[Орқага]  [Бош саҳифа]  [Мундарижа]  [Кейинги саҳифа]           [Лотинчага ўгириш]

Омад Сизга ёр бўлсин!!!
 

1-Мавзу. Микроиқтисодиёт фанининг предмети ва вазифалари. Иқтисодиётда айланиш модели.

Микроиқтисодиёт фанининг предмети ва вазифалари. Иқтисодиётда айланиш модели

Мустақил Республикамиз иқтисодиётини ҳар томонлама мустаҳкамлашда иқтисодиёт фанини мукаммал эгаллаш, айниқса микроиқтисодиёт фани сир-асрорларини пухта ўрганиш талаб этилади.

         Иқтисодиётбу маълум даражада барча иқтисодий фанлар қулга киритган ютуқларини синтез қилувчи фан. Иқтисодиёт термини иқтисодий фан учун  А. Маршалл томонидан 1890 йилда «Иқтисодиёт принциплари» асарида киритилган.

          Иқтисодиётда иқтисодни ўрганишда иккита йўналиш мавжуд: позитивизм ва нормативизм. Позитив иқтисодиёт – реал иқтисодий ҳодисалар катталиги ва уларнинг ўзаро боғликлигини таҳлил этади. Масалан, инфляциянинг ҳақиқий даражаси иқтисодиётга қандай таъсир этади деган саволга жавоб беради.

Норматив иқтисодиётиқтисодиёт қандай бўлиши керак деган фикрни баҳолайди. Лекин бу баҳолашларни реал далиллар билан текшириб, исботлаб бўлмайди. Позитив иқтисодиётда норматив иқтисодиётдан фаркли улароқ назария ёки гипотезани варифицирлаш (текшириш, исботлаш) мумкин.

         Иқтисодиёт назариясибу ижтимоий фан бўлиб, айрим кишиларнинг ва жамоаларининг ишлаб чиқариш, товар айирбошлаш, тақсимлаш ва моддий неъматларни, хизматларни истеъмол қилиш жараёнидаги ҳаракатларни ўрганади. Бундан мақсадресурслар чекланган шароитда талабни қондиришдир.

   Иқтисодиёт фани иқтисодиётнинг муаммоларини ва унинг иккита энг муҳим далилини ўз ичига қамраб олади:

1)     жамиятнинг чексиз ёки қондириш мумкин бўлмаган моддий талаблари;

2)     иқтисодий ресурслар ва уларнинг чекланганлиги.

  Микроиқтисодиёт алоҳида иқтисодий субъектлар ҳаракатини ўрганади. Унга: истеъмолчилар, ишчилар, ер эгалари, сармоя куювчилар, фермерлархуллас, иқтисодиётнинг барча фаолиятида  муҳим роль ўйновчи ҳар қандай индивид, яъни жисмоний шахс ёки хўжалик субъекти киради.

Бозорбу товарларни реализация қилиш, айирбошлаш соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир.

Бозор иқтисодиётибу иқтисодий тизимлар бўлиб, бунда барча муносабатлар хақиқатда айрибошлаш муносабатлари таъсирида юзага келади.

Бозор механизмининг асосий элементларибаҳо, талаб ва таклифдир.

Қиймат қонуни ҳаражатларни камайтиришни рағбатлантиради. Харажатларни камайтириш учун янги технология ёки фан-техника тараққиёти ютуқларини топиб, ишлаб чиқаришга тез жорий этиш зарур.

Баҳо  бир товар қийматининг пулдаги ифодасидир. Товар баҳоси асосида унинг қиймати ётади. Унга бир қанча омиллар таъсир этади. Бозорга хизмат килувчи барча ташкилот ва корхоналар  бозор инфраструктураси дейилади.

Бозор инфраструктурасига:

 Капитал бозори  - фонд биржалари; суғурта компаниялари; аудитор фирмалари; коммерция банклари; давлат суғурта назорати; давлат солиқ назорати; инвестиция фонди, давлат мулки фонди ;

Товарлар бозори - товар биржалари; савдо уйлари; коммерция маркази ва компаниялари; лизинг компаниялари; аукционлар, ярмаркалар; резерв суғурта фонди;

Меҳнат бозори - меҳнат биржаси; кадрлар тайёрлаш маркази; иш билан банд қилиш фонди; нафақа фонди; ишсизлик бўйича нафақа билан таъминлаш фонди ва бошқалар кирадилар.

Корхонамеҳнаткашлар жамоаси мулкидан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқариб, уни истеъмолчига сотадиган мустақил хўжалик субъектидир.

Корхоналар турлари: оилавий ва якка тартибдаги корхоналар; давлат корхоналари; қўшма корхоналар; кичик ва ижара корхоналар; йирик, ўртача, майда корхоналар.

Бозор иқтисодиётининг иқтисодий субъектлари: уй хўжалиги, фирма, хукумат.

Уй хўжалигибу бир ёки бир неча кишилардан иборат бўлган иқтисодий бирлик. У қандайдир ишлаб чиқариш омилга эгадир. Фирма ҳам иқтисодий бирликдир. Лекин у ишлаб чиқариш омилларини маҳсулот яратишга ва бошқа фирмалар, уй хўжаликларига ёки ҳукуматга сотишга ишлатади.

Ҳукуматхўжалик субъектлари ва бозор устидан текшириш олиб боради.

Уй ҳўжаликлари ўз ресурсларини (меҳнат, капитал, ер) сотиб даромад кўришади, у даромадни фирмалардан маҳсулотлар сотиб олишга ёки хизматларга ҳақ тўлашга ишлатадилар.

Фирмалар ўз маҳсулот ва хизматларини сотишдан тушган пулни уй хўжаликлардан ресурслар сотиб олишга сарфлайдилар.

 

Микроиқтисодий айланиш модели:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


Бугунги кундаги энг муҳим масалабу кичик ва ўртача йирикликдаги корхоналарни ривожлантириш, уларга кенг имконият ва  имтиёзлар ташкил қилиб беришдир.

         Қисқа муддат ичида, корхона ички бозорни тўлдирадиган ва экспорт қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи кичик технологияларни жорий этиш ва шу асосида тайёр

маҳсулот сифатини, уларнинг жахон андозалари талабларига жавоб беришини, товар ва хизматлар  бозорида рақобат ташкил этишни таъминлаш керак бўлади.

 

Таянч иборалар

-инсон эхтижлари ва унинг чексизлиги

-моддий ресурслар ва уларни чекланганлиги

-бозор ва бозор иктисодиёти

-бозор иктисоди субъектлари

 

Назорат ва мулохаза саволлари

1. Нима сабабдан эхтиёжлар чексиз булади?

2. Ресурсларга нималар киради ва уларни чекланганлигини кандай тушунасиз?

3. «Бозор» ва «Бозор иктисоди» деганда нимани тушунасиз?

4. «Бозор инфраструктураси» нима?

5. Бозор иктисодини ижобий ва салбий тамонлари деганда нималар кузда тутилади?

6. Микроиқтисодий айланиш моделини тушунтириб беринг.

 

Адабиётлар

1. Нуреев Р.М. «Курс микроэкономики»- М.: 1998 ,

2. Пиндак Р. Даниель Р. «Микроэкономика» .: 1992 

3. Хамдамов К. Махмадиев У.  «Микроиктисод» .: 2000 

4. Рыночная экономика, кол. Авторов- М.: 1992,  том-1

5. Улмасов А. «Иктисодиёт асослари» .: 1997




[©zofa@list.ru]
Дарслик бўйича мулоҳазаларингиз бўлса муаллифга хат  юборишингиз мумкин!