[Орқага]  [Бош саҳифа]  [Мундарижа]  [Кейинги саҳифа]           [Лотинчага ўгириш]

 

2-Мавзу. “Микроиктисодиёт” фанининг мавзуи. Усули ва вазифалари.

2-Мавзу. “Микроиктисодиёт” фанининг мавзуи.

2.1. Жамиятдаги иқтисодий муаммолар ва уларни ҳал этишдаМикроиқтисодиётфанининг роли.

 

Жамият ва ундаги ҳар бир шахснинг асосий вазифаси чекланган ресурслардан мақсадга мувофиқ фойдаланишни таъминлайдиган йўналишларни танлаш ва максимум натижаларга эришишдан иборат. Одатда кишилар ўз манфаати йўлида, корхоналарфойда миқдорини кўпайтириш йўлида харакат қилади, давлат бўлса ана шулар фаолиятини ягона мақсад йўлидажамиятнинг фаровонлигини, кишилар турмуш шароитини юксалтиришга қаратиши лозим.

Микроиқтисодиётфани корхоналар, фирмалар ва шу каби мамлакат халқ хужалигининг қуйи бўғинидаги объектлар фаолиятига тааллуқли фан бўлганлиги учун у шу корхона (фирма) ларда чекланган ресурслардан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланилган ҳолда кишилар эҳтиёжи учун зарур бўлган моддий неъматларни кўпайтиришни ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.

Корхона (фирма) лар мавжуд чекланган имкониятлар шароитида ўз фаолиятлари йўналишларини белгилашда      3 асосий вазифани ҳал қилишларига тўғри келади. Биринчидан, нима, яъни қандай товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматларни бажариш ва қанча миқдорда? Иккинчидан, қандай, яъни чекланган қанча ресурслар, технологик усуллар ёрдамида? Учинчидан, ким учун чекланган миқдордаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, “Микроиқтисодиётфани мамлакат халқ хужалигини асосий бўғини бўлган, мамлакат миллий бойлигини кўпайтиришга бевосита таъсир этадиган. мамлакат халқ хужалиги учун зарур бўлган турли туман товарлар ишлаб чиқарадиган корхоналар, фирмалар, ассоциациялар ва шу каби бошқа ижтимоий ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар иқтисодиётини чекланган имкониятлар доирасида, талаб ва таклиф асосида ташкил этишнинг асосий қонуниятларини ўргатувчи фан бўлганлиги учун у жамиятдаги мавжуд иқтисодий маммоларни ҳал этишда, сўзсиз, муҳим роль ўйнайди.

 

2.2. Фаннинг мавзуи, иқтисодий билимлар таркибидаги ўрни, бошқа фанлар билан боғлиқлиги.

 

«Микроиқтисодиёт» барча иқтисодий фанлар билан узвий боғланган ҳолда амал қилувчи фан бўлиб, уни халқ хужалигини ривожлантиришга қўшадиган ҳиссасига,иқтисодий кадрлар тайёрлашдаги ролига кўраЭкономиксваМикроиқтисодиётфанларидан кейинги ўринларга қўйсак кўп хато қилмаган бўламиз.

Макроиқтисодиётфани бошқа иқтисодий фанлар билан ва айниқса, айрим тармоқлар иқтисодиётига таалуқли бўлган фанлар билан ҳам доимий алоқада бўлади. Булар жумласига: “Саноат иқтисодиёти”, “Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти”, Саноат ва қишлоқ хужалиги корхоналари фаолиятини ташкил этиш ва режалаштиришва шу каби қатор бошқа иқтисодий фанларни киритишимиз мумкин

Микроиқтисодиётфанининг тутган ўрнини қуйидаги тартибда ифода этсак бўлади.

 

Микроиқтисодиётфанининг тутган ўрни.

Экономикс

Макроиқтисодиёт

Микроиқтисодиёт

Бошқа иқтисодий фанлар.

 

 

 

 

 

Миқроиқтисодиётфани фақатгина иқтисодий фанлар билан эмас, балки умумтаълим, ижтимоий-сиёсий, технологик ва бошқа фанлар билан ҳам доимий алоқада амал қилади.

 

2.3. Фаннинг ахборот манбалари ва ўрганиш усуллари

 

Микроиқтисодиётфанининг асосий ахборот манбалари ана шу турли корхона (фирма) лар ҳамда шахсий (хусусий) хўжаликлар фаолияти маълумотлари бўлиб ҳисобланади. “Микроиқтисодиётфани улар фаолиятини таҳлил этишда, хулосалар қилишда зарур бўлган қарорлар қабул қилишда турли усуллардан фойдаланади. Бу усулларнинг асосинидиолектикаусули ташкил этади.

