1 - Ҳозирги замон электр алоқаси

1.1   Алоқа линияларининг ривожланиши ҳақида.

Алоқа линиялари бундан 165 йил илгари, яъни электр телеграф    пайдо     бўлгандан     буён    мавжуддир.     Биринчи    алоқа линиялари кабели линиялар бўлган, аммо ер ости кабелли алоқа линияларининг конструкцияси паст бўлганлиги учун бундай линиялар ҳаво орқали ўтган линияларга ўз ўрнини бўшатиб берди. Биринчи катта узунликдаги ҳаво орқали ўтган алоқа  линиялари 1854 йили Петербург ва Варшава шаҳарлари оралиғида қурилган. Ўтган асрнинг 70-йилларида узунлиги 10000 км бўлган, Петербургдан Владивостокгача   бўлган   ҳаво   орқали   ўтган алоқа   линияси   қуриб   ишга туширилди. 1879 йили дунёда энг катта юқори частотали 8300 км узунликдаги Москва - Хабаровск телефон магистрали ишга туширилди.

Биринчи кабелли алоқа линияларининг яратилиши рус олими П.Л.Шиллинг билан боғлиқдир. Шиллинг 1812 йили Петербургда денгиз миналарини портлатиш учун изоляцияланган ўтказгичлардан фойдаланган. 1851 йили Москва - Петербург шаҳарлари оралиғида    темир йўл қурилиши билан бирга гуттаперча изоляция яъни қора мум шимдирилган қоғозли  изоляцияланган телеграф кабели ётқизилган. 1852 йили Шимолий Двина, 1879 йили Боку ва Красноводск шахарларини боғлаш учун Каспий денгизи орқали биринчи сув ости кабеллари ётқизилди. 1866 йили Франция ва АҚШ оралиғида биринчи трансатлантик кабелли магистрал телеграф алокаси учун ишлатила бошлади.

1882-1884 йиллар оралиғида Москва, Петроград, Рига ва Одесса шаҳарларида Россияда биринчи бўлиб шаҳар телефон тармоқлари қурилди. Ўтган асрнинг 90 йилларида Москва ва Петроград шаҳар телефон тармоқларида биринчи марта ҳаво орқали ўтган линияларда кабеллар ишлатилди. Бундай кабелларни сиғими 54 та ўтказгичдан иборат бўлган эди. 1901 йилдан бошлаб алоқа кабеллари шаҳар телефон тармоқларининг ер остида ётқизиш учун қўллана бошлади.

XX асрнинг бошларида қўлланган алоқа кабелларининг биринчи конструкциялари  телефон  алоқаси  учун  ишлатилиб,  улар  бўйича унча   катта   бўлмаган   масофаларда   алоқа  ташкил қилиш   мумкин эди.     Улар    шаҳар    телефон    кабеллари    бўлиб,    унда    ўтказгич   изоляциялари   қоғоз-ҳаволи   изоляция   бўлиб  жуфтлик ўрамлар қўлланилган.  1900-1902 йилларда алоқа тармоқларида хабарларни узоқ  масофага    узатиш    учун    анча    ишлар    қилинди.     Булардан    рус  мухандиси Пупин томонидан яратилган, яъни  сунъий усул билан  кабелларни индуктивлигини ошириш усули. Бу усулни аҳамияти шундан иборатки, бунда кабел занжирларига индуктивлик ғалтак уланади ва шу тизимда алоқани бир мунча катта масофаларга узатиш  имкониятини  беради.  Бундай  усул  Краруп  томонидан  ҳам  тавсия этилган  усул ёрдамида узатилади, бунда  ток ўтказгичлар устига  ферромагнит қопламлар    қоплаш. Юқорида    кўрсатиб    ўтилган    усуллар телефон    ва    телеграф    алоқалари    масофасини бир    неча    марта ошириш имкониятини беради. 

Алоқа техникасининг ривожланишига энг катта туртки бўлган  давр     1912-1913     йиллар, чунки     бу     пайтда     электрон  лампаларнинг  ихтиро   бўлган  даври бўлди. 1917  йили  рус  мухандиси  М.И.Коваленко   томонидан   электрон   лампалар   ёрдамида   телефон кучайтиргичини  алоқа  линиялари  учун  ишлаб  чиқарди  ва  тадбиқ  қилди.    1923    йили    Харков-Москва-Петроград    магистрал линиясида телефон алоқаси учун кучайтиргичлардан фойдаланилди.

1930 йиллардан бошлаб кўп каналли алоқа узатиш тизимлари ривожлана бошлади. Кейинчалик узатилаётган частоталар спектрини кенгайиши линиялар бўйича ўтказиш қобилиятини ўсишига олиб келди. Бундай ҳолат ўз навбатида янги турдаги алоқа кабелларини ишлаб чиқиб ҳаётга тадбиқ этиш жараёнини яратиб берди, булар коаксиал кабеллар. Коаксиал кабелларни жуда кўплаб ишлаб чиқарилиши   1935   йилларга   тўғри   келади,   чунки   бу   пайтга   келиб, янги юқори сифатли эскапон, юқори частотали керамика, полистрал, стирофлекс турдаги диэлектриклар кашф этилиб ҳаётга тадбиқ этилган. Бундай кабеллар бўйича энергияни узатиш частотаси бир неча миллион герц бўлиб улар бўйича телевизион дастур сигналларини катта масофаларга узатиш мумкин. Коаксиал  линия бўйича 240 та юқори частотали телефон каналларини узатиш линияси 1936 йилда йўлга қўйилган. 1836 йили транс атлантик сув ости линия  бўйича телеграф алоқаси ташкил этилган бўлса, фақатгина 100 йилдан сўнггина яъни 1956 йили Европа ва Америка ўртасида сув ости коаксиал линияси бўйича кўп каналли телефон алоқаси ташкил этилди.

1965-1967 йилларда синов тариқасида тўлқин ўтказувчи  алоқа линиялари бўйича кенг полосали информацияларни узатиш линиялари синовдан ўтказилди, бундан ташқари бу давр мобайнида криоген ўта ўтказувчан жуда ҳам кичик сўнишга эга бўлган алоқа кабелларга эътибор берилди. 1970 йиллардан бошлаб нур ўтказувчи ва оптик кабеллар ишлаб чиқариш бўйича катта ишлар олиб бориш бошланди. Бугунги кунга келиб оптик кабеллар алоқа линияларида кенг қўлланилмоқда.

Ўзбекистон мустақиллик йилларида телекомуникациялар сохаси кучли ривожланишга эришди ва мамлакат иқтисодини  жадаллаштиришда, аҳолига  хизмат кўрсатишда ўзининг ўсиб борувчи моҳиятини кўрсатмоқда.

Тарихга назар соладиган бўлсак 1904 йилда биринчи марта Тошкент шаҳрида 50 рақамли телефон станция бўлган бўлса, бугунги кунга келиб бу рақамлар бир неча минглаб маротаба ўсиб кетгандир. Бунга мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин: Германиянинг «Алкател», «Сименс» компаниялари иштирокида Тошкент, Самарқанд ва ҳамма вилоятларнинг марказларида рақамли АТС лар қад кўтардилар. «Сименс» компанияси билан биргаликда Транс Осиё - Европа оптик толали алоқа линиясининг миллий қисми қуриб битказилди, «Алкател» компанияси билан бирга эса «Чирком» қўшма корхонаси ташкил этилди. Ҳозирги кунда Япония, АҚШ, Германия, Италия , Буюк Британия, Хитой, Корея Республикаси, Малайзия, Индонезия ва қатор бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда.