[Орқага]  [Бош саҳифа]  [Мундарижа]  [Кейинги саҳифа]           [Лотинчага ўгириш]

 

4-Мавзу. Иқтисодий моделларда эгилувчанлик.

4-мавзу. Иқтисодий моделларда эгилувчанлик

  

 Эгилувчанлик – бу бир ўзгарувчан миқдорнинг ўзгаришига таъсир этиш меъёридир. Иқтисодчилар нарх таъсирида эгилувчанлик ёки ноэгилувчанлик даражасини қуйидаги коэффициент ёрдамида ўлчайдилар:

 Талабнинг нарх бўйича эгилувчанлиги (Еd) – талаб ҳажмининг товар нархи бир фоизга ошгандаги  фоизли ўзгариш курсаткичи.

 

              Еd = (∆Q/∆P)*P/Q

 

Ed<0, чунки талаб эгри чизи-и манфий эгриликка эга.

 

1) | Еd |>1 – талаб эгилувчан.

2) | Ed |<1 – талаб ноэгилувчан.

3) | Ed | =1 – бирламчи эгилувчанлик, яъни талаб нархи ва ҳажми бир хил даражада ўзгаради.

4) Ed = 0  - талаб абсолют ноэгилувчан.

5)  Ed = ∞ - талаб абсолют эгилувчан.

 Қисқа муддат ичида талаб эгилувчанлиги узоқ муддат ичидаги эгилувчанликга қараганда камроқ.

 

Талабнинг даромад бўйича эгилувчанлиги (Ei) –талаб ҳажмининг даромад бир  фоизга ошгандаги фоизли ўзгаришини ҳисоблайди.

 

1)     Ei = 0 (шундай товарларки, уларнинг истеъмол қилинишига ўзгаришлар таъсир қилмайди. i – бу, биринчи навбатда,  зарур товарлар.

2)     Ei>0  ( i даги ўсишхаридлар ҳажми ўсишига олиб келадибу сифатли товарлар ) – ноэгилувчан товарлар.

3)     Ei>0  ( i нинг ошиши талабнинг пасайишини келтириб чиқаради, бу паст сифатли товарлар).

 

Кесишувчан эгилувчанлик (Exy) – бу, бир маҳсулот нархининг узгариши оқибатида бошқа (ўрнини босувчи ёки тўлдирувчи) маҳсулотга бўлган талаб ҳажмининг ўзгариши.

 

           Exy =(∆Qdx/∆Py)*(Py/Qdx)

 

Exy<0 – бу ўзаро (бир - бирининг ўрнини) тўлдирувчи товарлар. Биринчи товарнинг нархи ўсиши билан бошқа товарнинг истеъмол қилиниши ўзгаради.

Exy>0 – бу бир - бирининг ўрнини боса оладиган товарлар

( х маҳсулот нархи  ўсиши билан у маҳсулотнинг ҳажми ошади).

 

Талаб эгилувчанлигига таъсир қиладиган омиллар:

1.     Товар истеъмол қилинишидаги зарурлик даражаси.

2.     Товарларнинг бир - бири урнини босиш даражаси (Субститутлар сони).

3.     Агрегирланиш даражаси (конкрет товар учун бўлган эгилувчанлик шу товарнинг алоҳида хилларига бўлган эгилувчанликка қараганда кичик).

4.     Истеъмолчилар даромадидаги товар учун кетган харажатларнинг ўрни.

5.     Вақт даври – давр қанчалик қисқа булса, эгилувчанлик шунчалик қаттиқ.

 

Таклиф эгилувчанлигига таъсир қилувчи омиллар:

1.     Сақлашга кетадиган харажатлар.

2.     Товар тез бўзиладиганми ёки йуқми.

3.     Ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўзгаришлар.

Агар Es>1 – таклиф эгилувчан;

Es<1 – таклиф ноэгилувчан;

Es = 0 – таклиф абсолют эгилувчан;

Es = - таклиф абсолют ноэгилувчан. 

 


[©zofa714@list.ru]
Дарслик бўйича мулоҳазаларингиз бўлса муаллифга хат  юборишингиз мумкин!