[Орқага]  [Бош саҳифа]  [Мундарижа]  [Кейинги саҳифа]           [Лотинчага ўгириш]

 

3-Мавзу. Товарлар ва хизмат ишларига бўлган талаб ва таклиф тўғрисида тушунча.

3-мавзу. Товарлар ва хизмат ишларига бўлган талаб ва таклиф тўғрисида тушунча.

Талаб – бу товар ишлаб чиқариш категориясига мансуб бўлиб, ижтимоий-иқтисодий категориядир. Бу бозорга чиқарилган конкрет (аниқ) товарларга бўлган кишиларнинг эҳтиёжини  ифодалаш шаклидир.

 Эҳтиёж – бу кишиларнинг ижтимоий талабини қондиришдир. Эҳтиёж талабнинг моҳиятини, ҳажмини, таркибини ва динамикасини ифодалайди. Шунинг учун товарларга бўлган эҳтиёж талабга нисбатан илгари пайдо бўлади. Амалиётда талаб қиймат кўрсаткичлар билан ифодаланади. Эҳтиёж ҳам қиймат ҳам натурал кўрсаткичларда ифодаланади.

Талаб – аҳолини пул маблағлари бўлган шароитида товарларга бўлган бозордаги эҳтиёжини ифодалаш шаклидир. Шундай қилиб талаб ва эҳтиёж орасида қуйидаги фарклар мавжуд:

-       миқдорий; бунда эҳтиёж ҳажми талаб ҳажмидан кўпдир;

-       фақат бозорлар товарлар билан тўлиб тошганда, аҳолининг пул даромадлари кўпайиб кетган ҳолларда талаб ва эҳтиёж бир-бирига мос келади. Бошқачасига айтганда, аҳоли қанча товарга эҳтиёжлари бўлса, шунча миқдорда товар харид қилиши мумкин;

-       ўз табиати бўйича талаб бу, бозор категорияси бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда товар-пул муносабатлари билан боғлиқдир. Эҳтиёж эса бозорга ижтимоий муносабатларга ва бошқа омиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амал қилади;

-       эҳтиёж маълум даврларда ўзгариб туради. Талаб маълум даврларга (мавсум, йилга) илмий асосланган ҳолда белгилаб берилади.

Талаб аҳолининг пул маблағлари бўлган шароитда товарларга бўлган бозордаги эҳтиёжини ифодалаш шаклидир. Товарларни харид қилиш ҳажмига қуйидаги омиллар таъсир этади:

I.                   Физиологик;

II.                Ижтимоий рўзғор;

III.             Ишлаб чиқариш омиллари (маҳсулот нави, тури, сифати);

IV.            Иқтисодий омиллар (аҳоли даромадининг даражаси, товарлар нархи, инфляция);

V.               Об-ҳаво шароитлари.

Шундай қилиб, турли хилдаги маҳсулотларга талабнинг шаклланиши уларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва шаклланишига асосланади. Уларни бошқариш давлат томонидан маълум ёки зарурий дастаклар ва рағбатлантириш усулларидан фойдаланиш йули билан ижтимоий-иқтисодий сиёсатга мувофиқ олиб борилади (амалга оширилади). Талабни бошқариш мобайнида бир қатор омиллар комплексини ҳисоб олиш зарур:

-         товарлар нархи ва уларнинг ўзгариши мумкинлиги;

-         аҳоли пул даромадларининг ўзгариши, уларни ижтимоий гуруҳлар ўртасида тақсимланиши;

-         импорт товарларни етказиш;

-         озиқ-овқат маҳсулотларини уй шароитида сақлаш;

-         аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўз-ўзини таъминлаш ҳажмининг ўсиши.

Талаб ҳажми – бу алоҳида кишиларнинг, кишилар гуруҳи ёки бутун аҳолининг маълум шароитларда вақт бирлиги ичида (кун, ой, йил) маълум миқдордаги товарни харид қилиш учун бўлган эҳтиёждир.

         Товар харид қилиш мумкин бўлган шароитларга қуйидагилар киради:

-         шу товарнинг нархи;

-         бошқа товарларнинг нархи;

-         аҳоли пул даромадлари миқдори;

-         харидорларнинг диди ва характери.

Талаб ҳажмининг уни белгиловчи омилларга боғликлиги талаб функцияси дейилади.

 

         Q = f (P)

 

            Бу ерда  D – талаб;

                         S – таклиф;

                          P – нарх;

                          Q – ҳажм.

 

        

 

 

Талаб қонуни. Баҳо билан талаб ҳажми ўртасида нисбий ва тескари боғликлик бор. Истеъмолчилар ҳар бир қўшимча маҳсулотни унинг нархи камайган шароитда оладилар. Чунки кейинги хар бир  маҳсулот бирлигини харид қилиш истеъмолчиларни камроқ қониқтиради.

         Даромаднинг фойдалилиги – бу демак, нисбатан товарлар ҳажми анча кам бўлганда кишилар шу товарни кўпроқ харид қилишади.

Бир - бирининг ўрнини алмаштира оладиган товарларнинг фойдалийлиги - нисбатан баҳо паст бўлганда кишиларда қиммат бўлган худди шундай товарлар ўрнига арзон товарларни харид қилиш иштиёқи пайдо бўлишидир.

 

Таклиф тўғрисида тушунча.

 

         Таклиф ҳажми деб, сотувчи ёки гуруҳ сотувчиларнинг вакт бирлиги ичида маълум шароитларда бозорда маълум турдаги ва миқдордаги товарни сотишга бўлган хоҳишига айтилади.

         Таклиф функцияси  Qs = f (P) деб таклиф ҳажми ва унинг белгиловчи омилларга боғликлигига айтилади. Таклифга қуйидаги омиллар таъсир қилади:

-         товарнинг нархи;

-         бошқа товарларнинг нархи;

-         қўлланиладиган технологиянинг хусусияти;

-         солиқ ва датациялар;

-         табиий шароитлар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-расм. Таклиф эгри чизиғи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


2-расм. Талаб ва таклифнинг мувозанат ҳолати

(талаб ҳажми таклиф ҳажмига тенг)

 

 

Таянч иборалар

-Талаб тушунчаси

-Таклиф тушунчаси

-талаб ва таклиф функциялари

-бахога нисбатан талаб ва таклиф функцияси

-талаб ва таклифга таъсир этувчи омиллар

-талаб ва таклиф мувозанати

 

Назорат ва мулохаза саволлари

1. Эхтиёж билан талабни фарки нимада?

2. талаб конуни нимани билдиради?

3. Таклиф нима дегани?

4. Таклиф конуни нимани такозо этади?

5. Бозор мувозанати кандай ташкил топади?

 

Адабиётлар

1. Нуреев Р.М. «Курс микроэкономики» -М.: 1998

2. Пиндак Р. Даниель Р. «Микроэкономика»- М.: 1992

3. Хамдамов К. Махмадиев У.  «Микроиктисод» -Т.: 2000

4. Рыночная экономика, кол. Авторов - М.: 1992. том-1, част 1

5. Улмасов А. «Иктисодиёт асослари» - Т.: 1997


[©zofa714@list.ru]
Дарслик бўйича мулоҳазаларингиз бўлса муаллифга хат  юборишингиз мумкин!