[Орқага]  [Бош саҳифа]  [Мундарижа]  [Кейинги саҳифа]           [Лотинчага ўгириш]

 

7-Мавзу. Рақобат ва корхона фойдаси. Бозор тузилиши, унинг шакллари ва моҳияти.

7 – мавзу: Рақобат ва корхона фойдаси

Бозор тузилиши, унинг шакллари ва моҳияти

 

         Ҳар бир тармоқ иқтисодиётини ўрганиш, таҳлил қилиш йўлидаги ҳар қандай ҳаракат чексиз ва бажарилиши мумкин бўлмаган вазифа бўлур эди.  Шунинг учун биз бу ерда ҳақиқатга яқинроқ бўлган яъни бир неча асосий бозор тузилишини ёки моделини аниқлаш ва муҳокама этиш мақсадини қўямиз. Шу йўл билан биз иқтисодиёт ҳолатини ифодаловчи кўпгина бозор типларида баҳо ва ишлаб чиқариш ҳажмини аниқловчи умумий усуллар билан танишиб чиқамиз.

         Иқтисодчилар бир-бирига унча ўхшамаган тўрт хил бозор шароитини фарқ қиладилар:

1.     Соф рақобат.

2.     Соф ҳолдаги якка ҳокимлик.

3.     Монопол шароитидаги ракобат.

4.     Олигоаполия.

Абсолют (мутлоқ) ёки соф ҳолдаги якка ҳокимлик маҳсулот ишлаб чиқаришда фирма (ёки корхона) ягона бўлганда амал қиладиган рақобатдир. Соф якка ҳоким бу битта фирма ёки корхонадан иборат тармоқдир. Бундай тармоққа бошқа қўшимча фирмаларнинг кириши ман қилинган бўлади. Шундан маълумки, якка ҳокимнинг маҳсулоти унинг ўрнини алмаштира оладигани ёки яхшироғи бўлмаганлиги туфайли ягонадир.

Якка ҳокимлик рақобати нисбатан кўпроқ бўлган кичик ишлаб чиқарувчиларни айнан худди шу товар турини эмас, балки ўхшаш маҳсулотни таклиф этилишини назарда тутади.

Олигоаполия:

         Қайта ишлаш, қазиб чиқариш ва шунингдек улгуржи савдо тармоқларининг кўпларида бир нечта фирмалар ҳукмрон бўлганда, бундай тармоқлар олигоаполия деб аталади.

         Олигоаполиянинг энг муҳим томони сотувчиларнинг камлиги. Товарлар ва хизматлар бозорида нисбатан камроқ фирмалар ҳукмрон бўлганда, тармоқ олигоаполия тармоғи бўлади. «Бир нечта фирмалар» деганда биз нимани назарда тутамиз? Буни аниқ айтиш қийин, чунки олигоаполиянинг бозор модели, бир томондан, соф якка ҳокимлик билан, иккинчи томондан, якка ҳокимлик рақобати оралиғидаги кенг доирани камраб олади. Масалан, олигоаполия АҚШ қўрғошини саноатини ўз ичига олади, унда миллий бозорнинг ҳаммасида атиги учта фирма ҳукмронлик қилиш қобилиятига эга. Олигоаполия ўртача шаҳарнинг нефт маҳсулотлари бозорининг ярмини 10 ёки 15 та бензин тўлдириш станциялари эгаллаши мумкин. Олигоаполия ўхшаш (бир хил) ёки дифференциялаштирилган бўлиши мумкин, яъни олигоаполия саноатида стандартлаштирилган ёки дифференциялаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши мумкин.

Кўпгина саноат корхоналари: қўрғошин, рух, пўлат, мис, цемент, техник спирт ва бошқалар физик маънода стандартлаштирилган маҳсулотлар ҳисобланади ва олигоаполия шароитида ишлаб чиқарилган. Бошқа томондан оладиган бўлсак, купгина истеъмол товарлари – автомобиллар шиналари, кир ювиш воситалари, сигарета, уй-рўзғор ва электр асбоблари, чой ичиш учун жўхори ва арпа бодроқлари ҳамда бошқаларни ишлаб чиқарувчи кўпгина тармоқлар дифференциялаштирилган олигоаполия бўлади.

