[Орқага]  [Бош саҳифа]  [Мундарижа]  [Кейинги саҳифа]           [Лотинчага ўгириш]

 

5-Мавзу. Истеъмолчининг ҳаракати назарияси.

5-мавзу. Истеъмолчининг ҳаракати назарияси

Талаб эгри чизиқлари шаклини нима белгилайди ёки бозор талабини қандай омиллар вужудга келтиради?

         Бозордаги айрим маҳсулотнинг ҳар бир харидори хулқини куриб чиқамиз, масалан: 1999 йил сентябр ойида Тошкент шаҳридаги картошкага бўлган талаб. Унга бўлган талабни қандай шартлар келтириб чиқаради? Сўраб чиқиш орқали ҳар бир харидорнинг шахсий талаб эгри чизиқларини чизиш мумкин. Шунда бозордаги умумий талаб эгри чизиқларини ҳосил қилиш учун, биз нарх ўзгаришларининг ҳар бир ҳолатидаги шахсий талаб эгри чизиқларини горизонтал қўшиб чиқишимиз керак бўлади.

                  

 

 

 

 

 

 

 

  Усмоновлар уй           

     хўжалиги

 

 

 

 

 

 

 

 


        Ҳакимовлар уй        

           хўжалиги 

 

 

 

 

 

 

 

 


Иккала оиланинг

             талаби

 

 

Q – картошкага бўлган талаб;

P – картошканинг нархи.

 

Энди биз Усмонов, Ҳакимов ва х.к. оилаларда картошкага бўлган талабни қандай сабаблар юзага келтирганлигини аниқлашимиз керак. Ушбу саволнинг икки ечимини кўриб чиқамиз:

1.     Чегаравий фойдалик назарияси.

Фойдалилик деганда, маҳсулотдан ёки кўрсатилган хизматдан олинган қониқиш тушунилади. Фойдалилик умумий ва чегаравий турларига бўлинади.

Умумий фойдалилик – маҳсулотдан ёки кўрсатилган хизматдан олинган қониқишдир.

         Чегаравий фойдалилик – айрим маҳсулот ёки хизмат тўпламини қўшимча миқдорда олиш ҳисобига ўстирилган, кўпайтирилган умумий фойдалиликдир.

         Агар бошқа маҳсулот турларининг истеъмоли ўзгармаса, айрим бир маҳсулот ёки хизматга бўлган талабнинг туйиши оқибатида ушбу маҳсулот ёки хизматнинг навбатдаги миқдоридан олинадиган қониқиш пасаяди. Бу – чегаравий фойдалиликнинг камайиб бориш қонунидир.

 

         Фойдалилик функцияси: бу истеъмол қилинувчи маҳсулот ёки хизмат ҳажми билан истеъмолчи эришган фойдалилик (қониқиш) даражасининг нисбийлигидир.

Фойдалилик функцияси – кишининг афзалликни фараз қилиш услубидир. Фойдалилик функцияси қуйидаги кўринишга эга:

                                           U = f (Qx,Qy)                 (1)

f - U (фойдалилик даражаси)нинг қавс ичидагилар ўзгаришига боғлик бўлган функция белгисидир;

Qx- х  маҳсулот ҳажми;

Qy- у  маҳсулот ҳажми.

Фойдалилик функцияси шундай фаразки, у киши эришувчи фойдалилик фақат аниқ бир муддат вақт ичида, масалан ҳафта мобайнида, у истеъмол қиладиган маҳсулотлар сони Х (Qx) ва Y (Qy) га боғлиқдир. Биз фойдалилик функциясига истаганча ўзгарувчиларни қушишимиз мумкин. (1) - тенглама фойдалиликнинг соддалаштирилган функцияси.

         Х махсулот миқдорининг чегаравий фойдалилигини  MUx, унинг нархини эса - Px, Y маҳсулотининг чегаравий фойдалигини MUy ва унинг нархини Py, оркали белгилаймиз у холда:

 

    (MUx/Px)=(MUy/Py)     (2)            ёки          (MUx/MUy)=(Px/Py)    (3)         

 

(2) - тенглама алоҳида харидорнинг талаб мувозанати тенгламаси. Биринчи қисм икки маҳсулот нархининг нисбатини акс эттиради. Чап қисми эса харидорнинг субъектив, унинг назоратидаги баҳолашни акс эттиради.

