[Орқага]  [Бош саҳифа]  [Мундарижа]  [Кейинги саҳифа]           [Лотинчага ўгириш]

 

6-Мавзу. Ишлаб чиқариш харажатлари. Харажатлар тўғрисида тушунча.

6-мавзу: Ишлаб чиқариш харажатлари

Харажатлар тўғрисида тушунча

 

         Корхона, фирманинг бозорга маҳсулот етказиб беришдаги қобилияти ва интилишини белгиловчи энг муҳим омиллардан бири бу ишлаб чиқариш харажатларидир. Ҳар қандай товарни ишлаб чиқариш ўзининг нисбатан камёблиги туфайли маълум баҳосига эга бўлган иқтисодий ресурслар харажатини талаб этади. Корхона ёки фирма бозорга чиқаришга интилган қандайдир товарнинг миқдори, бир томондан, уни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган баҳога (харажатларга) ва ресурслардан  фойдаланиш самарадорлигига боғлик бўлса, иккинчи томондан, бозорда сотиладиган товарнинг баҳосига боғлиқ бўлади.

         Иқтисодчилар харажатларга барча тўловларни – ташқи ва ички тўловларни, охиргисига нормал фойданиҳхам қўшиб ҳисоблайдилар. Улар ресурсларни мўлжалланган фаолият доирасида тўплаш ва сақлаш учун зарур бўладилар. Агар бухгалтерни фирма ёки корхонанинг молиявий баланси қизиқтирса ҳамда у актив ва пассивни назорат қилиб борса, корхона (фирма) нинг ўтган даврлардаги фаолияти фойдалилигини баҳоласа, иқтисодчилар ва корхона раҳбарлари эса аксинча, корхонанинг келажаги билан қизиқадилар. Уларнинг олдиларида харажатларни қандай қилиб камайтириш ва рентабелликни ошириш зарурлиги вазифаси туради. Улар, ўз навбатида, иқтисодий ёки фақат шу турдаги товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган харажатлар билан қизиқадилар. Бунда шу товар ўрнига бошқа турдаги алтернатив товар ишлаб чиқариш мумкин бўлмайди ва  маълум турдаги ресурслар танланади. Натижада фирма ёки корхонанинг ресурсларидан энг яхши даражада фойдаланиш имкониятлари саклаб қолинади.

         Иқтисодий харажатлар. Ҳозир ишлаб чиқариш харажатларини алохида фирма ёки корхона шароитида ўрганамиз. Юқорида берилган тушунчаларга асосланиб айтишимиз мумкинки, иқтисодий харажатлар – бу фирма ёки корхона тўлаш шарт бўлган тўловлардир ёки корхона (фирма) ресурсларни альтернатив ишлаб чиқаришларда фойдаланишдан корхона ўзига жалб этиш учун ресурсларни етказиб берувчиларга кўрсатиш шарт бўлган фойдадир. Бундай тўловлар ё ташқи, ёки ички тўловлар бўлиши мумкин. Корхона (фирма)нинг ўз ҳисобидан меҳнат ресурслари, хом ашё, ёқилғи, транспорт хизматлари, энергия ва бошқалар билан таъминловчилар фойдасига берадиган пул тўловлари, яъни пул харажатлар – ташқи харажатлар деб аталади. Бошқача сўз билан айтсак, ташқи харажатлар шу корхона (фирма)га эгалик қилмайдиган таъминловчи ташкилотларнинг ресурслари учун тўловлардан иборатдир. 

         Аммо корхона булардан ташқари, фақат ўз ихтиёрида бўлган маълум хил ресурслардан ҳам фойдаланиши мумкин.

         Ресурслардан фойдаланиш бўйича бўладиган харажатлар ички харажатлар, яъни ҳақ тўланмайдиган харажатлар деб аталади.  Корхона нуқтаи назаридан реслар талаб этади.

         Ресурслардан фойдаланиш бўйича бўладиган харажатлар ички харажатлар, яъни ҳақ тўланмайдиган харажатлар деб аталади. Корхона нуқтаи назаридан ресурслар энг фойдали мақсадларда ишлатиш бўйича пул харажатларни унинг ички харажатларига тенг келади. Масалан, қандайдир савдо магазини эгаси уни қуриш учун ўз ихтиёридаги жойдан фойдаланади. Бунда у ҳар ойлик режа фойдасидан воз кечади, акс ҳолда у бу жойни бошқаларга ижарага топшириб, фойда кўриши мумкин эди. Ёки бошқа мисол олсак, хусусий корхона раҳбари менежментлик соҳасидаги хизматларини бошқа фирмага топшириб ўз иш ҳақидан воз кечиши мумкин эди.

