5.6 Мухофазаловчи қобиғлар
Маълум бир гурух системаси бўйича ўралган
ўтказгичлар кабелнинг ўзагини ташкил этади, бундай кабелнинг ўзаги қоғоздан ёки полиэтилен тасма
билан ўралади ва у белбоғли изоляция деб аталади. Кабелнинг
белбоғли изоляцияси кабелнинг ўзагини махкам ушлаб туради. Унинг устидан
эса ўзак ичига намгарчилик кирмаслиги учун герметик қобиғ билан
қопланади. Кабел ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қуйидаги
қобиғлар қўлланади: металли,
пластмассали ва металлопластмассали. Металл
қобиғларга алюминий, қўрғошин ва пўлат киради.
Қўрғошин
кобиғ кабел ўзаги
устига иссиқ ҳолда
пресслаш усули билан қопланади. Қўрғошин
қобиғ катта кучланганликка ва виброчидамли бўлиши
учун унинг таркибига 0,4 ... 0,8% миқдорида сурма аралаштирилади. Одатда қўрғошин қобиғ
қалинлиги кабел ўзагига
ҳамда қўрғошин устига
қопланадиган зирх қалинлигига боғлиқ бўлиб у 1,2 ...
2,6 мм ни ташкил этади.
Алюминий қобиғ иссиқ
ҳолда пресслаш ёки совуқ ҳолда тасмалар ўрами узунасига чок
қилиб қопланади. Ҳозирги пайтда қўлланувчи алюминий
қобиғлар юқори частота ёрдамида узунасига чок кўринишида
пайвандланиб қопланади. Агар кабел ўзаги катта бўлса (20 ... 30 мм
ортиқ), у ҳолда алюминий қобиғ тўлқинсимон
қилиниб (гофрированный) қопланади. Бугунги кунда кабел ишлаб
чиқарувчи корхоналар қўрғошин қобиғ ўрнига
алюминий қобиғдан кенг фойдаланмоқдалар, чунки алюминий
қобиғ енгил, арзон бўлиши билан бирга юқори экранлаштириш
хусусиятига эга. Аммо алюминий қобиғ электрохимия коррозияга
чидамсиз бўлганлиги учун, унинг устига олдиндан битум қатлам
қопланиб унинг усти полиэтилен ичак (шланг) билан мухофазаланади.
Алюминий қобиғ қалинлиги ҳам қўрғошин
қобиғ сингари бир неча факторларга боғлиқ шунинг учун
текис алюминий қобиғ қалинлиги 0,95...1,7 мм,
тўлқинсимон алюминий қобиғ қалинлиги эса 0,65 ... 0,85 мм қилиб таёрланади.
Пўлат қобиғ эса қалинлиги
0,3...0,5 мм бўлган тасма пайвандлаш усули билан ўралиб найча кўринишига
келтирилади. Пўлат қобиғларни эгилувчанлигини ошириш
мақсадида ўрам тўлқинсимон кўринишга келтирилади. Коррозиядан
мухофазалаш мақсадида эса олдиндан қопланган битум устига
полиэтилен ичак (шланг) қопланади. Пўлат қобиғларнинг нархи
қўрғошин қобиғнинг 50%, алюминий қобиғнинг
64%ни ташкил этади. Шунинг учун бундай турдаги қобиғ қўшимча
механик таъсирдан мухофазалашни талаб этмайди.
Бугунги кунда кабел ишлаб чиқарувчи
корхоналар асосан пластмассадан иборат бўлган қобиғлардан кенг
равишда фойдаланмоқдалар, булар: полиэтилен, поливинилхлорид ва
полизобутиленли аралашмалар. Пластмассали қобиғлар намгарчиликни
ўтказмаслиги билан бирга электр ва химиявий коррозияларга чидамли бўлиб,
кабелларни енгил, эгилувчан ва виброчидамлик бўлишини таъминлайди. Аммо
пластмасса орқали сув парлари диффузияланиб, кабелнинг изоляция
қаршилигини камайиб кетишига олиб келади. Шунинг учун пластмассали
қобиғлар асосан полиэтилен, поливинилхлорид ва фторопласт
изоляцияли кабелларда қўлланилади. Пластмассадан иборат бўлган полиэтилен
ва поливинилхлоридли қобиғларнинг қалинлиги кабел ўзак
диаметрига боғлиқ бўлиб нормал шароитларда қўлланувчи
кабелларда 0,6...2,3 мм, оғир шароитларда қўлланувчи кабелларда эса
1,2...4,0 мм бўлади. Абонент имконияти ва локал тармоқларда
қўлланувчи кабелларда эса комбинацияланган металло – пластмассали қобиғлар кенг равишда
қўлланмоқда, булардан «алпэт», «сталпэт» ва «свипэт»
қобиғлар алюминий, пўлат ва қўрғошин
қобиғларни полиэтилен билан биргаликда қопланишидир.
Юқорида келтирилган маълумотлардан хулоса қилиш мумкинки энг
келажаги порлоқ қобиғлардан алюминий ва пўлат бўлиб, улар
полиэтилен ичак (шланг) билан мустахкам равишда мухофазаланади.
