Таъкидлаш керакки, инновациянинг характери уни қабул қилиниши суръатларига тўғридан тўғри боғлиқ. Инновациянинг баъзи бир турлари айнан бир кунда оммавий бўлиб кетади, бошқачасига бунинг учун узоқ вақт талаб қилинади. Инновацияни қабул қилиниши суръатларига бешта таъриф таъсир кўрсатади: - усулларнинг ворислиги ва бирга бўла олишлиги, янги қабул қилинган истеъмол бойлиги ва инновация истеъмолчиларининг тажрибасига мос келиши даражаси. Масалан, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоблаш техникасини инновацион қўллаш учун дастурий маҳсулотларнинг муваффақияти тизимни истеъмолчиларнинг психологияси ва одатларига, турғун ишчи тартиб ва психологик стрессни камайтириш имкониятига мослашишга боғлиқ; - Мураккаблик, яъни унинг моҳияти ва татбиқ этиш тамойиллари, ҳамда фойдаланишдан фойдани тушунишнинг нисбатан ёийинлиги; - инновацияни татбиқ этиш жараёнини бўлинувчанлиги, яъни янгиликни босқичма босқич киритиш ва натижани аста секин баҳолаш имконитяи. - коммуникацияон кўргазмалилик, яъни ииновацияни қўллашдан фойдалилик ва фойдани тушунарли баён қилиш имконияти. Бу жиҳатдан қуйидагини таъкидлаш керакки, фойдалилигини миқдоран (моддий) баҳолаш мумкин бўлган инновациялар кўпинча умуман ишлаб чиқариш тизимини фаолитя юритишини сифатли яхшилашга қаратилган инновацияга нисбатан амалда кейингиларнинг объектив ва субъекти фойдалилиги ғоятда каттароқ воситали самараг олиб келиши мумкин бўлса ҳам, биринчи қарашда ўзига жалб қиладиган кўринади.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||