5.10
. Қишлоқ телефон тармоқларида қўлланувчи
кабеллар
Қишлоқ телефон тармоқларида қўлланувчи кабеллар станциялар аро – боғловчи ва абонент кабелларига бўлинади. Станциялараро боғловчи алоқа кабелларида юқори частотали битта ва иккита тўртлик кабеллардан КСПП-1х4 ва КСПП-2х4 туридаги кабеллар қўлланади. Бундай кабеллар бўйича юқори частотали КНК-6 ва КНК-12 аналог алоқа узатиш воситалар билан биргаликда ИКМ – 15 ва ИКМ – 30 рақамли алоқа узатиш воситалари ишлатилади. Келтирилган системалар бўйича битта тўртликда 12 тадан 60 тагача алоқа каналларини ҳосил қилиш мумкин. Боғловчи линиялар бўйича алоқа узатиш масофаси 100 км гача бориши мумкин.
Абонент
линияларида шаҳар–телефон тармоқларида қўлланувчи ТПП
туридаги кабеллар бўлиб уларнинг сиғими 10х2; 20х2; 30х2; 50х2 ва 100х2
бўлади. Абонент линияларнинг узунлиги 15 км дан ошмаслиги керак. Бундай
линияларда ПРППМ – 1х2х0,9 русмдаги каблеллар қўлланиади.
Қишлоқ телефон
тармоқларида қўлланивчи алоқа кабелларида мисдан тайёрланган
ток ўтказувчилар қўлланилиб, улар полиэтилен изоляция ва полиэтилен
қобиғга эга. Баъзи бир пайтларда ток ўтказгич вазифасини алюминийли
ўтказгичлар ёки биметал (алюминий,
пўлат) ўтказгичлар қўлланади. Қишлоқ жойларда радиоэшиттириш
дастурларни узатиш учун бир жуфтлик кучайтирилган тузилишга эга бўлган МРМ –
1х2 турдаги ва ПРППМ – 1х2 турдаги бир жуфтлик кабеллар қўлланилади.
КСПП – 1х4 турдаги юқори
частотали битта тўртлик алоқа кабелли (9.7 -расм) бир неча русмда бўлиши мумкин:
КСПП – 1х4 (кабел сельский с
полиэтиленовой изоляцией с полиэтиленовой оболочкой) - қишлоқ телефон
тармоқларида қўлланувчи алоқа кабели ток ўтказгичлар изоляцияси полиэтилен ва ташқи
қобиғи полиэтилен;
КСППБ – 1х4 -
қишлоқ телефон тармоқларида қўлланувчи алоқа
кабели икки қавват тўлат тасма ёрдамида зирхланган бўлиб полиэтилен
мухофазаловчи ичак билан қопланган
ва у тўғридан – тўғри ер остига ётқизиш учун
қўлланади;
КСППК – 1х4 - қишлоқ телефон
тармоқларида қўлланувчи алоқа кабелли думалоқ симлар
ёрдамида зирхланган бўлиб сув ҳавзалари ва дарёлардан ўтиш учун
қўлланади;
КСППт – қишоқ телефон тармоқларида қўлланувчи
алоқа кабели симёғочларга осиш учун кабел ичига ўрнатилган
қулай трос ўрнатилган.
Кабеллар ичига намганрчилик ўтмаслиги учун кабел ўзаги гидрофоб
тўлдиргич (заполнитель) билан тўлдирилган бўлиши мумкин. Бундай холда кабел
русмида З ҳарфи қўлланилади ва КСПЗП, КСПЗПБ, КСПЗПт кўринишида
белгиланади.
Бир тўртлик алоқа кабеллари мисдан тайрланган ток ўтказгичлардан
иборат бўлиб, уларнинг диаметри 0,9 ёки 1,2 мм, ўтказгич изоляцияси мм қалинликдаги
полиэтилен изоляцияга эга. Тўртлик ўрам устидан мм қалинликда полиэтилендан тайёрланган белбоғли
изоляция ва қалинлиги 0,1 мм бўлган алюминий экран кабел занжирларини
ташқи электромагнит майдонлардан мухофаза этиш учун қўлланади.
Кабел экрани охирлаш ускунаси билан
улаш учун алюминий экран тагидан диаметри 0,5 мм қалайланган мис ўтказгич
жойлашган. Кабел ташқи қобиғи мм бўлган полиэтилендан иборат КСПП -1х4х0,9 кабелининг ташқи диаметри 12 мм ва массаси
106 кг/км бўлса, КСПП – 1х4х1,2
кабелининг диаметри 14 мм ва массаси 131 кг/км.
