Бу жараёнлар рақибларни фаолиятлари, рақобат курашини кенг ёяди, ўрнини босувчи товарлар, модификацияланганлар, такомиллашганларни ва имитация қилинганларни яратилиши эҳтимол бўлган натижа бўлади. Янги товардан юқори фойда сармояни ишга қўллашнинг янги соҳаларини қидириб топишни рағбатлантиради, сармояни фойдалироқ соҳаларга оқиб келиши содир бўлади, у монополиялар ва рақобатлашувчи гуруҳларнинг ортиқча сармояларни, ҳамда кичик ва ўрта сармояларни ҳаракатланиши билан бирга бўлади. Рақобат ташқи муҳитнинг етакчи кўрсаткичларидан биргадир. Менежернинг биринчи даражаси васифаси ўзининг фирмаси ва рақиб фирмаларининг рақобатбардошлигини солиштирма таҳлилидир. Пировардида рақобат курашининг муваффақиятини корхонанинг ички муваффақиятлари ва уларнинг ташқи омиллар билан ўзаро алоқалари белгилаб берадилар. Корхона рақобат ўринлари таҳлилининг натижалари ҳар хил усуллар билан текширилиши мумкин; ҳам миқдорий ва ҳам сифатий кўрсакичлар (масалан, бозорда эгаллаган жой)ни таққослаш асосида. Фаолиятнинг афзалликлари ва камчиликларини баҳолаш фирманинг бундан кейинги стратегиясини ишлаб чиқиш ва бозор ҳолатини башоратлаш учун асос бўлади. Бундан ташқари, таҳлил натижалари менежерларнинг ўз фирмасининг камчиликларини бартараф этиш ва рақибни нейтраллаштиришга қаратилган оператив ишнинг асоси бўлади. Корхона рақобатбюардошлигини баҳолаш фирмани бундан кейинги ривожланишининг заифлигини ҳисобга олиш билан башоратлашга имкон беради.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||