         Олигоаполия бозорларида бир – бирлари билан атиги бир нечта фирмалар, корхоналар рақобатлашадилар ва бундай бозорларга янги фирмаларнинг кириб қўшилиши анча қийин. Монопол ҳокимлик ва фойда саноатнинг олигоаполия тармоқларида қисман фирмаларнинг ўзаро боғланиб ишлашига боғлик бўлади. Масалан, агар алоқадорлик рақобатга эмас, ҳамкорлик қилишга йўналтирилган бўлса, у ҳолда фирмалар маҳсулот баҳосини пировард харажатлардан юқори қўйиб кўпроқ фойда олишлари мумкин. Нима учун бундай бўлаётганлигини билиш учун биз олигоаполия фирмаларининг маҳсулот ҳажми ва баҳонинг шаклланиши бўйича қабул қилаётган қарорларини (чораларини) ўрганишимиз зарур.

 

 

Монопол рақобат ва корхона фойдаси

 

         Монопол (якка ҳокимлик) рақобати деганда, дифференциялаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда иштирок этиб, ўзаро яширин иттифоқ тузмаган, нисбатан кўп фирма ёки корхоналардан иборат бўлган тармоқлар тушунилади.

Яккаҳокимлик ва соф рақобатлар ўртасида анча катта фарқ бор. Манопол рақобат учун юз ёки мингта корхона (фирма) ларнинг бўлиши шарт эмас, нисбатан кўпроқ, масалан 25, 35, 60 ёки 70 та бўлса ҳам етарли бўлади.

         Фирмаларнинг бундай миқдорларда бўлишидан яккаҳокимлик рақобатининг бир нечта белгилари келиб чиқади.

         Биринчидан, ҳар бир фирма бутун бозорнинг нисбатан унча катта бўлмаган салмоғини (қисмини) эгаллайди ва шунинг учун унинг бозор баҳоси устидан назорати чекланган бўлади. Бундан ташқари, фирмалар сонининг нисбатан кўплиги уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини чеклаш ва баҳони яширинча келишиб ҳаракат қилишларига йўл қўймайди.

         Иккинчидан, тармоқда фирмаларнинг кўплигига қарамай, улар орасида ўзаро боғликлик сезилмайди; ҳар бир фирма у билан рақобатлашаётган бошқа фирмаларнинг реакциясини ҳисобга олмай ўз сиёсатини белгилайди.

         Учинчидан, қандайдир фирма маҳсулот баҳосини камайтириш йўли билан унинг сотилишини 10 –15 фоизга ошириш унинг 20, 40 ёки 60 та рақобатчиларига жуда кам таъсир этадики, ҳақиқатда уларни маҳсулот сотиш ҳажми ўзгаришга таъсири сезилмайди ҳам.

         Тўртинчидан, маҳсулот дифференцияси ёки маҳсулот сотувчиларни кўплиги.

         Сотувчилар монопол рақобат шароитида нисбатан бир –бирининг ўрнини алмаштирадиган товарларни ишлаб чиқарувчи нисбатан кўп миқдордаги рақобатчилар билан тўқнашадилар. Бунда талаб эгри чизиғи маълум даражагача эластик (ўзгарувчан) бўлади (15 –чизма).

         Корхонанинг талаб эгри чизиғи ўзгарувчанлиги монопол рақобат шароитида рақобатчилар сонига ва маҳсулотнинг дифференциацияланиш даражасига боғлик бўлади.

