5.5. Кабел ўзакларининг тузилиши.

Элементар гурухлардан иборат бўлган изоляцияланган ўтказгичлар маълум қонун бўйича системалаштирилиб кабелнинг ўзагини ҳосил қилади. Ўзакларнинг тузилишига қараб улар иккита ўрам гурухини ташкил қилади: қатламли ва боғламли.

Боғламли ўрам гурухи аввал боғлам бўйича ўралади, бу боғламлар бир неча гурухларни ҳосил қилади (50 ёки 100та дан иборат бўлган гурухлар), ундан кейин бу боғламлар бир-бири билан ўралиб, кабелнинг ўзагини ҳосил қилади.(7.8 а-расм).

Боғлам ўрамларидан иборат бўлган кабеллар асосан паст частотали шаҳар телефон тармоқларида ишлатиладиган кабелларда қўлланилади. Ҳозирги замон шаҳар ва шаҳарлараро алоқа кабелларида     ишлатиладиган    ўрамлардан    бири-қатламли    ўрамдир. (5.8б-расм).

 

5.8 - расм. Ўзакдаги гурухлар ўрами: а) боғламли ва б) қатламли.

 

Қатлам ўрамларида гурухлар аввал кетма-кет концентрик қатламлар билан, биттадан бештагача гурухлардан иборат бўлган ўзак атрофига ўралади. Аралаш (ёнида жойлашган) ўрамлар эса ўтказгичлар орасидаги ўзаро таъсирларни камайтириш ва кабелнинг ўзагини мустахкамлаш мақсадида қарама-қарши томонга ўралади. Қатламларни бундай жойланиши кабелнинг монтажи учун ва қатламларни бир-биридан ажратиш учун қўлланилади.

Агар марказий қатламдаги гурухлар (элементлар) сонини билсак, унда кейинги қатламда жойлашган гурухлар сонини ҳам билиш мумкин. Мисол учун қандайдир кабелда марказдан бошлаб ҳисобланганда қатлам «m» гурухидан иборат бўлса, унда кейинги қатламда  бўлади. Шундан хулоса қилиш мумкинки қатламли ўрамларда марказдан бошлаб кейинги қатламлар олтитадан ошган ҳолда ўзгариб боради. Бундан мустасно тариқасида, иккинчи қатлам ўзгариши мумкин, агар биринчи (марказий) қатламда битта гурух бўлса, бу ҳолда иккинчи қатлам олтитага эмас, балки бештали гурухга ўзгариб боради.

Бундай гурухлар устига ўраладиган кейинги гурухлар қарама қарши томонга винт кўринишида ўралади, бундай ўралиш ҳисобига кабелнинг ўтказгичлари кабелнинг узунлигига қараганда бир мунча узунроқ бўлади. Кабел ўтказгичларининг узунлашиш коэффициенти орқали аниқланади, бу параметр  бўлади.