Кўпгина фирмалар дисконт ставкасини узоқ муддатли банк кредитлари бўйича ўрталаштирилган фоизли ставкалардан келиб чиққан ҳолда белгилайдилар. Бир неча муқобил лойиҳалардан танлаб олишда даромадликнинг ички меъёри ягона зиддиятли бўлмаган кўрсаткич бўлади. У кўриб чиқилаётган лойиҳаларни инвестициялардан фойдани кўпайтириш мақсадида ишончли ранжировкасини амалга оширишга имкон беради. Шундай қилиб, инновацион фаолият самарадорлигининг таҳлили инновациялар менежментининг долзарб вазифаси бўлади, у инновацион лойиҳаларни бошқаришга тизимли ёндошишни қўллаш асосида ҳал қилиниши мумкин. Таянч иборалар: инновацион лойиҳа, инвестицион лойиҳа, тизимли ёндошиш, вақт омили, суммар фойда, инвестицияларнинг рентабеллилиги, дисконтлаштириш. Қисқача хулосалар Инновацияларни бошқаришнинг асосида инновацион фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида белгилаш ётади. Ҳар қандай инновацион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш инновацион фаолиятдаги инвестициялар самарадорлигини белгилашнинг ягона методологик тамойиллари асосида қурилади. Инновацион лойиҳаларни бошқаришга тизимли ёндошиш инвестиция киритишдан олдинги босқичда инвестицион қарорларнинг муқобил вариантларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилишни кўзда тутади. Муқобилларнинг таҳлил қилиш инвестицион қарорлардаги инновацион лойиҳалардан фойдаланиш босқичидаёқ топиладиган хатоларнинг юқори oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||