(3) - тенглама универсал характерга эга ва у оила даромадига боғлик эмас. Агар оила даромади ва қолган барча маҳсулот нархлари ўзгаришсиз қолса-ю, Х маҳсулот нархи ўзгарса, у ҳолда (3) - тенглама бузилади. Рx нарх пасайса, унда ҳар қандай Y маҳсулот учун

 

                                           (MUx/MUy)>(Px/Py)    

 

Тенгликка эришиш учун оилалар катта ҳажмда Х-маҳсулотларни сотиб ола бошлайди ва бу MUx нинг тушиб кетишига олиб келади. MUx (3)-тенглама бажарилгунга қадар пасайиб боради. 

         Қандайдир маҳсулот нархининг пасайиш О нуқтаси шу маҳсулот QD ҳажмининг кўтарилишига олиб келади. Шу билан талаб эгри чизиғининг пасайиш характерини тушунтириш мумкин.

Масалан: Ивановлар оиласи 1-ҳафтада 1кг картошка учун 5 сўмдан тўлашга тайёр, 2 кг – 4 сўмдан; 3 кг  - 3 сўм ; 4 кг - 2,5 сўм; 5 кг - 2 сўм;      6 кг - 1,7 сўм; 7 кг - 1,5 сўм. Лекин бозорда Ивановлар талабига боғлиқ бўлмаган нарх ўрнатилади. Фараз қилинг, бозорда 1кг картошка – 2 сўм. Ўшанда Ивановлар 1 кг картошка учун 5 сўм тўлашга тайёр эдилар, демак улар 3 сум тежаб қоладилар; 2 кг да 2 сўм. Лекин 6 кг ни улар сотиб олмайдилар, чунки уларнинг шу маҳсулот ҳажмини субъектив баҳолашлари бозор баҳосидан пастдир. Демак, ҳар қандай хўжалик маҳсулотни шахсий субъектив баҳолашлари билан шу маҳсулот нархи тенглашмагунча сотиб оладилар.

2.     Бефарқлилик эгри чизиқлари концепцияси

Ушбу услуб итальян олими В. Паретти томонидан таклиф этилган. Асосида: 2 хил эгри чизиқ – бюджет чизиғи ва бефарқлилик эгри чизиқлари аталмиш чизикларнинг геометрик бирлиги ётади.

         Бюджет чизиғи: Шартли равишда бу оила бюджетининг кийим-кечак ва озиқ-овқат сонига бўлинишидир, яъни 2 маҳсулот.

Подпись: Кийим-кечак

                       X

U

 

                                                           Y

                   3-расм. Бефарқлилик эгри чизиғи

 

Оила даромади шу ҳолда пасаядики, маҳсулот нархи ўзгармас const, бюджет чизиғини параллел равишда пастга силжишга олиб келса. Агар даромад ўсса, бюджет чизиғи тепага (юқорига) силжийди. Маҳсулотлар нархининг нисбий ўзгариши эгри чизиқ қиялигининг ўзгаришига олиб келади. Агар улар оила субъектив баҳолаши орқасида кийим-кечик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар хил комбинацияси асосида ўз эҳтиёжларини бир хил қондира олсалар, у ҳолда оила ушбу маҳсулотлар, шунингдек унинг  бирикмаларига «бефарқ» деб ҳисобланади.

 

Кўрилаётган                 кийим-кечак                  озиқ-овқат

комбинация                         (С)                                 (F)

    a                                        10                                    5

    d                                         7                                    10

    c                                         5                                    20

    b                                         4                                    30

 

U – бефарқлилик эгри чизиқлари

 

Бефарқлилик эгри чизиқлари картаси

 

Биз кординаталар текислигида кийим-кечак ва озиқ-овқат миқдорларининг конкрет комбинациялари акс этган хоҳлаган нуқтани танлаб олишимиз ва яна бир оиладан сўраш орқали ушбу нуқтадан ўтувчи яна битта бефарқлилик чизиғини тузишимиз мумкин. Шу операцияни N марта бажариб, биз бефарқлилик эгри чизиқлари йигиндисини ҳосил қиламиз, бу – бефарқлилик эгри чизиқлари картаси деб аталади. Бефарклилик эгри чизиқлари картаси – одамнинг афзал кўришини изоҳлаш йўли.