         Қисқа давр оралиғида корхона чегаравий харажатлар (МС) ва чегаравий даромад (МR) эгри чизиқларининг кесиши билан ифодаланган ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариши (Q) билан ўз фойдасини максимал даражада ошириб боради. Агар қисқа давир мобайнида фойда кўриладиган бўлса, бундай иқтисодий фойдалилик рақобат қилувчи янги корхоналарнинг шу саноат қармоғига келиб қўшилишини жалб этади. У ҳолда янги рақобатчиларни пайдо бўлиши натижасида дастлабки корхонага тегишли бўлган 15 – чизманинг ҳолати пастга тушади (чапга сурилади) ва анча ўзгарувчан бўлиб қолади (16 –чизмадаги ҳолатга қаралсин). Бундай бозор ҳолати иқтисодий фойдалиликнинг камайиб бориш тенденциясига (қонуниятига) эга бўлади. Натижада 17 – чизмадаги ҳолат юз беради ва корхона мувозанат (MR=MC) ҳолатига тушади. Корхона шунчаки ўз харажатларини қоплаб қўя қолади, яъни зарарсиз ишлаган бўлади; баҳо чегаравий харажатлардан ортиб кетади, ишлаб чиқариш ҳажми бир мунча камаяди. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг шу 17 – чизмадаги ҳажмидан ҳар қандай четга чиқиш ўртача харажатларни АТС навбатида корхонага зарар келтиради – 17-чизма яна 16-чизма ҳолатига қайтади. Шундай қилиб, хулоса қиладиган бўлсак фойда кўраман деб (15) тармоққа қўшилган янги корхоналар рақобатчилик мобайнида тугатилиб кетади. Кўрилган зарар (16) корхоналарнинг нормал фойда олишга эришмагунларича тармоқдан ёппасига (кўплаб)  чиқиб кетишларига олиб келади. Қисқа даврда зарар кўрилганда (16) аста – секинлик билан узоқ давр мобайнида корхоналар тармоқдан ажралиб чиқа бошлайдилар. Бунда рақобатчи маҳсулот хиллари камайиб корхона бозордаги талабнинг кўпрок қисмини эгаллай боради ва аста –секин унинг зарари ўрнини нормал фойда эгаллайди. Юқоридаги фикр –мулоҳазалардан хулоса қилиш мумкинки, якка ҳокимлик рақобати шароитида ишлаб чиқарувчилар узоқ давр мобайнида мувозанат (MRқMC) ҳолатида узоқ сақланиб туришни, яъни фақат нормал фойда кўришни ёки фойда кўрмасликни хоҳламайдилар. Шу туфайли улар маҳсулот баҳосини рақобат баҳосидан анча юқорироқ белгилашга мажбур бўладилар. Улар келажакда максимал фойда кўриш чораларини кўрадилар. Бунинг учун нима қилиш керак? Жавоб маҳсулотни дифференциалаштиришда булади.

         Маҳсулотни дифференциалаштириш ҳар қандай ҳолатда истеъмолчига турли хилдаги маҳсулотнинг кўп типдаги, маркадаги ва сифатдагиларини таклиф этилишини билдиради.

         Аввал ишлаб турган корхона ёки фирма реклама ва маҳсулотни истеъмолчига етказиш, мҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш усули билан фойда, маҳсулот сифати, унинг навларини кенгайтириш кўрсаткичлари бўйича рақобатчилари унга етиб олмаслигига ҳаракат қилади. Албатта, маҳсулотни такомиллаштириш ва реклама фирма харажатларини оширади. Аммо унинг маҳсулотига бўлган талаб ҳам ошади ... Натижада фирма фойда кўриш бўйича ўз ҳолатини яхшилаб олиши мумкин.

         Шундай қилиб хулоса қиладиган бўлсак, монопол рақобат шароитидаги тармоқда бозор механизми фойдасиз бўлиб чиқади. Бунга сабаб: биринчидан, соф рақобатлашадиган бозор баҳосидан фарқ қилган ҳолда монопол бозоридаги мувозанат баҳо пировард харажатлардан ортиб кетади. Бу дегани харидорлар истеъмол қиладиган қўшимча бирлик маҳсулот учун тўланаётган ҳақ уни ишлаб чиқариш харажатларидан ортиб кетади. Иккинчидан, монопол рақобат бозоридаги фирмалар ўз ишлаб чиқариш кувватларидан тўлиқ фойдаланмайдилар, қувватдан фойдаланиш резервига эга бўладилар. Демак, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми мўлжалланганидан кам бўлади.

         Қувватдан тўлиқ фойдаланмаслик оқибатидаги йўқотишларни (исрофларни) маҳсулот нархларини ошириш йўли билан қопламоқчи бўладилар. Буларнинг ҳаммаси монопол рақобатлашишнинг харажатлари ҳисобланади. Шунинг учун шундай резерв қувватларнинг бўлиши самарасиздир. Резерв қувватни ишга тушириш учун тармоқдаги фирмалар сонини камайтириш лозим.

