бу ерда  Т- лойиҳани  тўлиқ  ишлаб чиқариш қувватига чиққан йили.

Ушбу усулда ҳисоблаб чиқилган миқдор инвестицион харажатларнинг қандай қисми режалаштиришнинг бир оралиғи давомида фойда  кўринишида қопланишини кўрсатади.

Кўпинча бу миқдорни  самоя  даромадлигининг ўртача  даражаси билан  таққосланиши лойиҳани амалга оширилишини  мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги  хулосага  олиб келади.

Иқтисодий  самарадорликнинг дисконтлантирилган мезонлари:

Дисконтлаштирилган мезонлар пулларнинг вақтдаги ҳар хил  қийматини  ҳисобга олади. Умумий кўринишда дисконт ставкаси (r) қуйидагича  тақдим этилиши мумкин:

, бу ерда

IR (inflation rate) –ифляция суръати,

MRR- (minimal roleof return) –фойданинг энг кичик ҳақиқий меъёри, яъни пул  маблағларидан муқобил фойдаланишда олинадиган фойданинг энг кам меъёри.

IR (risk of investments)  - инвестицион хатар даражасини ҳисобга олувчи  коэффициент.

Аммо аниқ  инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишда дисконт  ставкасини ҳисоблаш муаммоси кўриб  чиқилмайди. Одатда у экзогенли миқдор (яъни  ташқаридан берилган) сифатида берилади ва  қоидага кўра, тенг кредитли фоиз (сармоянинг  муқобил  қиймати)га тегишли  бўлади.





oldingi varoq     keyingi varoq