 

Қиска муддатли ва узок муддатли даврдаги харажатлар

 

         Корхона ёки тармоқнинг берилган ҳажмдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун қиладиган харажатлари ишлаб чиқаришда банд бўлган барча ресурслар миқдорини ўзгартириш имкониятларига боғлиқдир. Фойдаланиладиган кўпгина ресурслар миқдори – кўпинча жонли меҳнат турлари, хом ашё, ёқилғи, энергия ва бошқалар – осонгина, тез ўзгартирилиши мумкин. Бошқа ресурсларни ўзлаштириш учун кўп вақт талаб қилинади. Масалан, қайта ишлаш саноати корхоналари, яъни унинг ишлаб чиқариш бинолари майдонлари, ундаги машина ва дасгохларнинг миқдори узоқ вақт мобайнидагина ўзгартирилиши мумкин. Айрим оғир саноат тармоқларида ишлаб чиқариш қувватини ўзгартириш учун бир неча йиллар талаб этилади.    

           Қисқа муддатли давр: ўзгармас қувватлар. Ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган ресурслар миқдорини ўзгартиришга турлича вақт кетганлиги туфайли,қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврлар ажратилади. Қисқа муддатли давр – бу корхона ўзининг ўзгармас ишлаб чиқариш қувватидан интенсив фойдаланиш даражасини ўзгартириш учун етарли миқдордаги даврдир...

Узоқ муддатли давр. Ўзгариб турадиган қувватлар. 

         Амал қилиб турган корхоналар (фирмалар) вакиллари, раҳбарлари нуқтаи назаридан узоқ муддатли давр – бу анча узун бўлган давр бўлиб, бунда банд бўлган барча ресурслар ва ишлаб чиқариш қуввати миқдорини ҳам ўзгартириш мумкин бўлади. Тармоқ нуқтаи назаридан олсак, узоқ муддатли давр шунингдек, ўз ичига уни таркибида амал қилиб турган фирмалар бўлиниб тармоқни  тарк этиб кетиши, янгилари эса яратилиб тармоқ таркибига қўшилиши учун етарли бўлган вақтни ўз ичига олади. Агар қисқа муддатли давр – қувватларни ўзгартириш  мумкин бўлмаган даврдан иборат бўлса, узоқ муддатли давр ўзгарувчан қувватлар давридир. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг камайиб бориши ёки «нисбатлар ўзгариши» қонуни. 

Бу қонун шуни тасдиқлайдики, маълум вақтдан сўнг ўзгарувчан ресурслар бирлигини (масалан, меҳнатни) ўзгармас ресурсларга  (масалан, ер, капиталга) сарфни ошириб бориш ҳар бир кейинги ўзгарувчан ресурс бирлигига тўғри келадиган қўшимча пировард маҳсулотни ишлаб чиқаришни камайтиради.

         Бошқача қилиб айтсак, агар шу машиналарда хизмат қилувчи ишчилар сони ошиб борган сари маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳам пасайиб бора беради.

         Масалан, унча катта бўлмаган мебель ишлаб чиқариш устахонасида маълум миқдордаги токарлик, рандаловчи, кесувчи ва шунга ўхшаш дасгоҳлар мавжуд.

Агар шу фирма атиги икки ишчини ишга жалб этадиган бўлса, умумий ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлиги даражаси пасайиб кетган бўлар эди. Бу ишчилар бир ишдан иккинчи ишга ўтиб, иш вақтини бекор кеткизиб юрар эдилар ва ишлаб чиқариш самарадор бўлмай қолар эди. Ишчилар сонини ўстириш билан бу камчиликлар бартараф этилар эди. Дастгоҳлардан фойдаланиш тулиқ бўлиб, ишчилар аниқ операцияларни бажаришда ихтисослашар эдилар, натижада бекорчи вақтлар камайиб, самарадорлик ортар эди ...