        

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Карта икки маҳсулотнинг хоҳлаган истеъмол даражасида шу маҳсулотларнинг ўрин олиш нормасини кўрсатади. Бефарқлилик эгри чизиқлари картаси битта графикда учта ўзгарувчанларнинг ўзаро муносабатини кўрсатади:

1)   1-маҳсулотнинг ҳажми (озиқ-овқат)

2)   2-маҳсулотнинг ҳажми (кийим-кечак)

3)   фойдалилик.

Бефарқлилик эгри чизиқлариистеъмолчи бир-биридан фарқламайдиган тупламлар йиғиндисининг ифодасидир.

Биз кўриб чиқадиган тўплам кийим-кечак ва озиқ-овқат комбинацияларидан иборат. Эгри чизиқдаги ҳар қандай тўпламнинг қанотланиш даражаси худди бошлангич а-тўпламидаги кабидир. Истеьмолчи бефарқлилик эгри чизиғидаги тўпламларни бир-биридан фаркламагани учун шундай хулоса чиқариш мумкинки, ҳар қандай тўпламнинг фойдалилик даражаси бир хил. Бефарклилик эгри чизиқлари  манфий қияликка эга бўлиши керак, негаки, Х ва Y истеъмолчи учун фойдали бўлса, у ҳолда каттарок ҳажмдаги маҳсулот кичигига нисбатан  салмоқ кашф этади. Масалан:

 

Тўплам

Qу

банан

Qx

олма

М1

10

4

М2

6

5

М3

3

6

М4

1

7

 

Киши ҳафтада  М3 – (У ва Х маҳсулоти) – 3та банан ва 6та олма истеъмол қилади. Агар тўпламдан 1та бананни олиб қуйсак, бу истеъмолчига тўғри келмайди, чунки кўплик камликка нисбатан устунлик қилади, шундай қилиб М5 тўплами (2та банан ва 6та олма) М3 тўпламга нисбатан камроқ фойдалик келтиради. Шунинг учун М5 – М1 жойлашган эгри чизиқда бўлолмайди. Уша эгри чизиққа қайтиш учун олмалар сонини бананларнинг камайган сонига ошириш керак.

         U маҳсулотининг ҳар қандай Qy  миқдорга камайишини Х нинг қушимча қиймати билан тўлдириш керак бўлади, яъни Qx қиймати билан. Бундан шу кўринадики, (Qy/Qx) бефарқлилик эгри чизиғи қиялиги доимо манфий бўлади, чунки сурат ва маҳражи қарама-қарши белгига эгадир.

Ўрин алмашув чегаравий нормаси

 

Харидор бир маҳсулотдан қушимча миқдор олиш ҳисобига бошқа маҳсулотнинг қанча миқдоридан воз кечиши кераклигини кўрсатади (MRS). MRS бефарқлилик эгри чизиғидан конкрет нуқтанинг жойлашган ўрнига боғлиқ MRS – қиймати К нуқтасига уринма ўтказилган U эгри чизиғида, конкрет d нуқтасидан топилади. Агар U эгри чизиқ нуқталарига уринма ўтказилса, эгри чизиқ бўйлаб пастга силжиган сари MRS нинг абсолют қиймати камайиб боради. Бу фақат «ўрин  алмашув чегаравий нормасининг камайиш қоидаси» ни акс этдиради: оила қанча кам кийим-кечакка эга бўлса, унга яна бир миқдор кийим-кечакдан воз кечиш янада қийинлашиб боради ва кийим-кечак камчилигини қоплаш мақсадида янада кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари олиш керак бўлади.      

 

                                MRS = (Qкийим-кечак)/(Qозиқ-овқат)

 


         Y нинг Х га ўрин алмашишининг чегаравий нормаси (MRSxy) – ушбу бефарқлилик эгри чизиғида жойлашган ҳолатда, Х маҳсулотининг яна бир миқдорига эга бўлиш учун истеъмолчи воз кечмоқчи бўлган Y маҳсулотининг миқдоридир. 