         Шундай экан, давлат бошқаруви лозим бўлган монопол рақобатлашишнинг ижтимоий зарурияти борми ёки йўқми? Албатта, зарурияти бор. Сабаб:

1.     Кўпгина бозорларда якка ҳокимлик улкан даражада эмас, демак кўрилган соф зарар ҳам, натижада резерв қуввати зам унчалик катта бўлмайди.

2.     Бозор механизмининг самарасизлиги якка ҳокимлик рақобатининг муҳим афзаллиги бўлган товарлар ассортиментининг кенглиги ҳисобига қопланиб кетади.

Фирмалар монопол рақобат шароитида ҳақиқатда максимал фойда кўриш чораларини қидиришда ўзгариб турувчи уч хил омиллар билан иш кўриши лозим: баҳо, маҳсулот ва реклама ташвиқот фаолиятлари. Фирма бу омилларнинг максимал фойда берадиган энг оптимал комбинацияларини топиши зарур.

 

Корхоналарни  олигоаполия шароитидаги

хатти - ҳаракатлари

 

Унча йирик бўлмаган фирма ёки корхоналар ўртасидаги рақобат уларни ўзаро боғлиқлик омилини келтириб чиқаради. Масалан, қандайдир уч хил А, Б, В фирманинг ҳар бири маълум тур маҳсулот бўйича бозорнинг учдан бир қисмини эгаллаган дейлик. Шунда агар А фирма товар нархини туширса, уни бозордаги салмоғи ортади.

Лекин А фирма томонидан нархнинг туширилиши Б ва В фирмалар ҳолатига тўғридан-тўғри, кўпрок ва ёқимсиз таъсир этади. Демак, биз Б ва В фирмалар томонидан А фирманинг хатти-ҳаракатига маълум даражада реакция бўлишини кутамиз. Б ва В фирмалар ҳам ўз товарлари нархини А фирма товари нархига мувофиқ ёки ундан ҳам паст даражада сотиб, шу билан баҳо урушига киришлари мумкин.

Олигоаполия тармоғида ҳеч қандай фирма уз рақобатчиларининг жавоб бериш ҳаракатларини ҳисобга олмай туриб ўзининг баҳо сиёсатини ўзгартирмайди. Олигоаполист учун баҳо белгилашда энг муҳими – харажатлар ва талаб ва шу билан бирга рақобатчилар реакциясидир.


Бу ерда ўйинчилар ўз хаттиҳаракатларини рақибларининг ҳаракатлари ва кутилаётган реакцияларига мувофиқлаштириб танлаб олишлари зарур. Шуни таъкидлаш керакки, камчиллик ва фирмага шундан келиб чиқадиган рақибларининг унинг баҳо сиёсатини ўзгартирган чоғдаги хатти-ҳаракатлари, жавоби имкониятларини тош-торозига қўйиш зарурияти олигоаполия сиёсатининг ягона хусусиятидир. Ҳақиқатда ҳам, олигоаполиянинг яшашини аниқлашнинг энг кўп тўғри келадиган таърифи қўйидагича бўлади:

Олигоаполия, тармоқда фирмалар сони шунча кам бўлганда амал қиладики, бунда ҳар бири ўз баҳо сиёсатини шакллантирганда рақобатчилар томонидан бўладиган реакцияни эътиборга олиш зарур. Хулоса: олигоаполия бир хил ёки дифференциялаштирилган маҳсулот бозорида кам миқдордаги фирмалар ҳукмрон бўлганда амал қилади. Олигоаполия тармоққа кирувчи фирмалар қўшилиб кетганда ва турли хил халал берувчи тўсиқлар туфайли таркиб топади, масалан, фойдалилик кўлами, патентлар ёки хомашёга эгалик қилиш. Ўқув қўлланмасининг «Ишлаб чиқариш харажатлари» мавзусида фойдалилик кўламини эсланг.

Етарли даражадаги ишлаб чиқариш самарадорлигини фақат ишлаб чиқарувчилар сони камроқ бўлгандагина таъминлаш мумкин, бошқача қилиб айтсак, самарадорлик ҳар бир фирманинг ишлаб чиқариш қуввати умумий бозорнинг каттагина салмоғини эгаллашини талаб этади. Демак, ишлаб чиқаришни АТС-2 гача кенгайтириш лозим.