5.7
Мухофазаловчи зирх қатламлари
Кабел ўзаги устидан яъни қобиғ
устидан зирх қатламлари билан қопланади, улар кабелни механик
таъсирлардан ва шикастланишидан мухофазалайди. Метал қобиғли
алоқа кабелларнинг мухофазаловчи
қоплам тузилиши ва қўлланиш жойлари бўйича маълумотлар 5.3 –
жадвалда ва 5.9 – расмда келтирилган.
Алоқа
кабелларини ётқизиш ва эксплуатация жараёнида механик
таъсирларнинг турига қараб икки хил зирх қатламлари
қўлланади:
- иккита пўлат тасма ўрами (Б);
- думалоқ пўлат симлар қатлами (К).
Бундан
ташқари икки қават қилиб кучайтирилган зирх қатлами турли хил
зирхларнинг комбинациясидан (БК, КК) иборат.
Қўрғошин қобиғли
алоқа кабеллари Б, Бв, К ва Кл
русумдаги мухофазаловчи қопламлардан иборат бўлиб, улар икки қават
пўлат тасма ёки пўлатдан иборат бўлган думалоқ симлар ўрамидан,
ҳамда иккита тўқимасимон қатламдан иборат бўлиб, улар зирх
остига ва зирх устида жойлашади. Пастки қатлам одатда «ёстиқ» деб
аталиб, у қўрғошин қобиғ устига зирх қатлами
томонидан ҳосил бўладиган босимни камайтиради ва иккита металл массалар
оралиғида қистирма (прокладка) вазифасини бажаради.
Тўқимасимон қоплам эса кабел ип тўқималарини битум аралашмаси
билан шимдирилган джут қопламини ташкил этади.
Алюминий ва пўлат қобиғли
алоқа кабеллари
қаттиқ коррозия таъсири остида бўлганлиги учун кучайтирилган
намгарчиликни ўтказмайдиган қоплам (Шп-шланг полиэтиленовым)
қўлланади. Бу қоплам қобиғ устига ёпишадиган
ёпиштирувчи битум қатлами ва полиэтилен ичак (шланг)дан иборат бўлиб, унинг
устига қўшимча пўлат тасма ёки думалоқ сим ўрамлари
қопланади. Пўлат ўрам қатламларини коррозиядан мухофазалаш ва кўп
йиллар мобайнида мухофазаловчи таъсир коэффициенти қийматини ушлаб туриш
мақсадида қўшимча ташқи полэтилен ичак билан қопланади.
Б турдаги зирх қалинлиги 0,3...0,8 мм
ва кенглиги 25...45 мм бўлган пўлат тасмадан, К турдаги зирх эса диаметри 4 мм
бўлган пўлат симлардан иборат бўлиб кабел ёстиғи устига катта ўрам
қадамлари бўйича ўралиб қопланади.
Ташқи мухофазаловчи қатлам эса
чиримаслик учун битум аралашмасига шимдирилган ип тўқималари остига ва
устига мел майдаланиб сепиб чиқилади. Кабелни ўралган ғалтакдан
ажратиб ёйиш учун ва кабел қатламлари бир - бирига ёпишиб
қолмаслиги учун мел аралашмаси билан қопланади.
Ҳозирги пайтда кабел ишлаб
чиқарувчи корхоналар пўлатдан иборат бўлган тўлқинсимон бутун
узунасига чок қилиб тайёрланган зирхлар ишлаб чиқармоқда.
5.3-жадвал
Мухофаза - ловчи қатлам тури
|
Мухофазаловчи қатлам тузилиши |
Кабелни ётқизиш жойи |
Г |
(голый) ялонғоч |
Канализацияда |
Б |
(Бронированный) Икки қават пўлат тасма ўрамидан ва мухофазаловчи қопламидан иборат бўлган зирх |
Тўғридан-тўғри ер қаърига |
БГ |
(Броня из двух стальных лент без наружного
покрова) Икки қават пўлат тасма
ўрамидан ва мухофазаловчи қопламсиз |
Коллекторларда, тонелларда ва шахталарда |
Бв |
Икки қават пўлат тасма ўрами кучайтирилган ёстиқ устида қопланган |
Кучли агрессив тупроқларда ва ерларда |
Бп |
Икки қават пўлат тасма ўрами полиэтилен ичак ичида ва кабел ип тўқимаси билан мухофазалаш учун қопланган |
Турли хил категорияли ерларда |
Бл |
Поливинилхлорид пластик қатлами
устига икки қават пўлат тасма
ўрами кабел ип тўқималари билан мухофазалаш учун қопланган |
Кучли агрессив ерларда ва тупроқларда |
БпШп |
Икки қават пўлат тасма ўрами ташқи полиэтилен ичак билан ўралган |
Кучли яшин бўладиган районларда |
Шп |
Ёпиштирувчи қатлам устига полиэтилен ичак қопланган |
Канализацияларда, коллекторларда, унча
катта бўлмаган ташқи электромагнит таъсир
районларда |
К |
(Круглопроволчная броня) Думалоқ
симлардан иборат бўлган зирх |
Дарёларда ва йил бўйи музлаган ерларда |
Кл |
Поливинилхлорид пластик қатлами
устига думалоқ симлардан иборат бўлган зирх |
Кучли агрессив ерларда ва сув хавзаларидан ўтишда |
КпШп |
Думалоқ сим ўрамларидан ҳосил
бўлган зирх ўрами ташқи полиэтилен ичак билан қоплаган |
Кучли тортиш кучланганлиги бўлган ерларда |