тўлдирадиган ва ўзаро боғлиқ бўлишини билдирувчи синергизм тамойили муҳим бўлади. Маркетинг тизимининг якунловчи босқичи-оператив маркетинг, бу босқичда стратегик инновацион маркетинг концепцияларини амалга оширишнинг яниқ шакллари ишлаб чиқилади. Оператив маркетинг бозордаги янгилик яшаш даврларининг босқичлари билан маҳкам боғланган. Янгилик яшаш даврининг бошланғич нуқтасини белгилаш айниқса муҳим. Инновацияларни бозорда мавжуд бўлиши яшаш даврининг биринчи босқичида инновацияга эътиборни жамлаш ва диффузиялаш учун ахсус тадбирлар зарур. Масалан, сотишларнинг адекват каналларини шакллантириш, мавжуд бўлган эскиларни модификациялаш ва мослаштириш зарур. Бу ерда маркетингнинг самарадорлиги бир қатор омиллар: инновацион рекламанинг фаоллиги, инновацияни бозорга чиқишининг мувофиқ вақти, инновациянинг мавжуд бўлган товарлар мавзусидаги хулқининг вариантини танлаш, эҳтимол бўлган рақиблар хулқини башоратлаш, ҳамда бозорнинг тузилиши янги товарга қанчалик мос келишига боғли-. Бу шароитларда маркетинг нафақат янгиликни бозорда жойлашишини, балки технологик бозорга жойлашишини таъминлаши, янгилик ва бошқа товарлар авлодлари ўртасидаги вазифасивй рақобатни енгиб ўтиши шарт. Ўсиш босқичида аркетинг ёндошишлари ўзгаради. Инновацион маркетинг креатив характерини ўзгартиради ва рағбатирувчи аҳамиятга эга бўлади. Рекламанинг характери ўзгаради, у ташаббускор, ушбу фирма ва ушбу товарнинг ютуқларига эътиборни жамловчи бўлади. Сотиш каналларининг янги товар остида модификацияланган тармоғидан фойдаланилади. Ишлаб чиқарувчи фирманинг рақобаи афзалликлари бу ерда етакчи роль ўйнайди.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||