ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ
Алоқа
Линиялари бўйича электрон дарслик
ТОШКЕНТ-2006 й
Мазкур дарслик ахборот-коммуникация
технологиялари йўналишидаги касб-ҳунар ва колежлари талабалари учун
мўлжалланган бўлиб, у “Алоқа линиялари” фанини ўзлаштириш учун
қўшимча адабиёт сифатида тавсия этилади. Ушбу дарсликда талабалар
Республикамиз телекоммуникация тармоқларини кечаги кундаги тарихи,
бугунги кундаги ривожланиши, ҳамда тармоқларни тузилиши,
тармоқларда қўлланувчи йўналтирувчи системалар, узатиш тизимлари,
ахборот коммуникацияси бўйича меъёрий ҳужжатлар, алоқа кабелларига
ташқи электромагнит таъсирлар ва улардан мухофазаланиш саволларига
тўлиқ жавоб оладилар. Дарсликда асосий эътибор симли линия
иншоотларига техник эксплуатация
кўрсатиш масалаларига қаратилган.
Талабанинг мустақил
фикрлаши, кўрсатилган машқларни
бажариш учун дарсликнинг ҳар бир бобининг сўнгида назорат саволлари
келтирилган.
Тақризчилар: т.ф.н.доцент Сидиқов С.Х
т.ф.н.доцент Агзамов С.А