Иккита тўртликдан иборат бўлган
КСППБ -2х4 туридаги кабел иккита битта тўртликдан ва ташқи
қобиғи зирхланган ҳамда умумий ташқи қобиғи
полиэтилендан иборат бўлиб, кабел ўзаги
саккиз кўринишдан иборат. Иккита тўртлик ўзагидан иборат бўлгнан
кабелнинг электр характеристикалари битта тўртлик кабел электр
харакатиристикалари каби бир хил. КСППБ – 2х4 кабелининг авзалликларидан бири
турли хил тўртликлардаги занжирлар орасидаги ўзаро ўтиш сўниши жуда хам
юқори. (дБ/к.қ.у.). Бу эса битта кабел бўйича рақамли ва
аналог алоқа узатиш воситаси ёрдамида икки томонлама алоқа ташкил
этиш мумкин.
Қишлоқ телефон тармоқларидан бир жуфтлик алоқа кабеллари асосан абонент линияларда қўлланади (5.18 – расм). Бундай кабелларнинг ток ўтказгичлари мисдан иборат бўлиб уларнинг диаметри 0,8; 0,9; 1,2 мм. Ток ўтказгич изоляциялари полиэтилендан иборат бўлиб, устидан ичак кўринишдаги полиэтилен (ПРППМ -1х2) дан иборат
5.17-расм. КСПП-1х4 турдаги кабелнинг тузилиши.
1-мисдан иборат бўлган ток ўтказгич;
2-полиэтилен изоляция; 3-гидрофоб тўлдиргич; 4-белбоғли изоляция;
5-алюминий экран; 6-ташқи полиэтилен қобиғ; 7- икки
қават пўлат тасма – зирх; 8-зирхни муховазаловчи қоплам;
9-думалоқ симли зирх; 10-пўлат тросс;
Бундай
турдаги кабеллар поливинил хлорид изоляциядан (ПРВПМ – 1х2) ҳам ташкил
топган бўлиши мумкин. Бир жуфтлик кабеллар ўтказгичлари алюминийли (ПРППА -1х2)
ва пўлат симлардан (ПТПЖ – 1х2) ҳам иборат бўлиши мумкин. Бугунги кунда
қишлоқ телефон тармоқларидан ПРППМ - 1х2 (провод радиофикационнқй с
полиэтиленовой изоляцей в полиэтиленовой оболочке с медным жилами) –
радиоэшиттириш учун қўлланувчи бир жуфтлик кабеллар мис ток ўтказгичи
полиэтилен изоляцияли ва ташқи қобиғи полиэтилен
қобиғли кабеллар кенг равишда қўлланмоқда.
Қишлоқ телефон тармоқларида радио эшиттириш
дастурларини узатиш учун МРМ -1х2 туридаги магистрал фидер кабеллари кенг
равишда қўлланимоқда.
МРМ – 1х2 (магистральнқй радиофикационный провод с медными
жилами) радиоэшиттирш учун қўлланадиган бир жуфтлик магистрал кабели ток
ўтказгичлари мисдан тайёрланган ўтказгичлар орасидаги изоляция пўкакли
полиэтилендан иборат бўлиб, унинг қалинлиги ПРППМ -1х2 кабели
изоляциясидан анча катта. Бу кабелнинг ўтказгичлари мисдан иборат бўлиб унинг
диаметри 1,2 мм МРМ -1х2 туридаги кабелнинг ўтказгичлар изоляцияси бир мунча
қалин бўлганлиги учун радиоэтитириш тармоқларида 960 Вольтгача
бўлган кучланиш учун қўллаш мумкин. Ҳозирги пайтда экранлаштирилган
МРМЭ 1х2х1,2 русмдаги кабеллар хам кенг равишда қўлланилмоқда.
5.12 Абонент ўтказгичи ва ўтказгичли радио эшиттиришлар учун
қўлланувчи кабеллар.
Абонент ўтказгичи ва ўтказгичли эшиттиришлар тармоқларида мис
ўтказгичли полиэтилен (поливинилхлорид) изоляцияли бир жуфтлик кабеллар кенг
қўлланилмоқда. Бир жуфтлик кабеллар ПРППМ, ПРПВМ, МРМВ, МРМП, МРМПЭ
ва МРМПЭБ туридаги кабелларнинг конструктив тузилиши 9.8– расмда келтирган.
5.18 - расм. Абонент ўтказгичи ва ўтказгичли эшиттиришлар учун
қўлланувчи кабелларнинг тузилиши:
а) ПРППМ; б) ПРПВМ; в) ПТПЖ, ПТВЖ, ТРП, ТРВ;
г) МРМВ, МРМП, МРМППБ; д) МРМПЭ; е) МРМПЭБ.1 – кабел қобиғи; 2 –
кабел ўтказгичи; 3 – ўтказгич изоляцияси; 4 – ўтказгичлар орасидаги
оралиқ; 5 – алюминийли экран тасма; 6 – экран сими; 7 – белбоғли изоляция;
8 – пўлат зирх тасма; 9- пластмасса (полиэтилен) тасма.
Бир жуфтлик ПРППМ – (провод радиофикационнқй с полиэтиленновой
изоляцией в полиэтиленовой оболчке с медными жилами) – радиоэшиттириш учун
қўлланувчи мис ўтказгич полиэтилен билан изоляцияланган ва полиэтилен
қобиғли билан қопланган. ПРПВМ (провод радиофикационный в
полиэтиленовой изоляцией в поливинилхлоридной оболочке с медными жилами) –
радиоэшиттириш учун қўлланувчи мис ўтказгич полиэтилен
қобиғли ёки поливинилхлорид қобиғли кабелнинг ўтказгич
диаметри 0,8; 0,9 ва 1,2 мм улар ёнма – ён паралелл равишда жойлашган бўлиб 0,6
мм қалинликда полиэтилен изоляция ва 0,8 мм қалинликда ПРППМ
турдаги кабелда полиэтилен ПРПВМ турдаги кабелда 0,7 мм қалинликда (ПВХ)
поливинилхлорид қобиғ билан қопланган (5.18 а, б - расм).
Бундай кабелларнинг қурилиш узунлиги 500 метр ўрам бухталарда ўралади. Бу
турдаги кабелларнинг ишлатиш муддати 8 йил бўлиб, уларни тўғридан
тўғри ерга, бино деворларида, бино ичкарисида ётқизиш ҳамда ҳаво
орқали ўтган линияларнинг симёғочларида осиб эксплуатация
қилиш рухсат этилади. Кабеллар абонент линиянинг абонент ўтказгичи
участкасида ёки радиоэшиттириш тармоқларининг 360 В кучланишга эга бўлган фидер линияларида қўлланади.
Бир жуфтлик МРМВ (магистральный радиофикационный кабель с медными
жилами в поливинилхлоридной оболочке) магистарал радиоэшиттириш
тармоқларида қўлланувчи бир жуфтлик, кабел мис ўтказгичлардан
иборат бўлиб, поливинилхлорид қобиғли, МРМП – полиэтилен
қобиғли кабелларнинг ўтказгич диаметри 1,2 мм мис бўлиб, ўтказгичлар
орасидаги изоляция 2,6 мм қалинликда порий – полиэтилен билан
қопланиб устидан мм қалинликда алюминий экран тасмали ўрам ўралади.
Алюминий экраннинг қаршилигини камайтириш мақсадида ҳамда
экранларни оҳирлаш ускунасига улаш осон бўлиши учун алюминий тасма
тагидан диаметри 0,4 ёки 0,5 мм қалайланган мис ўтказгич жойлаштирилади.
Экран устидан эса 1,7 мм қалинликда МРМВ туридаги кабел учун
поливинилхлорид қобиғ, МРМП турдаги кабел учун эса полиэтилен қобиғ
қопланади. Бу турдаги кабелларнинг қурилиш узунлиги 1000 метр
бўлиб, улар кабел ғалтагига ўралади. Бундай кбеллар 2000 В
кучланишдаги магистарал фидерларда
қўлланилиб, уларни телефон канализацияларида ётқизиш ва симёғочларига
осиш мумкин (5.18 е – расм).
Ўтказгичли радиоэшиттириш дастурларини 2000 В кучланишда юқори
бўлган магистрал фидерлар бўйича узатишда МРМПЭ ва МРМПЭБ турдаги кабеллар
қўлланади. Бу кабелларнинг ўтказгичлари диаметри 1,2 мм мисдан иборат
бўлиб, ўтказгичлараро изоляцияси – порий – полиэтилен. Изоляцияланган ўтказгичлар
белбоғли изоляция, унинг устида эса алюминий тасма ўрами экран вазифасини
бажаради. Экран устидан эса 1,7 мм қалинликда полиэтилен
қобиғ қопланиб унинг устидан мм қалинликда полиэтилен тасма билан антикоррозия
қоплами зирх ости ёстиғини ташкил этади.
МРМВ ва МРМП кабелларининг қурилиш узунликлари 1000 метрда
ортиқ бўлиб уларнинг эксплуатация жараёни 12 йил. Бир жуфтлик ПТВЖ ва
ПТПЖ (5.18 в – расм) турдаги кабеллар диаметри 0,6; 1,2; 1,8 мм бўлган рух
қатлами билан қопланган пўлат ўтказгичлардан иборат. Бу ўтказгичлар
паралелл равишда жойлашган бўлиб улар полиэтилен ёки поливинилхлорид изоляция билан изоляцияланган. Бундай ўтказгичлар
радиоэшиттириш учун абонент ўтказгич вазифасини бажаради.
Махаллий тармоқларда абонент линиясининг абонент ўтказгичи
вазифасини ТРП турдаги бир жуфтлик ўтказгичли кабеллар бажариди уларнинг
ўтказгичлари мис материалидан тайёрланиб изоляцияси полиэтилен (5.18 в - расм)