлиб, бутун
узунасига чок кўринишида уланган.
Ташқи ўтказгич 2,5 қалинликда полиэтилен билан қопланиб, у кабелнинг қобиғини
ташкил этади, бундай кабелнинг
ташқи диаметри 12,7 мм. ВКПАП-1 русмдаги коаксиал кабел асосан телефон канализацияларда ётқизилади, ёки
қўшимча осма симлар ёрдамида
симёғочларга осиш мумкин. Ҳозирги пайтда кабел ишлаб чиқарувчи корхоналар кабелларни
симёғочларга осиш учун кабел қобиғига бириктирилган ва ўзини ушлаб турадиган тросслар билан
ишлаб чиқармоқда, бундай
кабеллар қуйидаги русмда бўлади:
5.22 -расм. ВКПАП-1 ва ВКПАПт-1 турдаги коаксиал
кабеллар:
1-ички ўтказгич; 2-ўтказгичлараро
порийғ полиэтиленли изоляция; 3-алюминийли ташқи ўтказгич; 4 - Шп туридаги полиэтилен ичакли ташқи мухофазаловчи
қобиқ; 5 - пўлат тросс.
ВКПАПт - 1
бу русумдаги кабел қобиғга махкамланган ва ўзини ушлаб турган 8,2 кН кучланганликка эга бўлган 1 мм
қалинликдаги етти дона троссга эга бўлиб,
уни 83,3 метр оралиқлардаги симёғочларга осиш мумкин;
ВКПАПут - 1
коаксиал кабел етти дона 1,3 мм қалинликдаги тросс билан кучайтирилган бўлиб, унинг кучланганлиги 15,5 кН ва
уни 150 метр оралиқдаги симёғочларга
осиш учун қўлланади;
ВКПАПт - 1 кабелнинг диаметри 17,2 мм бўлса ВКПАПут - 1 кабелнинг диаметри
18,2 мм.
5.23 -расм ВКПАП - 1 ва ВКПАПт - 1 русмдаги кабелнинг кўндаланг
кесим юзаси келтирилган.
5. Назорат
учун саволлар
1. Алоқа
кабелларининг турлари .
2. Ток
ўтказгич симларнинг тузилиши ва турлари.
3. Ўтказгичларнинг
изоляция турлари.
4. Ўзакни
ўрам системаси.
5. Белбоғли изоляция вазифаси ва тузилиши.
6. Намдан сақловчи қобиқнинг вазифаси ва тузилиши.
7. Зирх
қопламларни вазифаси ва тузилиши.
8. Ташқи
изоляцияловчи қопламни кўриниши.
9. Алоқа
кабелларнинг русумланиши.