 

Ўрин алмашишнинг чегаравий нормасибу Х миқдоридан қушимча миқдор олиш ҳисобига истеъмолчи воз кечмоқчи бўлган Y маҳсулотнинг белгиланган миқдори деб аниқланади. Шунинг учун у бефарқлик эгри чизиғининг қиялиги ва (-1) нинг кўпайтмасидир: Бефарқлик эгри чизиғи қиялиги манфий бўлгани учун:

 

         MRSxy = - (Qy/Qx)        

           

         Бефарқлик эгри чизиғининг киялиги Y нинг X га ўрин алмашиниш чегаравий нормасининг камайишини назарда тутади. Уларнинг киялиги истеъмолчи ушбу эгри чизиққа риоя қилган ҳолатда Y ни Х га урин алмаштиргани сари ўзгаради. Ўрин алмашишнинг чегаравий нормаси М1 ва М2 =4. Бу Х миқдоридан қушимча олиш ҳисобига истеъмолчи воз кечмоқчи бўлган Y миқдоридир.

MRS=4 шуни кўрсатадики, истеъмолчи бефарқлик эгри чизиғида қолган ҳолда яна битта ортикча олма олиш эвазига ҳафтасига ҳатто 4 та банандан ҳам воз кечишга тайёрлигини кўрсатади. Лекин MRS=4 шу ҳолда бўлади қачонки, тўплам таркибида ҳафтасига 10 та банан ва 4 та олма бўлса.

Y нинг Х га ўрин алмашиши чегаравий нормасининг камайиши бефарқлик эгри чизиқларига муҳим заминдир. Камаймайдиган ўрин алмашиш чегаравий нормалари ҳам бўлади. Масалан: Одам чой ичиш учун кофедан воз кечмайди. Чойнинг кофе орқали ўзгарган MRS и нолга тенг. Баъзи бир киши кофени умуман истеъмол қилмайди. Бу ҳолда кофенинг ўрин алмашиш чегаравий нормаси нолга тенг бўлади.

 

Тўплам

Qy

Qx

MRSxy

М1

 

10

4

 

4та y бирлиги

1та х бирлигига

 

3та у бирлиги

1та х бирлигига

 

2та у бирлиги

1та х бирлигига

М2

 

6

5

 

 

М3

 

3

6

 

 

М4

 

1

7

        

 

Шундай ҳоллар бўладики, ҳамма тўпламларда MRS=1. Бўндай ҳолда истеъмолчи кофе ва чойни  идеал алмашинувчилар сифатида қабул ққлади. У ҳамма вақт бир пиёла чойни бир пиёла кофега алмашишига қарши эмас. Лекин истеъмолчилар одатда ўзларининг ҳамма маблағларини 1та маҳсулотга сарфламайдилар. Бу ўрин алмашиш чегаравий нормаларининг камайиши мавжудлигини билдиради. MRSнинг камайиши туғрисида фикр тўла асослидир.

 


 

 

 


Масалан: агар сиз яланғоч бўлсангиз-у, лекин тўйгунингизча еб-ичишингиз мумкин бўлса, сиз қандайдир кийим-кечак топиш ҳисобига озиқ-овқатнинг анчагина қисмидан воз кечган бўлар эдингиз. Лекин озиқ-овқат ҳажмининг камайиб бориши билан бирга сиз бошқа хил манфаатлар ола борсангиз, у ҳолда сиз шу манфаатлар эвазига озиқ-овқатдан янада кўпрок воз кечар эдингиз.

Чегаравий фойдалиликбу қўшимча миқдор (маҳсулот, кўрсатилган хизмат) истеъмол қилиш ҳисобига фойдалиликнинг ўсишидир. Ўрин алмашиш чегаравий нормасини бефарқлик эгри чизиғида ҳар бир ўқдаги манфаатларнинг чегаравий фойдалилиги билан боғлаш мумкин. Тўпламдан Y маҳсулотнинг Qy миқдорини олиб кўйиш истеъмолчига зарар етказади. Фойдалиликни йўқотиш=QyMUy, бу ерда MUy – истеъмолчи учун Y нинг чегаравий фойдалилиги. Истеъмолчига аввалги қониқарли ҳолатига қайтариш учун лозим бўлган Y нинг йўқолган миқдори Х билан тўлдирилса, орттирилган фойдалилик: QxMUx (Mux - X нинг чегаравий фойдалилиги ). Агар истеъмолчи худди уша бефарқлик эгри чизиғига қайтиши керак бўлса, у ҳолда Х ни қўшишдан кейинги фойдалиликнинг ўсиши  олиб қўйилган Y нинг фойдалилигини йўқотишга тенг бўлади: Шундай қилиб:

 

                          QxMUx= - QyMUy        (4.1)

 

Шунга кўра: - (Qy/Qx) = MUx/ MUy= MRSxy       (4.2)

 

Шунинг учун Y ни Х га ўрин алмашишининг чегаравий нормасига худди Х нинг чегаравий фойдалигини Y чегаравий фойдалилигига муносабати каби қараш керак.