         Ишчиларни кейинчалик яна кўпайтириб бориши уларнинг ортиқчалиги муаммосини келтириб чиқаради. Ўзгармас ишлаб чиқариш қуввати шароитида ҳар бир ишчига шунча кам дастгоҳлар тугри келар эди. Ишчилар сонини янада ошириб бориш бутун ишлаб чиқаришни улар билан тўлдириб юбориш  бўлар эди, натижада ишлаб чиқариш жараёни тўхтайди. Бу қонун бўйича демак, чегаравий маҳсулот йўқолиб кетмоқда. Бошқа мисол. Бир гектардан олинадиган ҳосилдорлик. Фермернинг ихтиёрида ўзгармас 80 га ери бор. Фермер шудгорни культивация қилмасдан ҳар гектардан 40 центнер ҳосил олди дейлик. Биринчи ишлов бергандан сўнг ҳосил гектаридан 50 центнерга ошди. Иккинчи ишловдан сўнг ҳосил 57 центнерга, учинчи ишловдан сўнг – 61 центнерга, тўртинчидан сўнг – 63 центнерга етади. Далага кейинги ишлов беришлар ҳосилдорликни унчалик оширмади. Агар иш бошқача бўлганда эди, бутун дунёнинг донга бўлган талабини атиги шу 80 га ерни фақат интенсив ишлаш йўли билан қондириш мумкин бўлар эди. Ҳақиқатда ҳам, ишлаб чиқаришнинг (натижанинг) камайиб бориши рўй бермаганда эди, бутун ер юзини битта гулдон ҳажмидаги ердан олинган ҳосил билан боқиш мумкин бўларди.    

Доимий, ўзгарувчан ва умумий харажатлар

 

         Доимий харажатлар деб ҳажми ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига қараб ўзгармайдиган харажатларга айтилади. Доимий харажатлар корхона ишлаб чиқариш дастгоҳларининг борлиги, амал қилиши билан боғлиқ харажатлар бўлиб, улар корхона ҳеч нарса ишлаб чиқармаса ҳам амалга оширилади (корхона томонидан тўланади). Одатда, доимий харажатларга қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятлар тўлови, режа тўловлари, бинолар ва дастгоҳлар амортизациясининг бир қисми, суғурта тўловлар, корхона мутахассисларини тайёрлаш тўловлари, раҳбар ходимларига ҳақ тўлашлар киради.

 

Ўзгарувчан харажатлар

 

         Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг  ўзгаришига боғлиқ ҳолда ўзгарадиган харажатлар миқдорига ўзгарувчан харажатлар дейилади. Уларга хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, транспорт хизматлари, меҳнат ресурсларининг кўпгина

қисми учун ва шунга ўхшаш меҳнат ресурслари учун харажатлар киради. Шуни айтиш керакки ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг бир бирликка ўсиши (ёки камайиши) билан ўзгармас харажатлар суммасини ўсиши (ёки камайиши) доимий бўлиб қолмайди. Ишлаб чиқаришнинг кўпайиши жараёнида ўзгарувчан харажатлар қандайдир вақт мобайнида паст суръатлар билан ортиб боради: шундай ҳолат ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг маълум миқдоригача давом этади. Шундан сўнг ўзгарувчан харажатлар ўар бир кейинги ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун юқори суръатларда ошиб боради. Ўзгарувчан харажатларнинг бундай ҳаракати фойдалиликнинг (қайтимни) камайиб бориши қонуни билан белгиланади.

 

Харажатларнинг умумий суммаси

 

         Бу иборанинг ўзи кўрсатиб турибдики берилган ҳар бир ишлаб чиқариш ҳажмидаги доимий ва ўзгарувчан харажатлар – «харажатларнинг умумий йиғиндиси (суммаси) дир».

         Маҳсулот бирлиги учун тўғри келган харажатлар ўртача харажатлардир. Хусусан, худди харажатларнинг ўртача миқдори одатда маҳсулот бирлиги учун белгиланган баҳо билан таққослашда ишлатилади ...

 

Пировард харажатлар

 

         Пировард харажатлар (МС) деб яна бир маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ортиқча (қўшимча) харажатларга айтилади. Пировард харажатлар умумий харажатлар йиғиндиси (суммаси) ўзгаришининг (ТС) ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг (миқдори) ўзгаришига Q нисбати билан топилади:

         МС қ умумий харажатлар (ТС) нинг ўзгариши 

         ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори (Q) нинг ўзгариши.

         Бизнинг мисолимизда  Q - нинг ўзгариши ҳар доим бир (1) га тенг бўлганлиги учун МС ни биз яна бир бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш учун кетган харажатлар деб қабул қилдик. Учинчи жадвалдан кўриниб турибдики дастлабки бир дона маҳсулотни ишлаб чиқариш умумий харажатларни  100 доллардан 190 долларга оширади. Шунинг учун шу биринчи бир дона маҳсулотни ишлаб чиқариш учун қўшимча ёки пировард харажатлар 90 долларни ташкил этади. Иккинчи бир дона маҳсулотни ишлаб чиқариш учун пировард харажатлар  80 доллар бўлади  (190+80=270 дол; 270дол – 190 дол); пировард харажатлар учинчи бир бирлик мақсулот учун 70 дол (270+70=340 дол; 340 дол – 270 дол) га тенг бўлади ва х.к. 3-жадвалнинг 8-катагида ҳар 10 бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришнинг пировард харажатлари (МС) келтирилган.

