5.2.Ўтказгичлар.
Ток ўтказувчи ўтказгичлар одатда
думалоқ шаклда ишлаб чиқарилиб, улар юқори электр
ўтказувчанликга, эгилувчан ҳамда
катта механик мустахкамликга эга бўлиши керак, буларга хос материаллар
мис ва алюминий.
Мис одатда куйдирилган, юмшоқ ММ (медь
мягкая) турида, ҳамда солиштирма қаршилиги 0,01754 ва ўзгармас ток бўйича
қаршилигининг температуравий коэффициенти 0,004 бўлиши керак. Диаметри
1-1,5 мм бўлган ўтказгичларнинг узилишга бўлган мустаҳкамлиги 260 Н/мм2 ва нисбий чўзилиши 25%
дан кам бўлмаслиги керак, миснинг солиштирма оғирлиги - 8,89 г/см3.
Алюминий
солиштирма қаршилиги 0,295 бўлиб, у мисникидан
1,65 марта катта, температуравий коэффициенти 0,0042 ва солиштирма
оғирлиги - 2,72 г/см3.
Мисдан
иборат бўлган ўтказгичларнинг диаметри 0,32; 0,4; 0,5; 0,64; 0,7мм бўлиб бундай ўтказгичлар махаллий тармоқларнинг
абонент линияси учун, 0,8; 0,9; 1,0; 1,1; 1,2мм бўлган ўтказгичлар
шаҳарлараро ва боғловчи линия алоқа тармоқларида ишлатилади. Юқорида
кўрсатилган ҳар хил диаметрдаги ўтказгичлардан асосан диаметри 0.4 ва
0,5мм бўлган ўтказгичлар махаллий ҳамда диаметри 1,2
мм ўтказгичлар шаҳарлараро ва боғловчи линия алоқа
тармоқларидаги кабелларда қўлланилади.
Алюминийдан
иборат бўлган ўтказгичлар алоқа кабелларида,
диаметри 1,15; 1,55; 1,8 мм бўлган ўтказгичлар ишлатилади, бундай диаметрдаги
ўтказгичларнинг электр ўтказувчанлиги диаметри 0,9; 1,2 ва 1,4 мм мис
ўтказгичдан иборат бўлган ўтказгичларга тенгдир. Юқорида айтиб
ўтилганидек, цилиндр кўринишдаги ўтказгичлардан ташқари, жуда ҳам мураккаб, бошқа кўринишдаги
ўтказгичлар ҳам ишлатилади. (5.4-расм ).
5.4.-расм. Кабел
учун ишлатиладиган ўтказгичларнинг кўриниши: а)тўлиқ; б)эгилувчан;
в)биметалл; г)сув ости кабеллари учун;
Кабел
ўтказгичларининг эгилувчанлиги ва механик мустаҳкамлигини ошириш учун ток
ўтказгичлар бир-бири билан айлантирилиб ўралади. Бунда 7, 12, 19 та симлар
ўрами бўлиши мумкин. Бундан ташқари, алюминий ва мис аралашмаларидан
иборат бўлган биметалл ўтказгичлар қўлланади. Сув ости кабелларида кўп
симли ўтказгичлар ишлатилади, бунда симларнинг қалинлиги ҳар хил бўлиб, ўртада катта диаметрли ва унинг
атрофларида эса кичик диаметрдаги симлар жойлаштирилиб ўралади. Юқорида кўрсатиб
ўтилган ўтказгичлар асосан симметрик кабеллар учун ва коаксиал кабелларнинг
ички ўтказгичи вазифасини бажариши учун қўлланилади. Коаксиал
кабелларнинг ташқи ўтказгичи эса текис ёки тўлиқ цилиндр шаклида
бўлиб, алюминий ёки мисдан иборат бўлади. Электр жиҳатдан коаксиал
кабеллар учун ташқи ўтказгич бир хил бўлган найчадан иборат бўлиши керак,
аммо бу ҳолдаги узун тўлиқ цилиндр шаклдаги ташқи ўтказгични
ишлаб чиқариш кийин, шунинг учун кабел ишлаб чиқарувчи корхоналар
коаксиал кабелларнинг ташқи ўтказгичи учун 7.5-расмда кўрсатилган
эгилувчан ўтказгичлар ишлаб чиқармоқда.
5.5-расм. Коаксиал кабелларнинг
ташқи ўтказгичларини кўриниши: а) ёриқ чок шаклида; б)
тўлқинсимон шаклида; в) спирал шаклида; г) тўқима шаклида
Бу расмдан кўриниб
турибдики, электр параметрлари ва ишлаб чиқариши ҳамда узунлиги бўйича
бир хил таркибли коаксиал кабелларнинг ташқи ўтказгичи учун кўп
қўлланиладигани ёриқ чок шаклидаги ўтказгич ҳисобланади.