 

Бюджет (маблағ) ва нархлар

 

         Истеъмолчининг танловига фақатгина афзал кўриш эмас, балки иқтисодий шарт-шароитлар ҳам таъсир кўрсатади. Бюджет, ҳозирги вақтда қанча пулни сарфлаш мумкин эканлиги ҳақида ахборот беради. Мана шу қисм одамнинг даромад қисмидир. Мана шу даромад қисмига қанча маҳсулот ёки хизмат кўрсатилиши мумкинлиги уларнинг нархига боғлиқдир. Истеъмолчи даромади ва пулнинг харид кучи бюджетнинг чекланганлигини аниқлайди, бу умуман харажатнинг умумий даромадга тенг бўлиши кераклигини кўрсатади.

                          

                                           I = PxQx+ PyQy     (4.3)    

 

I – истеъмолчи даромади, Px - X маҳсулотининг нархи, Qx - X ҳажми

Масалан: Даромад хафтасига 5 доллар;

 

                Px – 1 доллар, Ру – 50 цент

 

Тўплам

Олмалар Qx

Бананлар Qy

В1

5

0

В2

4

2

В3

3

4

В4

2

6

В5

1

8

В6

0

10

 

4 –расм. Сотиб олиниши мумкин бўлган бозор тўпламлари.

 

Бу ерда харид қилишнинг икки йўли мавжуд: агар 5 долларнинг ҳаммаси олма олишга сарфласа, унда донаси 1 доллардан – 5 дона олма сотиб олиш мумкин (В1). Бошқа йули – В6. ҳаммаси бўлиб ҳар бири 50 центдан 10 дона банан сотиб олиш мумкин. В2, В3, В4, В5 тўпламлари олма ва бананларнинг альтернатив комбинацияларини кўрсатади. 4 жадвалдаги охирги чизиқ – бюджет чекланганлиги чизиғидир. В7 тўплами (8 олма ва 4 банан) бюджетнинг ҳафтасига 10 доллар бўлишини талаб қилган бўлар эди, бу эса маҳсулотларга ажратилган 5 долларли маблағдан ортиб кетади.

         Бюджет чизиғи Х ва Y маҳсулотларининг истеъмолчининг бюджети сотиб олишга қодир бўлган ҳамма тўпламларини кўрсатади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5 - расм. Бюджет чекланганлиги.

 

Қиялик = (∆Qy/∆Qx)=2/1=∆Px/∆Py

 

(4.3) тенгламадан қандай қилиб истеъмолчи харид қилаётган қар бир маҳсулотнинг максимал миқдори истеъмолчининг даромади ва маҳсулотнинг нархига боғлиқлигини топишда фойдаланиш мумкин.

Агар (4.3) тенгламадаги Qy ни нолга тенглаштириб, тенгламани Qx га нисбатан ечсак, Х нинг максимал миқдорини топамиз. Qy=0 бўлганда, Qx=I/Px. Одам ҳозирги вақтда сотиб олиш мумкин бўлган Х нинг максимал миқдори даромадга ва Х нинг нархига боғлиқ; худди шундай Y ҳам.

Бу ҳолда I/Px = 5 доллар=5

                I/Py = 5/ 0,5 =10

         Бюджет чизиғининг қиялиги қ - (Qy/Qx) = Px/Py    (4.4).

Бюджет чизиғи – тўғри чизиқ бўлгани учун, у ҳар бир нуқтада бир хил қияликка эга бўлади.

(4.3) тенгламани Qy нисбатан ечсак: Qy= - (Px/Py) Qx + (I/Py)    (4.5) бюджет чизиғининг қиялиги Х ва Y лар нархларининг нисбатларига бутунлай боғлиқлигини кўриш мумкин.