         МС  ни, шунингдек, ўзгарувчан харажатлар суммаси кўрсаткичларидан фойдаланиб (3-катакда) аниқлаш мумкин. Чунки умумий харажатлар йиғиндиси билан ўзгарувчан харажатлар йиғиндиси орасидаги фарқ (4-катак  3-катак) ўзгармас харажатларнинг доимий миқдорини беради. Бизнинг мисолимизда: 100-0=100;  190-90=100;  270-170=100;  340-240=100;  400-300=100 ва х.к.  Бундан келиб чиқадики, умумий харажатлар суммасининг ўзгариши ҳар доим қўшимча бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ўзгарувчан харажатлар суммасининг ўзгаришига (фарқига) тенг бўлади.

Масалан, бизнинг жадвалимиз бўйича: 100-190=90:

 270-100=170;  340-100=240;  400-100=300;  470-100=370 ва х.к.

         Пировард харажатлар  (МС) фирма корхонанинг охирги маҳсулот бирлигини ишлаб чиқарган ҳолда қиладиган харажатларини кўрсатади ва шу билан бир вақтда шу охирги бирлик маҳсулотга ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганда оладиган «тежамини» ҳам ифодалайди.

Ўртача харажатлар бундай маълумотларни бермайди. Масалан, фараз қиламизки фирма ёки корхона раҳбари шу охирги 3 ёки 4 бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш керакми ёки йўқми деб ўйлаб турибди, бу тўғрида ҳали бир қарорга келгани йўқ. Жадвалдан кўриш мумкинки, тўрт (4) бирлик маҳсулот ишлаб чиқарилганда умумий харажатлар (АТС) 100 дол. бўлади. Лекин фирма уни ишлаб чиқариш учун ўз харажатини 100 дол.га оширмайди ёки аксинча, тўртинчи маҳсулотни ишлаб чиқармаса 100 дол. «тежаб» қолмайди.

Ҳақиқатда шу ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг ўзгариши фақат 60 дол. ни ташкил этади (340-400=60 дол. 3-жадвалдаги 4 ва 8 катакка қаранг).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 

7 – расм. Ишлаб чиқариш харажатларининг турларга бўлиниши

 

         Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми тўғрисида, яъни фирма бир неча дона маҳсулотни кўпроқ, ёки камроқ ишлаб чиқарадими деган қарорга келиш одатда пировард характерга эга бўлади.

         Пировард харажатлар маҳсулот ҳажмининг бир бирликка кўпайиши ёки камайиши билан боғлиқ бўлган харажатларни ўзгаришини кўрсатади (8 катак).

         Пировард харажатларни пировард тушум (маҳсулот сотишдан келган пул маблағлари) билан таққослаш, маҳсулот ҳажмининг бир бирликка ортиши ёки камайиши билан боғлиқ тушум ўзгаришини кўрсатади ва фирмага ишлаб чиқариш ҳажмининг у ёки бу томонга ўзгариши фойдалилигини юзага чиқаришга имкон беради.  

 

Ресурсларнинг тақсимланиши ва ишлаб чиқариш

имкониятлари

 

Меҳнат ва моддий ресурсларнинг чекланганлиги товарлврни ишлаб чиқаришда ҳар қандай комбиниацияни амалга оширишга имконият бермайди; ёки иқтисодиётга – бир вақтнинг ўзида ҳам Х, хам V турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш имкониятини бермайди. Демак, қайси турдаги товарни ва хизматларни ишлаб чиқариш зарур, қайси турдагиларидан воз кечиш лозимлиги тўғрисида  бир қарорга келиш керак бўлади.

         Биз аввал кўрганимиздек, ҳақиқатдан чексиз бўлган талабларни қондириш учун фойдаланиш зарур бўлган бу ресурслар нисбатан камёбдирлар. Шу туфайли альтернатив йўл билан улар орасидан энг фойдалилигини танлаб олишга тўғри келади. Бошқа турдаги маҳсулот миқдорини ишлаб чиқаришдан воз кечиб ҳар қандай турдаги шу маҳсулотнинг маълум миқдорини олиш – шу маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатлари деб аталади.