         Айрим фирмалар томонидан самарадорлик кўламини таъминлаш уларни бир вақтда инқирозга учраши ёки қўшилиб кетиши натижасида рақобатчи ишлаб чиқарувчилар сонининг камайиб кетишини тақозо этади.

         Фирма фойдасини максимал даражада оширувчи, жуда бўлмаганда баҳо ва ишлаб чиқариш ҳажмини назарий жиҳатдан аниқлаш учун фирма ўз рақобатчиларининг жавоб бериш ҳаракатларига ишонч ҳосил қилиши лозим.

         Агар фирма бунга ишонмаса, у ҳолда олигоаполия тўқнашиб турадиган талаб ва пировард даромаднинг бўлиши ҳам мумкин эмас.

         Демак, умумий ўзаро боғлиқлик, шарт-шароитларни янада кўпрок мураккаб қилиб қўяди.

         Лекин шунга қарамай олигоаполик баҳони шакллантириш иккита ўзаро боғлиқ томонларга эга:

         1. Олигоаполист баҳосининг ўзгарувчан эмаслиги, яъни улар соф ва якка ҳокимлик рақобати шароитидагига қараганда камроқ ўзгаради.

         2. Олигоаполист баҳоси ўзгарганда ҳамма фирмалар биргаликда ўз баҳоларини ўзгартирадилар.

         Олигополист баҳосининг бундай ҳаракати баҳо тайинлашда ва уни ўзгартиришда келишиб ишлашни рағбатлантиради.

         Америка олими Шумпетер – Гелбрейт фикрича, бозор ҳукмдори бўлган йирик олигоаполик фирмалар. Бунга сабаб:

1.     Фан-техника ютуқларига жадвал суръатларда эришиш учун, чунки уларни киритиш анча қиммат туради.

2.     Тармоққа киришга халал берувчи тўсиқлар мавжудлиги, олигоаполистни фойда кўришга ва бу фойданинг бир қисмини миллий тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ишларига ажратиш мумкинлигига ишонтиради.

Катта бўлмаган рақобатчи фирмалар маблаққа эга эмаслар, уларда техникавий тараққиёт учун ҳам қизиқиш йўқ.

Аммо олимларнинг, олигоаполистлар янгиликларга ва фан-техника тараққиёти ютуқларига халал берадилар, деган қарама-қарши фикрлари ҳам бор. Одатда, анча йирик корпорациялар янги турдаги маҳсулотини ўзлаштиришга ҳаракат қилмайдилар, чунки бу ишлар улар техникасининг маънавий эскиришга олиб келади. Бунга ҳаётда мисоллар жуда кўп.

Ихтироларнинг 61 тасидан 40 тасини катта бўлмаган ва ўртача фирмалар яратганлар.

Ҳавони конденсионерлар ёрдамида тозалаш, шарикли ручка, целлофан, реактив двигатели, инсулин, ксерография, вертолёт, нефтни каталитик крекинг усулида тозалаш соҳасидаги ютюқларнинг кўплари мустақил, эркин бўлган ихтирочилар ақли билан кашф этилган. 

 

Таянч иборалар

-соф рақобат

-корхона соф даромади

-корхона фоидаси

-олигополия

- монополия

- ялпи махсулот ялпи даромад

-ишлаб чикариш рентабеллиги.

 

Назорат ва мулохаза саволлари

1. Ракобат нима ва у нима учун керак?

2. Ракобатни кандай турлари бор?

4. Мнополия, монопсония, олигаполия деганда нимани тушунасиз?

5. Эркин ракобат шароитлари кандай?

6. Монопол корхона ракобатда беладими?

7. Мнопол корхонанинг ракобатда булишига мажбур этадиган шартлар?

8. Олигополия нима ва қайси шароитларда ўзини намоён қилади.

 

Адабиётлар

1. Пиндак Р. Даниель Р. «Микроэкономика» М. 1992

2. Хамдамов К. Махмадиев У.  «Микроиктисод» Т. 2000

3. Рўночная экономика, кол. авторов, М. 1992. том-1, част 1

4. Улмасов А. «Иктисодиёт асослари» Т. 1997

 


[zofa714@list.ru]
Дарслик бўйича мулоҳазаларингиз бўлса муаллифга хат юборишингиз мумкин!