                Бюджет чизиғи қиялиги - Qx олдидаги коэффициент: - (Px/Py). Шу коэффициент (-1) га кўпайтирилса, Х ва Y лар нархи нисбатини беради. Бюджет чизиғи қанча кескин бўлса, Х нархи Y нархига нисбатан шунчалик баланд бўлади ва Х нинг қўшимча  миқдорига эга бўлиш учун Y дан шунчалик кўп воз кечишга тўғри келади. (4.5) тенгламадаги I/Py  Y ўқининг бюджет чизиғи билан кесишиш нуқтасини кўрсатади.

 

Истеъмолчининг мувозанати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6 – расм. Бефарқлик эгри чизиғини мувозанат ҳолати

 

6-расмда бефарқлик эгри чизиғи ва бюджет чизиғи битта координаталар системасига қўйилган. В5 нуқтаси

1 дона Х ва 8 дона Y маҳсулотлар тўпламига тўғри келади. Бу тўплам истеъмолчига U1 фойдалилик савиясини беради. Бошқа тўпламлар даромадни Х ва Y учун сарфлаганда баландроқ фойдалиликни беради.

В5 дан В3 га қараб бюджет чизиғи бўйича ҳаракатланиб, юқоридаги бефарқлик эгри чизиғига кўтарилиб, истеъмолчи фойдалиликни ошириши мумкин. Бюджет чизиғининг ҳар бир нуқтасидан бефарқлик эгри чизиғи ўтади.

         Бюджет чизиғидан пастда жойлашган В0 нуқтасига тааллуқли  тўплам В3 тўпламига қараганда анча пастроқ фойдалилик савиясини таъминлайди. Бюджет чизиғидан юқори жойлашган нуқталарга тааллуқли тўпламлар (В8), В3 га кўра фойдалиликнинг юқорироқ савиясини таъминласа-да, аммо каттароқ даромадни талаб қилгани учун эришиб бўлмайди. (Мазкур бюджетда, максимал фойдалилик, бюджет чизиғи бефарқлик эгри чизиғининг имкони борича юқори нуқтасига туташган жойига тааллуқли маҳсулотлар комбинацияси истеъмол қилинганда таъминланади). 

Qx=3;  Qy=4 тўплами истеъмолчи – танлаган тўпламнинг ўзгинасидир.

Истеъмолчининг мувозанати мазкур бюджет томонидан чегараланган шароитда харид қилинаётган маҳсулотнинг фойдалилигини максималлаштирадиган комбинацияларга тааллуқлидир. Бу мувозанатнинг маъноси шуки, истеъмолчи шундай тўплам олиши билан, унда бу тўпламни бошқасига алмаштиришга эҳтиёж қолмайди. Мувозанат нуқтасида бюджет чизиғининг қиялиги бефарқлик эгри чизиғининг қиялигига тенг.

 

                                 -(Px/Py)= -MRSxy     (4.5)

 

                                                   Px/ Hy=MRSxy

 

Бу шартнинг бажарилиши истеъмолчи бюджет томонидан чегараланган шароитда фойдалиликни максималлаштиришни назарда тутади.

         Махсулотлар ўрнини алмаштиришнинг энг чегаравий меъёрини уларнинг энг чегаравий фойдалиликлари нисбати сифатида тушуниш мувозанатлик шартини қуйидагича ифодалашга имкон беради:

 

                                          MUx/ MUy=Px/ Py

    

                                      MUx/ Px = MUy/ Py       (4.6)

 

         Бу тенглик, фойдалиликни максималлаштирувчи истеъмолчи, икки хил махсулотни, уларнинг долларга чақилган чегаравий фойдалиликлари тенглигини таъкидлайди.

 

         Истеъмолчи мувозанатининг умумий шарти(бир хил фойдалилик принципи) – истеъмолчи ҳар бир маҳсулотга саврфланаётган долларга мос келувчи энг чегаравий фойдалиликка эришиш учун т.о. ҳамма маҳсулотларга харажатни бир хил таъминлашини кўрсатади.

         Маҳсулотлардан бирини умуман харид қилмайдиган истеъмолчи мувозанатибурчак мувозанати деб аталади.