         Шундай қилиб вақтнинг ўзида шу ресурс ҳисобига икки турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бўлмайди. Масалан, «Электроаппарат» ишлаб чиқариш бирлашмасида электростанциялар, подстанциялар системаси ва шохобчаларини бошқариш, автоматлаштириш, ҳимоя қилиш ва сигналлаштириш учун мўлжалланган ПКР типидаги панел маҳсулотни ишлаб чиқаришни ҳар қандай миқдорда ошириш бошқа турдаги уй-рўзғорда ишлатиладиган «Осиё» электр дазмолини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларнинг бир қисмини жалб этишни талаб этади.

         Аксинча хулоса қилсак ҳам тўғри бўлади: агар биз «Осиё» электр дазмоли (Х) маҳсулотини ишлаб чиқаришни оширмоқчи бўлсак, у ҳолда бунинг учун зарур бўлган ресурсларни ПКР панелини (V) ишлаб чиқаришни камайтириш ҳисобига олишимиз мумкин. Жамият бир-бирини инкор қилувчи мақсадларни кузда тутолмайди.

         Қуйидаги 4-жадвал маълумотлари мисолида буни кўришимиз мумкин.

Ресурсларни тўла бандлиги шароитида «Осиё» электр дазмоли ва ПКР панели ишлаб чиқариш имкониятлари

 

4-жадвал

 

 

Маҳсулот тури

Ишлаб чиқариш альтернативи

А    В    С    Д    Е     

«Осиё» электр дазмоли

(юз минг дона)

ПКР панели (минг дона)

0     1     2     3    4

 

10   9     7     4    0

 

         Альтернатив А га кўра бизнинг иқтисодиётимиз ўзининг барча ресурсларини ПКР панелини ишлаб чиқаришга қаратиб альтернатив Е  да эса барча бор бўлган ресурсларни «Осиё» электр дазмоли ишлаб чиқаришга қаратган (сарфлаган). Бу икки ҳолатда кўриниб турибдики, ресурсларнинг тақсимланиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Одатда, ҳар қандай иқтисодиёт ишлаб чиқариш воситалари ва халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун ўзининг умумий ресурсларини тақсимлашда  мутаносибликка (балансликка) амал қилади.

         Альтернатив А  дан Е га томон ҳаракат қилинганда истеъмол буюмлари ишлаб чиқариш ҳажми ортади. Қандай қилиб? Ишлаб чиқариш воситалари – ПКР панели ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларни камайтириб бориш йўли билан, чунки биз биламизки, халқ истеъмол товарлари тўғридан-тўғри бизнинг талабимизни бажаради. Шунинг учун альтернатив Е томонга қараб ҳаракат қилиш қизиқарли туюлади. Шу йўналишда ҳаракат қилиб жамият ўзининг кундалик талабини қондириб боради. Лекин бундай сиёсат қимматга тушади.    

         Вақт ўтиши билан ресурсларнинг бундай тақсимланиши жамиятга катта зарар келтиради, чунки унинг ишлаб чиқариш харажатларининг ишлаб чиқариш воситалари захираси ҳажми камаяди, ҳар ҳолда кўпаймайди, ишлаб чиқаришнинг қуввати пасаяди...

         Қуйидаги 12-чизмада эгри чизиқнинг ҳар бир нуқтаси икки хил маҳсулотнинг максимал миқдорда ишлаб чиқариш ҳажмини ифода этади. Демак, эгри чизиқ қандайдир чегарани кўрсатади. Шу икки турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг турли  комбинацияларини, ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғида акс эттиргандек амалга ошириш учун жамият ресурсларни тўла банд этиши ва тўлиқ маҳсулот ишлаб чиқариш ҳҳажмини таъминлаши зарур.

 Эгри  чизиқдаги “Осие” электр дазмоли ва ПКР панели ишлаб чиқариш боғлиқлик-ларнинг ҳаммаси, фақат барча ресурслардан янада самарадор фойдаланиш натижасида, уларни максимал миқдорда олиш мумкинлигини кўрсатади. Эгри чизиқдан ташқарида турган, масалан W нуқта чизма устидаги ҳар қандай нуқтадан афзалрок бўлиши мумкин, лекин бор бўлган шу ресурслар ва шу технология ёрдамида бундай нуқтага эришиб бўлмайди. Ресурсларнинг чекланганлиги бунга  йўл  қўймайди.

