4.4. Абонент линиясининг тузилиш системаси.

Абонент линияларининг тузилиши уч хил кўринишга эга: шкафсиз, шкафли ва комбинацияланган, яъни у шкафли ва шкафсиз кўринишларни ўз ичига олади.

Абонент линиясининг шкафсиз системасида АТС биносида ўрнатилган охирги ускуналарига абонент линиялари тўғридан– тўғри равишда уланади (4.11-расм).                      

 

 

                                                                    

 

 

 

 

 

 

 

4.11-расм. Абонент линияларининг тузилиши: ТА-телефон аппарати; а.л-абонент линияси

Бундан ташқари, абонентлар тўғридан–тўғри АТС нинг оҳирги ускунасига уланишда тўғри уланиш системаси мавжуд (3.2–расм). Одатда, абонентлар тўғридан–тўғри равишда АТС нинг оҳирги ускуналарига уланиши кичик сиғимли тармоқларда, яъни ишлаб чиқариш корхонаси ёки бино ичидаги корхона АТСларида бўлиши мумкин. Бундай системада ҳар бир абонент охирлаш ускунадан, яъни телефон аппаратидан бир жуфт ўтказгичли алоқа линияси ёрдамида  АТС нинг охирги ускунаси билан боғланади. Бундай системанинг афзаллиги у оддий бўлиб, абонент линиясининг оралиғида ҳеч қандай қўшимча тақсимлагич ускунаси бўлмайди, камчилиги эса тармоқнинг нархи ошиб кетиши ва тармоқ тежамсиз бўлиши, агар бир жойдаги телефон аппарати бошқа жойга кўчириладиган бўлса, у ҳолда янги алоқа линиясини қуриш керак бўлади.

Тармоқ тежамининг камайиши ва нархининг ошиб кетишига яна бир сабаб, бу системада ҳар бир алоқа линиясининг бир жуфтлик кабеллардан ташкил этилиши ва қўлланилган кабелларнинг сиғими кичик бўлишидир.

 

 

Подпись: 10х2Подпись: 20х2Подпись: 10х2Подпись: 10х2Подпись: 50х2 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

4.12 – расм. Абонет линияларининг тўғридан-тўғри электр (озиқлантириш) манбаи схемаси бўйича тузилиши.

            АТС-автоматик телефон станция, Т+-тақсимлаш қутичаси, ТА-телефон аппарати, 100´2; 50´2; 30´2; 20´2; 10´2-кабел сиғимлари, 1´2-бир жуфтлик ўтказгич, О-кабел тақсимлаш муфтаси.

Тўғридан–тўғри электр манбаи бўйича уланиш тузилиши, тўғри уланиш тузилишига қараганда анча арзон. Тўғридан– тўғри уланиш тузилишида бир жуфтлик алоқа линиялари телефон аппарати розеткасидан тақсимлагич қутичасига қадар ётқизилади. Абонент линиясининг бундай участкаси абонент ўтказгичи участкаси деб аталади. Тақсимлагич қутичага уланган бир жуфтлик алоқа линиялари ўн жуфтлик кабел билан уланади, яъни абонент ўтказгичи-проводкаси участкасидан шаҳар телефон тармоқлари абонент линиясининг магистрал участкасига ўтказилади. Магистрал участка эса АТС кросси билан тугайди. АТС биносига келувчи кичик сиғимдаги кабеллар йиғилиб, тақсимлагич муфтаси ёрдамида катта сиғимдаги кабелларга жамланади.

Тўғридан-тўғри уланиш тузилишини тўғри уланиш тузилишига нисбатан афзаллиги алоқа тармоғининг тежамли бўлиши ва қайишқоқлигидир. Биринчидан, абонент ўтказгичи-уланиш участкасида бир жуфтлик кабелларнинг кичик масофада кам узунликка эга бўлиши ҳамда магистрал участкада кўп жуфтлик кабелларнинг қўлланишидадир.  Иккинчидан, магистрал участкада нормадан ортиқ заҳира жуфтликларининг бўлиши, бу эса эксплуатация жараёнида ишдан чиққан ва шикастланган жуфтликларни заҳирадаги жуфтликлар ҳисобига алмаштириш мумкинлиги, шунинг учун заҳирадаги жуфтликлар эксплуатацион заҳира жуфтликлари деб юритилади. Бу ҳолатда абонент оҳирги ускуналарида бир жуфтликдан бошқа жуфтликка улаш имконини беради ва қўшимча сарф–харажатларсиз  ҳамда янги қурилишсиз бошқа абонентларни улаш мумкин.

Агар тўғридан-тўғри уланиш тузилишида абонент линияси иккита участкадан-магистрал ва абонент ўтказгичи (проводкаси) участкасидан ташкил топса, абонент линиясининг шкафли системасида учта: магистрал, тақсимлагич ва абонент ўтказгичи участкаларидан иборат бўлади (3.3–расм).

Подпись: 10х2Подпись: 30х2Подпись: 300х2Подпись: 300х2Подпись: 50х2Подпись: Абонент ытказгичи
участкаси
Подпись: Абонент пунктиТақсимлаш шкафи ўрнатилган райондаги абонент линиясининг магистрал участкаси АТСдан тақсимлаш шкафигача бўлса, тақсимлагич шкафидан тақсимлагич қутичасигача ёки тақсимлагич яшиккача бўлган участка тақсимлагич участкаси деб юритилади. Абонент линиясининг тақсимлагич қутичасидан абонент телефон аппарати уланадиган розеткагача бўлган участка эса абонент ўтказгичи участкаси деб аталади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4.13–расм. Абонент линиясининг шкафли тузилиши.

АТС-автоматик телефон станцияси, ТШ-тақсимлаш шкафи, Т+- тақсимлаш қутичаси, О- тақсимлаш муфтаси, ТЯ-тақсимлаш яшиги, 800x2; 500x2; 300x2; 200x2-магистрал участкаси кабеллари сиғимлари, 100x2; 50x2; 30x2; 20x2; 10x2-тақсимлаш участкаси кабеллари сиғимлари.

Тўғридан-тўғри уланиш тузилишидан шкафли тузилишга ўтиш жараёни қўшимча сарф–харажатлар билан боғлиқ бўлиб, бу сарф–ҳаражатлар ўз ичига тақсимлагич шкафи ва шкаф ичига ўрнатиладиган кабел охирги ускуналарини сотиб олиш, уларни шкаф ичига ўрнатиш ва монтаж ишлари киради. Бундай тузилишда магистрал участкада  қўлланилган магистрал кабеллар заҳира жуфтликларининг камайиши бўлса, у, ўз навбатида, лойиҳалаш-тирувчи эксплуатацион заҳира нормаларини ошишига олиб келади. Умуман олганда, шкафли тузилишда магистрал кабеллар тўғри электр манба тузилишига нисбатан тежамли ишлатилади.

Шундан хулоса қилиш мумкинки, қачонки ускуналарни сотиб олиш, уларни ўрнатиш, тақсимлаш шкафининг охиргиускуналари билан монтажига кетган қўшимча харажатлар магистрал кабелининг жуфтлари тежамли ишлатилганлиги сабабли кетган чиқим қопланса, абонент линияларининг шкафли тузилиши тежамли бўлади.

Ҳозирги пайтда абонент линиялари комбинацияланган тузилиш бўйича олиб борилади, яъни шкафли  тузилиши абонент линияларининг тўғридан–тўғри электр манба тузилиши билан биргаликда олиб борилади (4.14-расм). Бугунги кунда қўлланувчи лойиҳалаш нормалари асосида АТС биносидан 500 метр радиусда тўғридан–тўғри электр манба зонаси (ЗПП-зона прямого питания) ажратилади. Бу зонадан ташқарида эса шкаф районлари ажратилади ва унда тақсимлагич шкафлари  жойлаштирилади. Шу усул асосида тузилган тармоқдаги абонент линиялари- абонент ўтказгичи, шкаф районларидаги тақсимлагич участкаларидаги тақсимлаш кабеллари, магистрал участкадаги магистрал кабеллари, тўғри электр манба зонасидаги кабеллар ва кабел охирги ускуналари жамламасидан ташкил топади. Тўғри электр манба тузилиши ва тўғридан-тўғри электр манба тузилишини 500 метрлик зонадан ташқарида ҳам қўллаш мумкин. Мисол учун, тўғридан-тўғри электр манба зона ташқарисида жойлашган бинода 98та шахсий абонент телефони бўладиган бўлса, у ҳолда 100 жуфтлик магистрал кабелни тақсимлагич шкафига киритмай тўғридан-тўғри бинога киритиш мумкин.                            

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


4.14–расм. Абонент линияларнинг комбинацияланган тузилиши.

 ТА-телефон аппарати, АЎ-абонент ўтказгич, Т+-тақсимлаш қутичаси, ТШ-тақсимлаш шкафи, МУ-магистрал участка,    МК- магистрал участка  кабели.                            Бундай уланишларнинг максадга мувофиқлиги абонентларни улаш бўйича турли хил вариантларни бир-бирига нисбатан солиштириш йўли билан техник-тежам асосида тасдиқланади.