4.5 Қишлоқ телефон тармоқлари ва симли  ўтказгич бўйича товуш эшиттириш.

 

Одатдаги туман территориясидаги қишлоқ жойларда алоқа каналлари ва линия тармоқлари асосида минтақа ичи тасарруфида қишлоқ телефон тармоқлари ташкил қилинади.     Тақсимлагич қутичаларини ҳам бир нечтасини паралел равишда улаш мумкин. Бундай ҳолда тармоқ сифати ошади шаҳар телефон тармоқларини тузишда комбинацияланган (оралаш) система қўллаш мумкин, бундай усулни қўллаш тармоқ тан-нархини камайтиришга олиб келади. Қишлоқ  жойларда электр алоқа асосида қуидаги кўринишдаги тармоқлар ҳосил қилинади: Умумий фойдаланувчи (телефон алоқаси, факсимал алоқаси, товуш эшиттириш); Ички ишлаб чиқарувчи (ширкатлар ичидаги алоқа, корханалар ичидаги алоқа); Корхоналар алоқаси (турли хил корхоналар ичида алоқа); қишлоқ тармоқларининг жойлашишига қараб қишлоқ телефон станциялари қуидагларга бўлинади:

Марказий станция (МС) – район марказида жойлашган бўлиб, у ўз навбатида район станцияси вазифасини бажаради;

Тугунлаштирилган станция (ТС) - қишлоқ районнинг турли аҳоли яшайдиган манзилгоҳларида жойлаштириб, бу станция охирлаш станиялари билан боғловчи линиялар билан боғланади;

Охирлаш станцияси (ОС) - қишлоқ районларнинг ахоли яшайдиган манзилгохларида жойлаштирилади.

Шаҳарлараро телефон станцияси

 
қишлоқ телефон тармоқлари тузулишига қараб радиал-тугунлашган система бўйича қурилади. қишлоқ телефон тармоқларининг намунавий кўриниши 4.15-расмда келтирилган.

4.15-расм Қишлоқ телефон алоқа тармоқларининг тузилиши.

Бу расмга разм соладиган бўлсак, охирлаш станциялари тўғридан-тўғри тугунлашган станцияга уланган. 7 ва 8 охирлаш станциялари оралиғида бир-бирига нисбатан катта тортилиш бўлгани учун булар орасида рокед алоқа тузилган.

  Қишлоқ районларининг марказларида қуввати 1,2,5 ёки 10 кВт бўлган радио трансляция тугуни ташкил этилади. Радилтрансляция тугуни орқали иккита ёки учта махаллий радиодастурлари эшиттирилади. Бунинг учун радиотрансляция тугунидан катта кучланишли фидерлар чиқиб, улар аҳоли яшайдиган манзилгохларгача боради ва аҳоли уйларига фидердаги ахборотнинг трансформатор орқали кучланиши камайтириб абонентнинг радиокарнайига уланади.

 

1.       Назорат учун саволлар

  1. Алоқа тармоқларининг тузилиш вариантлари.
  2.  Алоқа тармоқларининг таркибий тузилиши.
  3. Глобал тармоқларининг таркибий тузилиши.
  4. Магистрал тармоқларининг таркибий тузилиши.
  5. Минтақавий тармоқларининг таркибий тузилиши.
  6. Махаллий тармоқларининг таркибий тузилиши.
  7. Бирламчи ва иккиламчи алоқа тармоқлари.
  8. Шаҳар телефон тармоқларини таркибий тузилиши.
  9. Абонент линиясининг тузилиши.