         4-жадвалдаги  маълумотни  ўрганадиган  бўлсак, альтернатив А дан В га  сурилганда, биз  кўрамизки, бир дона «Осиё» электр дазмоли ишлаб чиқариш харажатлари бир дона ПКР панели ишлаб чиқариш харажатларига тенг бўлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8-расм. Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи

 

Кейинчалик қўшимча ишлаб чиўариш имкониятлардан фойдаланиб  В дан С га, Сдан Д га ва х.к. ўтадиган бўлсак, биз учун энг муҳим иқтисодий принцип, қоида намоён бўлади. Альтернатив Адан альтернатив Е га сурилиш жараёнида эса ҳар бир

қўшимча «Осиё» электр дазмоли олиш учун йўқотилган ПКР панеллари қиймати ортиб боради (10-9=1; 9-7=2; 7-4=3). Аксинча, Е дан А га қараб ҳаракат қилинганда ҳар бир қўшимча ПКР панели ишлаб чиқариш харажатлари

 

 

шунга мувофик  1/4 , 1/3 , 1/2 ишлаб чиқариш харажатларига тенг бўлади ва бир дона «Осиё» электр дазмоли ишлаб чиқариш 4 хил сурилишнинг ҳар бирига мос келади. Бирон-бир турдаги товарни ишлаб чиқариш харажатларига шу корхона ёки фирманинг аник ҳақиқий пул ҳисобидаги  иқтисодий харажатлари (ишчи ва хизматчиларнинг иш хаки, хомашё, материаллар сарфи, мулк учун ижара ҳақи тўловлари ва бошқалар) киритилади.

 

                      Харажатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9 – расм. Узоқ муддатли ўртача харажатлар ўрта чизиғи: мумкин бўлган беш хил йирикликдаги корхонада.

 

Бу ерда ҳар бир қўшимча товар бирлигини ишлаб чиқариш бўйича иқтисодий харажатлар билан умумий иқтисодий харажатлар ўртасида фарқ бор. Масалан, учинчи бирлик «Осиё» электр дазмолини ишлаб чиқариш харажатлари 3 бирлик ПКР панелига тенг (=7-4) булса, шу 3 бирлик ҳажмида «Осиё» электр дазмолини ишлаб чиқариш умумий харажатлари эса 6 бирлик ПКР панелига тенг бўлиб қолади (=10-4 ёки 1+2+3).

 

Изокванта. Изокоста.

Ишлаб чиқариш-бу иш кучи ва капитални маҳсулот тайёрлаш учун ишлатиш жараёни. Ишлаб чиқариш фактори (омили) меҳнат, ер, капитал. Маълум техноголия билан ҳар бир ишлаб чиқариш омилларини бирга ишлатилишида қандай максимал маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқариш мумкинлигини ишлаб чиқариш функцияси кўрсатади.

        

         Q=F (k,l)

 

          Q – ҳажм

          F – функционал боғлиқлик

          k – капитал

 

Изокванта – бу ҳар хил ресурслар хажми бирга ишлатилганда, бир хил маҳсулотнинг ҳажмини кўрсатадиган эгри чизиқ. Изокванта тўплами изованталар картаси деб аталади.

 

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЎЛАМИНИ ОШИРИШ ВА

ХАРАЖАТЛАРНИ ЎЗГАРИШ

 

Ишлаб чиқариш кўламини ўсиши ва шунинг натижасида маълум миқдорда тежамни олиниши узок муддатли даврда корхона йириклигини тўғри танлаш билан боғлиқдир. Агар аниқ бир корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини аста-секинлик билан ошириб (кенгайтириб) бориш натижасида ўртача умумий харажатларнинг ўзгаришини синчиклаб таҳлил қиладиган бўлсак жавоб шундай бўлади. Дастлабки вақтларда ишлаб чиқариш қувватининг кенгайиши ўртача умумий харажатлар камайиши билан бирга келади. Лекин пировард натижада янги қуввватларни кўплаб киритиб борилиши ўртача умумий харажатлар (АТС) нинг ошиб кетишига олиб келади.

Турли йирикликдаги корхоналарга қўлланиладиган қиса муддатли харажатлар эгри чизиғи бўлакларидан (АТС–1, АТС–2 ва х.к.) иборатдир. Корхона ўзи истаган йирикликни (эгри чизи бўлакларини) танлаши мумкин: бунга корхонанинг вақти етарли бўлади. Эгри чизиқларнинг ҳар бири маълум ҳажмдаги маҳсулотнинг ҳар бир донасини ишлаб чиқариш бўйича энг кам харажат миқдорини ифода этади. Бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун минимал харажатларнинг бирини (1) корхонадагина таъминлаш мумкин. Агар фирма сотадиган махсулот хажми 20 бирликдан куп булиб, лекин 30 бирликдан кам бўлса, бу фирма янада камроқ ишлаб чиқариш харажатларига эришиш учун  2 (иккинчи)  корхонани кўрмоғи лозим.