“Диалектика” усули барча ходиса ва воқеаларни доимий тараққиётда ва ўзаро алоқадорликда ўрганиш зарурлигини тақозо этади. Бунда “анализ”, “синтез”, “индукция” ва “дедукция” усулларидан фойдаланилади. “Анализ” яъни таҳлил усулидан фойдаланишда ҳодисаларни майда бўлакларга ажратиб, уларни тадқиқ этилса, “синтез” усулида ходисаларнинг майда элементларини бирлаштириш асосида ягона хулосага келинади. “Индукция” айрим далиллар асосида умумий хулоса қилинса, “дедукция” усулида умумий қоидалар асосида айрим хулосалар қилинади.

   Микроиқтисодиётфани барча фанлар қатори бир қанча маҳсус иқтисодий усуллардан ҳам кенг фойдаланади. Булар: монографик, иқтисодий-статистик, тажрибавий (экспериментал), ҳисоб-конструктив, абстрак мушоҳада, математик усуллардан иборат.

    Микроиқтисодиётфани айниқса, математика усулидан кенг фойдаланади. Буеда, иқтисодиётда содир бўладиган барча ўзгаришларга сабаб бўладиган омилларнинг таъсирини, уларни ўзаро боғлиқлигини аниқлашда математик функйиялар тузилади. Функцияларнинг моҳиятиўзгарувчи миқдорларнинг ўзаро боғлиқлигини ифода этишдан иборат. Функциянинг қуйидаги уч хил кўринишидан фойдаланиш мумкин.

1.Алгебраик кўриниши. Бунда функционал ўзаро боғлиқлик алгебраик формула шаклида ёзилади. Масалан, турли хилдаги истеъмолчиларни маълум турдаги товарга бўлган талаби(QD1  QD2  QD3) аниқ бўлса, шу товарга бўлган жами талаб миқдорини аниқлаш мураккаб эмас: 

 

QD = QD1+QD2+QD3

 

   Бу усулни айрим камчиликлари мавжуд. Чунончи, юқоридаги формулага асосан жами талаб миқдорини аниқлаш мумкин, лекин бу талаб қандай ҳолатда қанчага ўзгариши мумкинлиги тўғрисида маълумот бера олмайди.

2.Жадвал шаклидаги функция. Функциянинг жадвал шаклидаги кўринишида жадвалнинг бир устунига аргумент (Р), иккинчисига (QD) ифода этилади ва у тадқиқ қилинаётган миқдорларнинг ўзаро боғлиқлигини нисбатан тўлароқ кўрсатади. Масалан, маълум товарга бўлган талаб (QD) ва унинг баҳоси (Р) миқдори аниқ бўлса, улар ўртасидаги функционал алоқани қуйидаги жадвалда ифода этиш мумкин.

Бозорга қўйилган картошка баҳоси билан унга бўлган

талабнинг ўзаро боғлиқлиги

 

Турли ҳолатлардаги

олдисотди

1 кг картошка баҳоси

(Р), сўм

Харидорнинг сотиб олиш

хоҳиши   (QD) , кг

А

60,0

10

В

50,0

20

С

40,0

35

Д

30,0

50

Е

20,0

70

 

Функциянинг жадвал шаклидан талабнинг баҳони ўзгаришига қараб ўзгариб туришини, баҳони маълум миқдорида QD нимага тенг эканлигини яққол кўриш мумкин. Лекин функциянинг бу шаклида ҳам маълум камчилик мавжуд. Масалан, баҳо 40 сўм бўлганда QD нимага тенг деган саволга жадвалдан жавоб топиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам иқтисодчилар тадқиқотни график усулидан ҳам фойдаланишлари лозим.

 

Таянч иборалар

-микроиктисод фани мувзуи

-микроиктисод фани усули

-микроиктисод фанининг бошка фанлар билан богликлги.

 

Назорат ва мулохаза саволлари

1. Жамиятдаги муаммолар нималарда намоён булмокда?

2. «Микроиктисод» фаниннг тутган урни кандай?

3. Бу фаннинг бошка фанлар билан богликлиги кандай?

4. «Микроиктисод» фанининг ахборот манбайи кандай?

5. Фаннинг асосий усуллари кайсилар?

6. Математик функциянинг мазмуни нимада?

7. Математик функцияларнинг кандай куринишлари мавжуд ва уларнинг мохияти нимада?

 

Адабиётлар

1. Нуреев Р.М. «Курс микроэкономики» - М.: 1998

2. Пиндак Р. Даниель Р. «Микроэкономика» - М.: 1992

3. Хамдамов К. Махмадиев У.  «Микроиктисод» .: 2000

4. Рыночная экономикаол. Авторов-М.:1992,том-1,част 1

5. Улмасов А. «Иктисодиёт асослари» - Т.: 1997

6. Класс Э. «Эффективная экономика»- М.: 1991


[©zofa714@list.ru]
Дарслик бўйича мулоҳазаларингиз бўлса муаллифга хат  юборишингиз мумкин!