Инновацияларни бозорга татбиқ этиш учун зарур умумий хусусиятларидан ташқари истеъмолчи учун сифатнинг аниқ кўрсаткичлари: конструкторлик таърифлари, дизайн истеъмолчилик хусусиятлари, фойдаланиш имкониятлари, қулайлик ва албатта, нарх катта аҳамиятга эга. Янги товарга талабнинг башорати бозор иштирокчилари ва уларнинг фаолияти ўртасидаги ўзаро алоқалари тизимли тадқиқот қилишга асосланган. Бозор иштирокчилари: харидорлар, сотувчилар, савдо агентлари, воситачилар, брокерлар, имижмейкерлар, реклама агентликлари маркетинг тизимининг элементлари бўлади. Янгиликни ишлаб чиқарувчилар ва унинг якуний истеъмолчилари ўртасида вазифавий ўзаро алоқани ўрнатиш бозорни тадқиқот қилишнинг муҳим элементи бўлади. Аммо тизимли таҳлилда рақобат шакллари, усуллари ва даражасини, эҳтимоли бўлган рақибларнинг хулқини таҳлил қилиш марказий рол ўйнайди. Бозорнинг барча иштирокчилари ҳулқини башорат қилиш ва рақиблар ҳаракатларини баҳолаш янги товорни олдинга ҳаракатлантириш ва унга талабни шакллантиришда ҳал қилувчи бўлади . Демак , янгиликни бозорга кириб бориши страстегиясини ишлаб чиқиш товорнинг янгилиги даражаси, бозордаги рақобатнинг тури ва новатор фирма рақобат афзалликларининг даражасига боғлиқдир. Ишлаб чиқарилаётган товарнинг тубдан янгилиги, уни тайёрлаш технологияси янгилик яшаш даврининг бошланғич босқичларида фирманинг якка ҳокимлиги ҳақида гапиришга имкон беради. Тубдан янги маҳсулотга талабни шаклланиши иккита ҳал этувчи жиҳатлари билан боғлиқ: бир томондан янгиликка талабни йўқлиги, янгилик ишлаб чиқарувчининг инновацион якка ҳокимлиги. Бу ҳолда инновацион якка ҳокимлик ва фойдани катталаштириш шароитларида талабни шакллантирувчи тадбирлар тизимидан ташкил топган креатив характерга эгаss бўлади. oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||