         Ишлаб чиқариш кўлами юқори бўлганда умумий харажатлар суммаси  (миқдори) ортади, лекин шунга қарамай маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш харажатлари аввалгига қараганда кам бўлади ва х.к.

         Шундай қилиб, тадбиркор корхонанинг йириклигини танлаши бўйича барча зарурий ўзгартиришларни амалга ошириш учун етарли вақтга эга бўлиб, энг кам ўртача умумий харажатлар ҳисобига истаган ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариши мумкин.

 

Ишлаб чиқариш кўламининг ижобий самараси

                  

         Ишлаб чиқариш кўламининг ортиб бориши билан ўртача харажатларни камайтириш йўлида бир қанча омиллар таъсир этади:

1.     Корхона йириклигини ошиб бориши билан меҳнатни истисослаштириш;

2.     Бошқарув ходимлари меҳнатни истисослаштириш;

3.     Йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан, бунга имконият бўлган тақдирда, капиталдан самарали фойдаланиш;

4.     Кичик корхонага қараганда йирик ҳажмда маҳсулот ишлаб чикарувчилар томонидан кушимча тур маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

Ишлаб чиқариш кўламининг салбий самараси

Фирмани кенгайтириб бориш вақт ўтиши билан (маълум вақтдан сўнг) салбий иқтисодий оқибатларга ва натижада маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш харажатлари ўсишига олиб келиши мумкин.

         Салбий самара пайдо бўлишининг асосий сабаби йирик ишлаб чиқаришга айланиб кетган фирма фаолиятини самаралирок бошқариш, қийинчиликлари билан боғлиқдир. Унча йирик бўлмаган корхонада уни амал қилишига тегишли бўлган барча муҳим қарорларни битта-ягона маъмурий раҳбар қабул қилиши мумкин. Фирма йирик бўлмаганлиги туфайли шу маъмурий раҳбар ишлаб чиқариш жараёнларини  яхши тасаввур қилади ва шунинг учун фирманинг ҳар қандай фаолиятига тез киришиши, маълумотларни тез ўрганиб аниқ чора-тадбирлар кўриши мумкин. 

Аммо бундай қониқарли ҳолат фирманинг йириклиги ўсиб бориши билан ўзгариб кетади. Маъмурий аппаратни ишлаб чиқариш жараёнидан ажратиб турувчи бошқарув қобилиятлари шунчалик кўпайиб кетадики, олий раҳбар корхонадаги хақиқий ишлаб чиқариш жараёнидан анчагина ажралиб қолади. Йирик корхона даражасида бир киши учун энг фойдали қарор (чора) ларни қабул қилиш барча маълумотларни тўплаш, уни билиш ва қайта ишлаш мушкул бўлади. Жавобгарликни кўпчилик раҳбарлик лавозимидаги кишилар ўртасида тақсимлашга тўғри келади. Натижада турли раҳбарлик бўғинларида қабул қилинадиган чора-тадбирлар, буйруқлар бир-бирига зид бўлиб қолади. Оқибатда самарадорлик пасаяди, ишлаб чиқаришнинг ўртача харажатлари ўсади. Бошқача қилиб айтсак, барча ресурсларнинг 10% ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмини ундан камроқ,  масалан 5% даражада ўстиради. Шундай бўлиб чиқадики, ўртача харажатлар (АТС) кўпаяди. Демак, ишлаб чиқариш кўламининг ижобий ва салбий самараси ҳар бир тармоқ тузилишини белгиловчи энг муҳим омилдир. Шу масалани тушуниб етиш учун самаранинг минимал миқдори  (СММ) концепциясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу концепция шундан иборатки, бунда энг кам ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарган ҳолда корхона ўзининг узоқ муддатли ўртача харажатларини минимал даражада сақлаши мумкин. Қуйидаги 14-чизманинг «а» қисмидан кўриниб турибдики, бунга ишлаб чиқариш ҳажми Qq 1га тенг бўлганда эришиш мумкин. Биз айтишимиз мумкинки, 14-чизмадаги кесманинг узунлигига кўра ишлаб чиқариш ҳажмининг муттасил ўсиб туришига мос келадиган, шунга яраша кўпрок маҳсулот ишлаб чиқарадиган фирма, худди шундай ўзини минимал ўртача харажатлар билан таъминлайди. Умуман айтганда, q1, q2 кесма оралигида барча фирмалар бир хил даражада самарадор бўлиб чиқмоқда. Шундай қилиб турли йирикликка эга бўлган фирмалар ишлаб чиқариш харажатларни бир хил шакллантирганлар. Бундайларга кўпрок гўшт, мебель ишлаб чиқариш, егочни қайта ишлаш ва бошқа тармоқ корхоналари киради.         Энди бу холатларни 14-чизмада кўрсатилган ҳолат билан солиштириб  ишлаб чиқариш кўлами ижобий самарасининг ўсиши узоқ вақт талаб қилади, салбий самарасини ўсиши эса нисбатан узоқ давом этади, деган хулосага келамиз. Бунда горизонталь ўқнинг узун кесмасида ўртача харажатларнинг узоқ муддатли эгри чизиғи пасаяди. Бундай ҳолат кўпроқ автомобилсозлик, алюмин ишлаб чиқариш, пўлат ишлаб чиқариш ва оғир саноат тармоқларида учрайди. Бу демак шу берилган ҳажмдаги маҳсулотга истеъмолчи талаби бўлганда ишлаб чиқаришнинг етарли даражадаги самарадорлигига фақат саноат гигантлари унча кўп бўлмаган ҳолдагина эришиш мумкин.

