сабаблари маълум. Сабабларнинг биринчи гуруҳига инвестцион лойиҳа самарадорлигини айрим олимлар, илмий ходимлар ва корхона мутахассисларининг субъектив нуқтаи назарлари билан асосланган онгли равишда оширилиши ва уларнинг молиявий ресурсларни секлаш учун курашлари киради. Бундай ҳисоблашлардан корхоналарда бошқарувнинг тегишли тизимларини ташкил қилиш йўли билан ҳимояланиш мумкин, улар корхона вазифавий хизматлар ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилишга ёки инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш билан боғлиқ ҳисоблашларнинг объективлигини текширишга мустақил экспертларни жалб қилишга имкон берадилар. 7.3. Инвестицион фаолият самарадорлигини таҳлил қилишда вақт омилини ҳисоби. Вақт омили ҳисоби лойиҳа самарадорлигини баҳолашнинг муҳим тамойилларидан биридир. Бу ҳисоб пулларнинг вақтдаги қиймати назарияси тушунчаларига асосланади, унга кўра биттагина пул суммаси вақтда жорий пайтга нисбатан, масалан, инфляция, пул маблағларидан муқобил фойдаланиш имкониятлари (пулни инновацион лойиҳага киритмаслик, балки банкка қўйиш мумкин ва уларнинг қиймати вақт давомида ўзгаради), ушбу объектга инвестицилар киритиш билан боғлиқ хатарлар ва ноаниқлилик ва бошқа сабаблар туфайли ҳар хил қийматга эга бўлишлари мумкин. Инвестицион қарорни қабул қилишда вақтнинг ҳар хил даврларида амалга оширилган харажатлар ва фойдаларни тенглаштиришни билиш, яъни бўлғуси пул суммаларини вақтни ҳозирги пайти (инвестицион қарор қабул қилинган пайт - )га дисконтлаштириш йўли билан олиб келиш керак. Қуйидаги оддий мисолда дисконтлаштириш операцияси (мураккаб фоизни тескари операцияси) техникасини намойиш этамиз.
oldingi varoq     keyingi varoq |
||||||||||||||||||