         Иккала маҳсулотни сотиб олишдаги мувозанат – ички мувозанат деб аталади.

         Токи операциянинг чегаравий фойдалилиги чегаравий харажатлардан паст тушиб кетмагунча, айрим ижобий ялпи ютуқ (даромад) чиқариб олинади.

           Манфий (-1) қияликка эга бўлган бефарқлик эгри чизиқларини кўриб чиқамиз. Бу ерда ҳамма тўпламлар учун MRSxy=1. Бюджет чизиғи ҳосил қилиб, биз шуни кўрамизки, агар Px/ Py>MRSxy бўлса, истеъмолчи ўзининг ҳамма бюджетини кофега сарф қилиб қўйиши мумкин экан. Бу ҳолда мувозанатга Е нуқтасида эришилар экан.      

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Худди шунингдек, Рx/Py<MRSxy бўлса, истеъмолчи ўзининг ҳамма бюджетини чойга сарфлаган бўлар эди. Бу ҳолда мувозанатга Е нуқтасида эришилади, чунки  MRSxy=1. Шундай қилиб, Рx/Py<1 бўлса, чой олар экан.

Бир - бирини ўзаро идеал тўлдирувчи маҳсулотлар – бу дегани – истеъмолчи томонидан ҳар хил маҳсулотлардан бир хил қиймат (пропорция) да сотиб олишдир (битта автомабиль ва битта номер белгиси). Уларнинг бефарқлик эгри чизиқлари ўзаро туғри бурчакни ҳосил қилади. Мувозанат ҳамма вақт тўғри бурчак учида жойлашган (Е нуқтасида). Агар истеъмолчи яна битта автомабиль сотиб олиб, В тўпламига томон силжиса, у U1 бефарқлик эгри чизиғида қолаверади. Бу эса на фойдалилик йўқотилиши ва на фойдалиликнинг  ютуғидир.

         Шунингдек, истеъмолчи С нуқтаси томон силжиб, яна битта номер белгиси олса, у яна шундай U1 эгри чизигида қолаверади. Истеъмолчи юқорироқ эгри чизиқларга фақатгина қўшимча номер белгисини автомобиль билан тўлдирса ёки аксинча, қўшимча автомобилни номер белгиси билан тўлдирган тақдирдагина эришади. Иқтисодий  манфаатсизлик шундаки, бу ҳолда истеъмолчи камни кўпдан афзал кўради. Масалан: айрим истеъмолчи учун жигар аксил маҳсулот бўлиб, сут эса маҳсулотдир.

 

Сут хажми (литр)

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


 А тўплами (1 л сут ва 1 кг жигар) – бу U2 нинг фойдалилигини таъминлайди. Агар тўпламга жигар қўшилса, истеъмолчи В нуқтасига силжиган сари (U1 U2) ютқизади, лекин агар тўпламга сут қўшилса, истеъмолчи С нуқтаси томон силжиб (U3 U2), ютади. Бюджет чизиғида (расмда) истеъмолчи Е нуқтасида мувозанатда бўлади. Истеъмолчи ҳеч қачон ўз ихтиёри билан аксил маҳсулот харид қилмайди.        

 

Таянч иборалар

-махсулот истеъмолчидан хосил буладиган коникиш

-махорат истеъмолидан хосил буладиган кушимча коникиш

-истеъмолчилар имконияти

-бюджет эгри чизиги

-бефарклик эгри чизиги

-махсулот урин алмаштириш нормаси

 

 

Назорат ва мулохаза саволлари

1.Оиланинг молиявий имконияти нима?

2. Бюджет эгри чизиги ниманги билдиради?

3. «Бефарклик» деганжда нимани тушунасиз?

4. «Бефарклик эгри чизиги» нимани курсатади?

5. Махсулот урин алмаштириш нормаси кандай аникланади?

 

Адабиётлар

1. Пиндак Р. Даниель Р. «Микроэкономика» М. 1992 г

2. Хамдамов К. Махмадиев У.  «Микроиктисод» Т. 2000 й

3. Рыночная экономика, кол. авторов, М. 1992 г. том-1, част 1

4. Улмасов А. «Иктисодиёт асослари» Т. 1997 й


[zofa714@list.ru]
Дарслик бўйича мулоҳазаларингиз бўлса муаллифга хат  юборишингиз мумкин!