Майда фирмалар, ишлаб чиқаришлар, минимал фойдалиликни таъминлай олмайдилар ва хақиқий қобилиятга эга бўлмайдилар. Барча фойдали самарадорликни ишлаб чиқариш ҳажми ҳисобига олиш жуда қийин бўлган ҳолларда амал қилиб турган бозор доирасидан ташқарига чиқишни, яъни табиий равишда якка ҳукмронликни талаб этиш мумкин, агар ижобий самара унча катта бўлмай, нисбий самара жуда тез рўй берадиган бўлса, минимал фойдалилик миқдори чизмада кўрсатилган маҳсулот ҳажми билан аниқланади. Бундай тармоқларда истеъмолчи талабининг ҳажми нисбатан майда ишлаб чиқаришларнинг яшашини маъқул кўради. Бундай тармоқлар гуруҳига, хусусан, чакана савдонинг кўпгина хиллари, айрим қишлоқ хўжалик соҳалари, енгил саноатнинг кўпгина тармоқлари киради. Масалан, нон ишлаб чиқариш, тикув, пойабзал ишлаб чиқариш тармоқлари. Бундай тармоқларда жуда кичик фирмалар, кўп ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарадиганларга қараганда, анча самаралироқ бўлиб чиқади.


 

 

10 –расм. Узоқ муддат вақт ичидаги ўртача харажатлар эгри чизиғи.

 

 

Таянч иборалар

-харажатлар тушунчаси;

-узок муддатли харажатлар;

-киска муддатли харажатлар;

-ишлаб чикаирш харажатлари.

-бой берилган имкониятлар харажати

-доимий харажатлар

-узгаувчан харажатлар

-ишлаб чикариш харажатлари эгри чизиги

-ўртача харажатлар

-қўшимча харажатлар

 

Назорат ва мулохаза саволлари

1. Харажат деганда нимани тушунасиз?

2. Фойдани кандай турлари мавжуд?

3. «Бой берилган имконият харажати» нима?

4. Харажатни кандай турлари мавжуд?

5. «Узгарувчан харажатлар» кандай харажат?

6. «Доимий харажатлар» га нималар киради?

7. Ишлаб чиқариш функцияси нима?

8. Изокванта нима учун керак?

9. Изокоста нимани билдиради?

10. Ишлаб чиқаришни битта омил сифатида қандай ташкил этилади?

11. Ишлаб чиқаришни иккита омил ҳисобида қандай ташкил этилади?

12. Корхона хажми деганда нимани тушунасиз?

13. Корхонахажмини самарадорликка таъсирини қандай кўринишлари бор?

 

Адабиётлар

1. Пиндак Р. Даниель Р. «Микроэкономика» М.: 1992.

2. Хамдамов К. Махмадиев У.  «Микроиктисод» Т.: 2000

3. Рыночная экономика, кол. авторов, М.: 1992. том-1, част 1

4. Улмасов А. «Иктисодиёт асослари» Т.: 1997


[zofa714@list.ru]
Дарслик бўйича мулоҳазаларингиз бўлса муаллифга хат юборишингиз мумкин!