4.3. Оператив инновацион маркетинг.

Иқтисодий ривожланишнинг инновацион тури ҳаммадан аввал  детерминацияланганликни кескин пасайиши ва умуман тизими мураккаблашишини билдиради.  Ташқи  муҳитнинг  ўзининг социал ва сиёсий  жанжаллари ва изтироблари, ахборотли  ва  технологик ўзгаришлари билан юқори фаоллигида иқтисодий тизим ва унинг тузилма  ташкил  қилувчи хулқи  борган сари эҳтимолли ва  олдиндан айтиб бўлмайдиган характерга  эга. Бундай  сифатларда  корхоналарни яшаб  қолиши  раҳбарларнинг қобилияти, уларни кутилмаган вазиятларда тўғри йўлни танлай билишлар, хатарни  кўра олишларига  тўғридан тўғри боғлиқ. Новаторлик фирмаси  ривожланишининг  мантииқи  оғирлик марказини оператив тактик режалаштириш ва бошқаришдан стратегик даражага, бошқарувнинг янги турини шакллантириш даражаси- инновацион маркетингга кўчишига олиб келади.  Унда анъанавий  тамойилларнинг ҳар хил фрагментлари сақланиб қолинади, аммо  улардан  вазиятли  таҳлилига  нисбатан қўлланишида фойдаланилади. Бу янгиликлар, сармоялар манбалари  ва янги  бозорларни  узлуксиз қидириш шароитларида  фирма қобилиятини мувофиқлаштиришга имкон беради.

Инновацион маркетингда самарали раҳбарликнинг усуллари, ёндошишлари ва йўллари  вазиятга  мувофиқ ўзгаради. Инновациялар  яшаш даврининг ҳар бир босқичида маркетингнинг  ҳар хил  усуллари  ва ёндошишлари, ҳар хил  стратгеияси  ва  тактикаси талаб қилинади.

Янги товарни  сотиш каналларини  позициялаштириш (жойлашиши)ни шакллантиришни ўз ичига  олувчи  янгиликни  бозорга кириб  бориши  стратегияси  ва тактикаси  маркетинг тадбирларининг муҳим йўналиши  бўлади.  Жойлаштириш-янгиликни  бозорда мавжуд бўлган товарлар қаторидаги  жойини  белгилаш тизимини  билдиради.

 








oldingi varoq     keyingi varoq